14- мавзу. Янгиланаётган ўзбекистон: миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари (4 соат). Режа


Download 56.22 Kb.
bet1/3
Sana27.01.2023
Hajmi56.22 Kb.
#1133542
  1   2   3
Bog'liq
14 мавзу


14- Мавзу. ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН-МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ (4 СОАТ).
Режа

  1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти ва зарурати.

  2. Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар.

  3. Қонун устуворлигини таъминлаш – фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳим гарови.

  4. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг замонавий принциплари ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш механизмлари.

Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибани холисона баҳолашдан, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни таҳлил қилишдан ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, олдимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси турган эди.
Мазкур вазифани амалга ошириш йўлида аҳолининг кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари билан амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб борилди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузалари, тавсиялари ва шарҳлари ўрганилди, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди.
Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра, ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди. Бугун Ўзбекистон ҳам ўз тарихининг ана шундай масъулиятли чорраҳасида турибди, десак, муболаға бўлмайди. Бинобарин, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи миллий ғояга айланмоқда.
Стратегия — бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминлайди.
Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан:
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.
Лойиҳаларни тайёрлаш давомида аҳолининг кенг қатламлари орасида қизғин муҳокамалар олиб борилди. Лойиҳалар муҳокама учун турли ахборот майдонларига жойлаштирилди, уларнинг натижасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди. Фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий борада юксак фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш ва дахлдорликни намоён қилдилар.
Хусусан, лойиҳаларнинг “Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими” порталида йўлга қўйилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича 1 310 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушиб, улар асосида Давлат дастурининг 41 та банди қайта кўриб чиқилди.
Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилди.
Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир.
Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат. Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади.
Давлат дастурининг “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” деб номланган биринчи йўналишини амалга оширишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлатнинг ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган.
Давлат бошқарувини такомиллаштириш, энг аввало давлат хизматини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда давлат бошқарувини камайтириш, давлат ва хусусий секторларнинг ўзаро фойдали ҳамкорлигининг замонавий шаклларини, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш Давлат дастурининг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлди. Шу муносабат билан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, шунингдек маҳалланинг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш назарда тутилмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 30 октябрдаги “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” мавзусида қилган нутқида ҳам бу борада тўхталиб, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз, аввало, ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз” дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Шунга мувофиқ мамлакатимизни жадал суръатлар билан ривожлантириш, модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Айни пайтда Давлат дастурининг “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” йўналиши ижроси доирасида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун давлат сиёсати даражасида изчил, тизимли ишлар амалга оширилаётганига яққол далилдир.
Маълумки, кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолашнинг яхлит, мустақил тизимини шакллантириш лозим. Қолаверса, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш, уларни янада ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш учун илмий-амалий майдон яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг самарали фаолиятини таъминлаш бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим ўринга эга. Шу маънода Президентимизнинг мазкур қарори билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти таъсисчилар кенгашининг институтни “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази” этиб қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик билдирилгани айни муддао бўлди. Шунингдек, ушбу ҳужжат асосида марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири фуқаролик жамиятида олиб борилаётган ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
2016 йилда илк бор мамлакат аҳолиси ва ҳукуматнинг тўғридан-тўғри мулоқоти йўлга қўйилди. Халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш долзарб вазифалардан бири бўлди. Ушбу қарор билан эндиликда бу борада олиб борилаётган ишларни, халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилиш зарурлиги юкланди. Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида илмий ва эксперт доиралар иштирокида амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш асосида келажакда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини янада такомиллаштириш ва стратегик йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бу жараёнда янги ташкил этилаётган марказ томонидан фуқаролик жамияти ривожланишининг норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши ҳолатини ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, жамиятда сиёсий партиялар ролини ошириш, рақобатдош кўп партияли тизимнинг ривожланиш даражасини таҳлил қилиш ва сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг электорат манфаатига хизмат қилишини таъминловчи лойиҳалар жорий этилади. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг муаммоларини тизимли ўрганган ҳолда фуқаролик жамиятини ташвишга солаётган долзарб масалалар бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилади. Эътиборлиси, ривожланган демократик давлатлар тажрибаси асосида давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиб, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг оптимал ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳам Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Марказга фуқаролик жамияти ривожланишини, унинг институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини, уларнинг мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ривожлантиришга, шу жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш доирасида қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилган. Бу эса ислоҳотларнинг илмий ва таҳлилий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши ва натижада мамлакатимизнинг келажакда ҳар томонлама ривожланишида муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.
Мамлакатимиз туб ўзгаришларга юз тутган ҳозирги пайтда мазкур вазифаларни бажаришда давлат органлари раҳбарлари Марказга ҳар томонлама кўмаклашади, сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этади, ундан олинган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқади. Марказ ўз вазифаларини бажариши учун шартнома асосида етакчи, шу жумладан, хорижий муассасалар экспертларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир. Айнан қарорда илғор халқаро тажрибаларни ўрганиб, Ўзбекистон шароитида уни жорий этиш учун 2020-2022 йилларда Марказ ходимларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ихтисослашган етакчи хорижий тадқиқот ва таҳлилий институтларига иш ўрганиш учун юбориш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш зарурлиги алоҳида белгилаб қўйилди.
Бугунги ахборот асрида ҳар бир иш кўлами, унинг сифати ҳамда самарадорлиги ошиб бориши тарғибот-ташвиқот ишларига боғлиқ. Шу боисдан ҳужжатда фуқаролик жамияти ривожланишини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари оммавий ахборот воситаларида, марказий давлат телеканалларида, матбуот нашрларида доимий ёритилиши белгилаб қўйилди. Бундан кўзланган мақсад жамиятдаги ислоҳотларда фуқароларнинг фаоллигини оширишдир.
Давлат дастурининг иккинчи йўналиши қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, судлар томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифалар умумэътироф этилган нормалар асосида такомиллашиб бормоқда. Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш. Ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар изчиллигини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич, 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда, янги
давлат ва жамият барпо этишнинг оқилона стратегияси ишлаб чиқилди. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари
яратилиб, мамлакатимиз тарихида илк бор Конституциявий суд қарор топиб, янги мазмундаги умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари жорий этилди. “Судлар тўғрисида”ги Қонун, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, одил судловга оид бошқа қонунчилик базаси вужудга келди. Фуқароларнинг суд ҳимоясига бўлган конституциявий ҳуқуқлари
кафолатланди. 2000 йил 14 декабрда “Судлар тў .рисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши процессуал қонунчиликка судларда иш юритишда тортишувчилик принципини таъминлаш ва амалга ошириш, жиноят ва фуқаролик тартибидаги ишларни кўришнинг барча босқичларида прокурор ҳамда адвокатнинг тенглигини таъминлаш, одил судловни сифатли ва тезкор амалга ошириш, суд қарорлари адолатлилигини таъминлаш, юқори турувчи судларни якуний қарор қабул қилишда масъулиятини кучайтиришга қаратилган қатор ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилишини белгилаб берди. Шу мақсадда ишларни апелляция босқичида кўриш тартиби жорий этилиб, кассация инстанцияси ислоҳ қилинди. Натижада фуқаролик ва жиноят судларида биринчи инстанция ва тергов органи томонидан йўл қўйилган хато камчиликларни тез ҳамда самарали равишда бартараф этиш имконияти юзага келди.
Иккинчи босқич, 2001-2009 йилларни ўз ичига олиб, ушбу босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври бўлиб, бунда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, сиёсий ҳаёт, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий соҳаларни изчил ислоҳ қилиш таъминланди. Жиноий жазоларни либераллаштиришнинг янги босқичи 2001 йил 29 августда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан бошланди. Мазкур Қонунга кўра:
- жиноятларнинг таснифи ўзгартирилиб, оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг қарийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди;
- жиноий жазо тизимидан инсонпарварлик тамойилларига мутлақо зид бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди;
- иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жазолари ўрнига жарима шаклидаги иқтисодий санкцияни қўллаш имконияти анча кенгайтирилди, 11 та моддага етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмаслиги ҳақидаги қоидалар киритилди;
- жиноят қонунчилигига ўзбек халқининг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мос бўлган ярашув институти киритилиб, ўтган йиллар давомида ярашганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш мумкин бўлган жиноятлар доираси ҳам кенгайтириб борилди. Республикамиз бўйича 2015 йилда 14.482 нафар шахс, 2016 йилда эса 14.843 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилиб, ушбу шахслар “судланган” деган ижтимоий-ҳуқуқий оқибатдан халос бўлган;
- эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олишнинг бир ярим йилдан ўн ойгача қисқартирилиши, алоҳида ҳолларда эса, бир йилгача муддатга узайтирилиши мумкинлигининг белгиланиши, туман ва шаҳар прокурорларининг тергов ва айбланувчини қамоқда сақлаш муддатларини
узайтириш ҳуқуқлари бекор қилиниши одил судловни амалга оширишга, судга қадар иш юритишнинг тезкорлиги ва сифатини оширишга, айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахсларни асоссиз равишда узоқ муддатда қамоқда сақланишининг олдини олишга имкон берди;
- жиноят ишини судда кўришнинг 2 ойлик муддатининг белгиланиши ва судларда ишни кўриш муддатини узайтириш тартибининг жорий этилиши жиноят ишларини кўришни асоссиз равишда кечиктирилишининг олдини олишга хизмат қилди.
Бу давр жиноий жазолар тизимидаги ўлим жазосини бекор қилиниши билан ҳам аҳамиятлидир. Фавқулодда жазо чораси ҳисобланган ўлим жазоси 2008 йил 1 январдан эътиборан жиноий жазолар тизимидан чиқарилиб, ўрнига оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва оғирлаштирувчи ҳолатларда терроризм жиноятини содир этганлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Мазкур босқичнинг ўзига хос хусусияти яна шундан иборатки, бунда
суд ҳокимияти босқичма-босқич мустаҳкамланди, судларнинг мустақиллиги таъминланди, бу эса ўз навбатида суд тизимини ижро этувчи ҳокимият органлари назорати ва таъсиридан чиқариш имконини берди. Жумладан, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси махсус орган –Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юклатилди.
Ўз навбатида, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида суд ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда юзага келадиган мулкий ёки номулкий муносабатларни тартибга солиб, судлар суд қарорларини ижро этиш каби ўзларига хос бўлмаган вазифалардан озод қилинди. Шунингдек, прокуратура органларининг суд жараёнига аралашувини чеклаш, прокуратура ваколатларининг бир қисмини судларга ўтказиш мақсадида 2005 йил 8 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, мазкур тартиб 2008 йил 1 январдан эътиборан амалга оширилиши белгиланди.
Ушбу босқичда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида сиёсий, иқтисодий, давлат-ҳуқуқий муносабатларнинг бутун тизими модернизация
қилиниб, фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.
Учинчи босқич, 2010 йилдан 2016 йилга қадар бўлган даврни ўзи ичига олиб, мазкур босқичдаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида сўзлаган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” билан боғлиқ бўлиб, унда кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишда суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишнинг энг муҳим жиҳатлари акс этди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2012 йил 18 сентябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби жорий этилиб, жиноят процессида “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳасини янада кенгайтириш имконини берди. Бундан ташқари ушбу Қонунга мувофиқ суднинг жиноят иши қўзғатишга доир ваколати чиқарилди. Амалдаги қонунчиликда прокурорнинг суд мажлисида айблов
хулосасини ўқиб эшиттириш бўйича мажбурияти аниқ белгиланмаганлиги
суднинг мақсад ва вазифаларига зид равишда айблов хулосасини судьялар
томонидан ўқиб эшиттирилишига сабаб бўлган. Юқоридаги Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 439-моддасига ўзгартиш киритилиб, биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбурияти прокурор зиммасига юклатилди.
Шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар ҳам давом эттирилиб, 2015 йил 11 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жиноий жазолар тизимига озодликдан маҳрум қилиш жазосига муқобил бўлган янги жазо тури – озодликни чеклаш жазоси киритилди. Юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади тадбиркорлик субъектларига эркинликлар яратиш, уларни жадал ривожлантиришга қаратилган бўлиб, 2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, Жиноят кодекси 189-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари декриминализация қилиниб, жиноий қилмишлар доирасидан чиқарилди, шунингдек, 184-моддаси: “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у
солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат
солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади”, деган бешинчи қисм билан тўлдирилди.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг тўртинчи босқичи 2016 йил
сентябрь ойидан кейинги давр бўлиб, ушбу босқичда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, 2017 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши билан сифат жиҳатдан янги давр бошланди.
Қабул қилинган ушбу норматив ҳужжатларда:
- судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга,
шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг ўрнига Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакллантирилгани, одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат – судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилганди. Бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
- 2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи –Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини
ташкил этиш белгиланди.
Мазкур Фармон ва Ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2017 йил 29 апрелда “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, 2017 йил 6 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш каби вазифалар бу борадаги ишларнинг асосини ташкил этади.
2017 йилнинг 1 апрелидан жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд муҳокамасини адолатли ва ўз вақтида ўтказиш, жазонинг адолатли ва инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган ҳолда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилиб, унинг ўрнига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турларини қўллаш имконияти кенгайтирилмоқда. Яъни, жиноий жазолар тизимидан нисбатан қаттиқ таъсир чораларидан бири чиқарилаётганлиги жиноий жазоларни либераллаштиришга, ҳуқуқбузарларга нисбатан тарбиявий-тузатиш таъсир чораларининг илғор шакл ва услубларини кенг қўллаш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, жиноят ишларини тергов
қилишнинг тезкорлигини ошириш мақсадида жиноят содир этишда гумон
қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа
олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилмоқда.
Шунингдек, “Хабеас корпус” институти қўлланиш доирасини янада
кенгайтириш ҳам кўзда тутилмоқда. Фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш имкониятини берувчи муддатнинг 3 йилдан 1 йилга қисқартирилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлиги, фуқаролик процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. Ярашув институтини жиноят процессида қўллаш доирасини кенгайтириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим турдаги жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш, жабрланувчининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, қонунийликни таъминлаш ва мамлакатимизда ислоҳотларни самарали рўёбга чиқаришда юридик хизматлар ролини ошириш мақсадида давлат органларининг юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир аниқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда. Дарҳақиқат, юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб моҳияти суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади1.
Маъмурий судларни, хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини тузиш, судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш орқали судларни келгусида ихтисослаштириш ва уларнинг девонини мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.
Сансалорликка ва ишларнинг кўриб чиқилиши судлар томонидан асоссиз чўзиб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қуйи инстанция судларининг камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш юзасидан юқори суд инстанцияларининг ваколатларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Ушбу йўналиш доирасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, аҳоли уларга эркин мурожаат эта олишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг, хабарларнинг ўз вақтида олинишини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимига, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек ушбу йўналиш 2018-2021 йилларда жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишни, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари ходимларини ўқитиш, танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини такомиллаштиришни, мурожаатларни мунтазам таҳлил қилишни ҳамда вақти-вақти билан унинг натижаларини эълон қилиб боришни, адвокатурани ривожлантиришни, нотариат тизимини ва ФҲДЁ органларини ислоҳ қилишни ҳам ўз ичига олади.
2017 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз "Куч – адолатда" деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади. Бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта. Бу ҳақиқатни биз бугунги кунда, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тобора чуқур ҳис этмоқдамиз, деди Президентимиз2
Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш мақсадида 2018 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра тараққий этаётган пойтахт хавфсизлигининг гарови сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини жорий этиш, «Жаҳолатга қарши маърифат» эзгу ғояси асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний-экстремистик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини жадал ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилган бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:
- макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
- таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш;
- қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш;
- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш;
- вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ҳамда оптимал фойдаланиш3.
2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади.
2017 йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида дадил қадамлар қўйилди.
Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, бозор иқтисодиёти ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг самарали шарти – дунё бозорига чиқиш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолиятда, инвестициялар жалб қилишда қатнашиши, янги, замонавий технология ва менежментни жорий этишдир.
Ноаниқликлар манбаи бўлган глобаллашув шароитида дунё иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришлар ва тизимли ислоҳотларни амалга ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)нинг аҳамияти ортиб бормоқдаМаълумотларга кўра, “Хитойда иш билан банд аҳолининг 81,4 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 54,3 фоизи, Японияда мос равишда 70,8; 67,0 фоизи, АҚШ да 50,6; 53,1 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда
Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини, ЯИМдаги улушини изчил ошириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига сайланган биринчи кунлариданоқ мамлакатни ялпи либераллаштириш сиёсатини юритмоқда. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти эркинлаштирилмоқда: кичик бизнес соҳибларига назорат юки пасайтирилмоқда, баъзи инспекцион ташкилотлардаги бюрократик оворагарчиликларга барҳам берилмоқда, молиявий, солиқ ва божхона тизимларимиз либераллаштирилмоқда, хусусий бизнесни ҳукуматдан ҳимояловчи қонунлар қайта ислоҳ қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси йиғилишидаги нутқида: “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позициямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни муҳим ва зарур деб ҳисоблайман”4, деб таъкидлади.
Президентнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш йўналишида халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтиришга катта аҳамият қаратилган. Бу билан, аввало, халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда 2017-2020 йилларда Жаҳон банкининг 3 миллиард долларлик кредитлари ҳисобидан 27 та, Осиё тараққиёт банкининг 2,97 миллиард долларлик кредитларини жалб қилган ҳолда 20 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ислом тараққиёт банкининг 1 миллиард долларлик кредитлари жалб қилиниб, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Давлат дастури бўйича ҳамда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатбардошлигини ошириш йўналишида корхоналарнинг маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари белгиланиб, амалга оширилмоқда. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 5 йилликнинг охирига бориб саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баробар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизга ошади. 2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, у жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда5.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу Ўзбекистон учун 2018 йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради

Download 56.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling