14. Жахон молиявий инқирози
Download 0.58 Mb.
|
14-inqiroz
Оқибатлари
Лондон бозори ёпилгандан сўнг бутун дунё бўйича ташқи савдо масаласида анча кўп жумбоқлар келиб чиқа бошлади. Шундан сўнг Лондон шахри давлатлар ўртасидаги бу жумбоқларни ечиш мақсадида 31-июлдан 25-августгача Ҳиндистон учун, 30-июлдан 21-августгача Хитой учун, 31-июлдан 24-августгача Бразилия учун ва Aргентина учун эса 26-августдан 4-сентябргача номинал ставкалар билан ишлаб ушбу давлатларга ўз химзатини таклиф этган. Aммо Сибирнинг Лондон билан алоқаларини тўхтатиб қўйиши Японияда август ойига вада қилинган пул маблағлари бўйича қонунларини ишлаб чиқа олишмади, бунинг оқибатида Япония пул бирлиги еннинг номинал қадрсизланиши келиб чиқди. Лондондаги инқирознинг сабаблари юқори нархдаги банк ставкалари, либерал ютуқлар бўлган. 30-июлда банк ставкаси 3дан 4 фоизгача, 31-июлда 4дан 8 фоизгача кўтарилди. Бундан ташқари банк олтин дренажини ҳам бошидан кечирди, чунки банк валютага бўлган талабни қўшма акциялар ва банк ноталар орқали қондиришни бошлаган эди. Буюк Британия фонд бозоридаги аҳвол Нью-Йорк фонд бозоридагиларини анча ташвишга солиб қўйди. 28-июл куни Нью-Йорк фонд биржаси очилишида фонд бозоридагилар товар бозоридаги вазиятни, фавқулотда пуллар тизимини назоратга олишга вақт бериш учун акция бозорини ёпишдан бошқа иложи йўқлигини ҳукуматга айтишди. Aвгуст ойида Федерал ҳукумат банк тизимини ислоҳ қилиш учун 363 миллион доллар киритиш учун икки ойлик режани тузиб чиқди. Европаликлар ўзларининг қимматли қоғозларини Aмерика банкларидан олтинда тўлашни талаб қила бошлади. Шу вазиятда AҚШ олтин дренажанига дуч келинди. Aмерика ҳукумати барча тўлаши керак бўлган қарзлар учун 500 миллион долларлик олтин заҳирасини яратиши керак бўлган. Афсуски 180 миллион долларлик захирани ярата олган ҳолос. Акция бозори 12-август куни яна турли чекловлар билан қайта очилди. Бу чекловлардан бири стафкаларни фақат нақт пул билан амалга ошириш шарти билан ва 30-июл куни савдо қилинган нархлардан паст бўлмаган нархларда савдо қилиш шартлари билан бўлган эди. Сентабрга келиб Европаликлар қарзларини қайтариш учун Aмерикада унчалик қийин бўлмаганлиги аниқ бўлди. Европаликлар уруш узоқ давом этишини тушуниб етишди ва AҚШга ўзларининг олтин захираларини ишониб топширишни яна йўлга қўйишди, оқибатда Aмерикага яна олтин оқиб кела бошлади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling