14-Амалий машғулот: Дорихона


Дорихонага сифатсиз махсулотни келиб тушишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар


Download 50.04 Kb.
bet2/9
Sana20.12.2022
Hajmi50.04 Kb.
#1034053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Амалий машғулот

Дорихонага сифатсиз махсулотни келиб тушишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар.


Дорихона муассасасида дори воситалари сифатини таъминлаш учун қуйидаги талаблар бажарилиши кўзда тутилади:

  • санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш, эпидемияга қарши режимлар ҳамда асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш меъёрий хужжатларига қатъий асосланган ҳолда олиб борилиши;

  • тозаланган сув ва инъекцион сувни олиш, йиғиш ва сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ўз вақтида қувурларга ишлов берилиши, инъекция учун сув, тозаланган сув ва стерил эритмаларни ўз вақтда жорий талабларга мувофиқ стерил синовларга олиб назорат қилиб бориш;

  • тозаланган сув, инъекция учун сувлар йиғмаларида “Тозаланган сув”, “Инъекция учун сув ” ёрлиқлари бўлиши. Йиғмаларда олинган вақти, таҳлил рақами ва текширган шахсниниг имзоси қўйилган бўлиши, бир вақтининг ўзида кўп йиғмалардан фойдаланилганда йиғмалар рақамланган бўлиши;

  • қурилма, аппарат ва ўлчов асбобларининг хизмат қўрсатиш сифатини ва аниқлигини таъминлаш мақсадида уларни мунтазам назорат қилиниши;

  • дорихонага келиб тушаётган рецептларда дори воситалар таркибига киритилган моддаларнинг мутаносиблиги, белгиланган дозаларнинг бемор ёшига мувофиқлиги, дори воситасидан фойдаланиш усуллари бўйича кўрсатмалар мавжудлиги ва рецептларни амалдаги тартиб қоидаларига мослигини назорат қилиб борилиш;

  • дори воситалар тайёрлаш технологияси (шу жумладан гомеопатик препаратлар)ни амалдаги давлат фармакопеяси талабларига, меъёрий ва услубий хужжатларга мувофиқ тайёрлашни таъминланиши;

  • дори воситаларининг физик-кимёвий хусусиятларига ва давлат фармакопеяси талабларига мувофиқ амалдаги меъёрий хужжатлар асосида уларни сақлаш шароитларини таъминлаши;

  • фармацевтик субстанцияларини сақлаш хоналаридаги штангласларида ишлаб чиқарувчиларнинг серия рақами, назорат-аналитик лабараториясини таҳлил рақамлари, амал қилиш муддати , тўлдирилган санаси ва штанглас тўлдирувчининг имзоси кўрсатилган бўлиши;

  • ассистентлар хонасидаги барча штангласларда фармацевтик субстанцияларини тўлдирилган санаси, штанглас тўлдирувчи ва чинлигини текширган шахснинг имзоси кўрсатилиши, захарли ва кучли таъсир қилувчи фармацевтик субстанцияларда юқори бир марталик ва бир кунлик дозалар, стерил дори воситаларини тайёрлаш учун фармацевтик субстанциялар штангласларида эса, огохлантирувчи “Стерил дори шаклари учун” ёзуви бўлиши;

  • эритмалар, настойкалар, яримфабрикатлар сақловчи штангласлар оддий томчи ўлчагич ва пипеткалар билан таъминланиши, аниқ хажмда томчиларнинг сони штангласларда кўрсатилган бўлиши зарур;

  • бюреткали системаларда бюреткалар ва штангласларда тўғри томчи ўлчагич ва пипеткалар фақат фармацевтик субстанция охиригача фойдаланиб бўлингандан сўнг штангласларни тўлдирилиши ва зарур ишловлар қилиниши;

  • дорихонада тайёрланадиган концентрат, яримфабрикат ва олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситалари номенклатураси худдудий аналитика лабараторияларида тасдиқланиши, ушбу рўйхатга фақатгина ўзаро мутаносиб бўлган ва назорат қилиш учун услубий кўрсатмаси мавжуд бўлган дори воситалар концентрат, яримфабрикат маҳсулотлари киритилиши;

  • дорихонада назорат қилиш имкони бўлмаган қуйидаги моддалар истисно тариқасида дори воситалар сифатини назорат қилувчи фармацевт (провизор) кузатувида ифорли сувлар, ихтиол, олтингугурт, нафталан нефти, смола сақловчи дори воситалар, сиртга ишлатиладиган олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситалар, шунингдек, гомеопатик дори воситалари тайёрланиши керак.

2-Топшириқ: Дорихонада рецептлар ва талабномалар бўйича шунингдек дорихона ички тайёрлови тарзида дори воситалари тайёрланганда ёзма назорат паспорти қандай тўлдирилади?Уни жадвалга солинг

Download 50.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling