14-Амалий машғулот: Дорихона
Download 50.04 Kb.
|
14-Амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физикавий назорат
- Кимёвий назорат
Органолептик назоратОрганолептик назорат назоратнинг мажбурий тури ҳисобланади ва дори шаклини ташқи кўриниши, ҳиди, туси, аралашганликнинг бир хиллиги, суюқ дори шаклларида механик аралашмаларнинг йўқлиги бўйича текширишдан иборат бўлади. Болалар учун мўлжалланган дори шакллари оралатиб танлаб таъми жиҳатидан текширилади. Кукунлар, суртмалар, шамчаларнинг бир хиллиги ҳар бир фармацевтда иш куни мобайнида тайёрланган дори шаклларининг барча турларини инобатга олган ҳолда оралатиб танлаб текширилади. Органолептик назорат натижалари дори воситаларига доир рецептлар, тиббиёт муассасаларининг талабномалари бўйича тайёрланган дори воситаларини ҳамда дорихона ичида ҳозирлаб қўйилган ярим тайёр маҳсулот, концентрланган эритмалар, этил спирти ва дори воситаларини қадоқлаб қўйиш тарзида тайёрланган дори воситаларини органолептик, физикавий ҳамда кимёвий назорат қилиш натижаларини қайд этиш журналида қайд этилади. Физикавий назоратФизикавий назорат дори шаклларининг умумий массаси ёки ҳажмини, дори шаклининг таркибига кирувчи алоҳида дозаларнинг (камида учта дозанинг) сони ва массасини текширишдан иборат. Физикавий текшириш доирасида, шунингдек тайёрланган воситани тиқинлаш сифати ҳам текширилади. Рецептлар, талабномалар бўйича тайёрланган дори шакллари иш куни мобайнида тайёрланган дори шаклларининг барча турларини инобатга олган ҳолда оралатиб танлаб, лекин уларнинг бир кунги миқдорининг камида 3 фоизи физикавий назорат қилиниши керак. Дорихона ички тайёрлови тарзида тайёрланган дори шакллари ҳар бир сериянинг камида учта қадоқ миқдорида физикавий назорат қилиниши керак. Физикавий назорат натижалари рецептлар, талабномалар бўйича тайёрланган ҳамда дорихона ичида ҳозирлаб қўйилган ярим тайёр маҳсулот, концентрланган эритмалар, этил спирти ва дори воситаларини қадоқлаб қўйиш тарзида тайёрланган дори воситаларини органолептик, физикавий ва кимёвий назорат қилиш натижаларини қайд этиш журналида қайд этилади. Кимёвий назоратКимёвий назорат дори воситаларини тайёрлаш сифатини қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолашдан иборат: сифат таҳлили: дори моддаларининг чинлиги; миқдор таҳлили: дори моддасини миқдорий аниқлаш. Сифат таҳлили натижалари рецептлар, талабномалар асосида ва дорихона ичида ҳозирлаб қўйилган ярим тайёр маҳсулот, концентрланган эритмалар, этил спирти ҳамда дори воситаларини қадоқлаш тарзида тайёрланган дори воситаларини органолептик, физикавий ва кимёвий назорат қилиш натижаларини қайд этиш журналида, шунингдек дори воситаларининг чинлигини назорат қилиш натижаларини қайд этиш журналида қайд этилади. Download 50.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling