14-Амалий машғулот: Дорихона


Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларини сақлаш муддатлари


Download 50.04 Kb.
bet8/9
Sana20.12.2022
Hajmi50.04 Kb.
#1034053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Амалий машғулот

Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларини сақлаш муддатлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги томондан 21 апрель 2000 йилда тасдикланган 195 – сонли Дорихона шароитида тайёрланадиган дори воситаларининг сифатини яхшилаш тўғрисидаги буйруққа, асосан, дорихона шароитида тайёрланадиган дори шаклларининг сақлаш муддатлари куйидагича:
-таркибида глюкоза ва бензилпенициллин саклаган сувли эритмалар – 1

кун;
-кўз томчилари – 2 кун;
-иньекция эритмалари -2 кун;
-кайнатма, дамламалар, шилимшиқлар – 2 кун;
-эмульсиялар, суспензиялар – 3 кун
-бошқа дори шаклари – 10 кун.
Буйруқда бошқа дори шакллари: кўз томчилари тайёрлаш учун

концентратлар, малхам, ичиш учун микстура ва турли эритмалар, уларни тайёрлаш учун концентратлар, кукунлар, бурун томчилари ва сиртга ишлатиладиган эритмалар ва бошқа дори воситалар тайёрлаш учун яримфабрикатларнинг сақланиш муддатлари жадвал тарзида келтирилган. Дорихона шароитида тайёрланадиган кўпгина дори воситаларининг яроқлилик муддатлари одатда 60 кундан кўп бўлмаган муддатлар белгиланади.
Дорихонада тайёрланадиган дори воситалари сифат назорати натижалари куйидаги дафтарларда расмийлаштирилади:

  1. Органолептик, физик ва кимёвий сифат назорат натижаларини кайд этиш дафтари. Бу дафтарда назорат килинган сана, тартиб рақам, дори

турининг таркиби, рецепт номери, назорат натижалари, дори тайёрловчи ва текширувчи шахсларнинг имзолари бўлиши шарт.

  1. Дори воситалари хакикийлигини назорат килиш натижаларини кайд этиш дафтари. Бу дафтарда назорат килинган сана, тартиб номери, номи, тайёрловчи корхонанинг серия ва анализ номери, тўлдирилаётган штангласнинг номери, аниқланаётган модда, тўлдирувчи ва текширилувчиларнинг имзолари бўлади.

  2. Дорихонада қадоқланган дориларни ва саноат корхоналарида тайёрланган махсулотларни органолептик, физик ҳамда кимёвий сифат назорат қилишни қайд этиш дафтари. Дафтарда назорат қилинган сана, тартиб номери, қадоқланган серия номери, қадоқланган дорининг номи, тайёрлаган заводнинг серия номери, қадоқловчининг фамилияси, исми, шарифи, назорат натижалари, якуни, текширувчининг имзоси бўлиши шарт.

  3. Тозаланган сув сифатини назорат қилиш натижаларини қайд қилиш дафтари. Дафтарда олинган сана, назорат қилинган сана, тартиб номери, баллон ёки бюретка номери, ёт аралашмаларни текшириш натижалари (хлорид, сульфат, калций, аммоний, қайтарувчи модда, углерод ангидриди), текширувчининг имзоси бўлиши шарт.

  4. Бюретка қурилмасидаги эритмалар ҳақиқийлигини текшириш натижаларини қайд этиш дафтари. Бу дафтарда сана, тартиб номери, бюреткалардаги эритмалар номи, текширувчининг имзоси бўлиши шарт




Download 50.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling