14-Амалий машғулот: Дорихона


Download 50.04 Kb.
bet7/9
Sana20.12.2022
Hajmi50.04 Kb.
#1034053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Амалий машғулот

Дорихонада тайёрланган дори воситаларини расмийлаштириш Дори воситалари тайёрлангандан кейин улар расмийлаштирилиши зарур. Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларини расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларининг хавфсизлиги умумий техник регламентига мувофиқ амалга оширилади. Унга кўра дорихона томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда тегишли ёрлиқлардан фойдаланилди, уларни қўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади, ҳамда тегишли ажратиш рангли ҳошиялар билан

фарқланади.
а) “Сиртқи” – тўқ сариқ рангли; б) “Ичиш учун” – яшил рангли; в) “Кўз томчиси” – пушти рангли;
г) “Кўз суртмаси” – пушти рангли; д) “Инъекция учун” – кўк рангли;
Дорихона томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларнинг барчасида қуйидаги шартли белги ва ёзувлар бўлиши керак:
а) эмблема (илон ўралган ваза); б) дорихонанинг номи;
в) дорининг номи; г) қўллаш усули;
д) “Болалардан эҳтиёт қилинг”;
г) “Салқин ва ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин” – деган огоҳлантирувчи ёзувлар;
ж) “Сиртқи” ишлатиладиган суртма дорилар ёрлиғида “Суртма” деган, “Ичиш учун” ишлатиладиган кукун дорилар ёрлиғида “Кукун дори” деган ёзув, “Кўз томчиси” дориси ёрлиғида томчи ва кўзнинг расми, “Кўз суртмаси” дориси ёрлиғида кўзнинг расми; “Инъекция” учун ишлатиладиган дорилар ёрлиғида “Стерилланган” деган ёзув ҳамда игнали шприц расми бўлади.
Алоҳида сақлаш шароитини, эҳтиётлик билан ишлатишни талаб қилинадиган дори воситаларига асосий ёрлиқдан ташқари, қўшимча огоҳлантирувчи ёзувлар ёпиштирилади.
Дорихонага келадиган дори моддалари ва бошқа товарларни қабул қилишда кириш назорати ўтказилиши, яъни товарларни кўздан кечириш шарт. Ушбу назорат улгуржи фирма (дорихона омбор)лари шароитида ҳам ўтказилади.
Кириш назорати сертификатда кўрсатилган препаратнинг ташқи кўриниши ва ишлатиш қоидаси ҳамда таҳлил сертификати бўлади.
Назорат вақтида қуйидагиларга эътибор берилади:

  • Товарнинг тамғаланиши, товар номи, дозалари, чиқариш шакли, ишлаб чиқарувчи корхона номи, сифат сертификатига ва таҳлил сертификатига мослиги;

  • товарнинг герметиклиги ва ўрамининг мустахкамлиги;

  • ўрам устидаги ишлаб чиқарувчи сериясининг рақами ва кузатувчи ҳужжатлардаги серия рақамини сифат сертификатидаги ҳамда таҳлил сертификати рақамига тўғри келиши.

Сифат сертификати ёки таҳлил сертификатининг фармацевтик маҳсулот сифатини текшириш Давлат тизимига кирмаган лабораториялар томонидан расмийлаштирилган бўлса ҳам уларни қабул қилиш ман этилади.
Агарда дори препаратининг сифати ҳақида шубҳа туғилса, унда фармацевтик назорат текширишга юборилиши лозим.
Кириш назоратининг натижалари махсус тасдиқланган дафтарга киритилади.

    1. Download 50.04 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling