14. Жахон молиявий инқирози


Download 0.58 Mb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1535027
1   2   3
Bog'liq
14-inqiroz

Ечимлари

"Aлдрич-Вриланд" тўғрисидаги қонунга кўра, банклар ўз ассетларини фавқулодда миллий банк ноталарига айлантирди, бу эса аҳоли учун ҳам валюта бўлиб хизмат қилди ҳамда банклар ўртасида шаҳарлараро покланишларни ҳам қондириши мумкин эди. Aмерика Марказий банки 2001-йил 11-сентябрдаги жазава пайтида дисконт ойнасида кредит бергани каби, Aлдрич-Вриланд валютаси ҳам унга муҳтож банкларга тўғридан-тўғри бутун дунё бўйлаб қабул қилинган ички алмашинув воситаси этиб тақдим этилди. Aлдрич-Вриланд қонуни бўйича валюта яратишнинг иккита асосий хусусияти мавжуд бўлган.


1)Aлоҳида банкка тўғридан-тўғри ёрдам орқали.
2)Банкнинг ихтиёрига кўра.
Инқироз бошлангунига қадар вексел бозорининг капиталлашув даражаси 500 миллион фунтни ташкил этган, унинг 75 фоизи ташқи савдо операцияларига тегишли бўлган эди. Умумий ҳисобда вексел мажбуриятларининг 70 миллиони Германия ва Австрия, 60 миллиони Россия империяси ва қолгани Шимолий ва Лотин Америкаси мижозларига тегишли бўлган.
Воқеалар ривожи шундан далолат берадики, 23 июлдан 29 июлга қадар вексел бозори тўлиқ пароканда бўлиб, ўз фаолиятини тўхтади. Уруш туфайли ташқи савдо операциялари бутунлай тўхтаб қолади. Урушда иштирок этган барча давлатларнинг ташқи қарзлари кескин ошиб кетади. Хусусан, Германияда 4 миллиардан 92,8 миллиард маркага; Буюк Британияда 0,7 миллиард фунтдан 7,5 миллиард фунтга; Францияда 33 миллиард франкдан 151,1 миллиард франкка ҳамда урушда бевосита иштирок этмаган бўлсада, АҚШнинг қарзи 1,2 миллиард доллардан 25,5 миллиард долларга кўтарилган эди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин барча қоидалар ўзгариб, дунё молия маркази Лондондан Нью-Йоркка қараб кўчиб ўтади. Шу пайтга қадар Англия жаҳонда асосий кредитор давлат бўлган бўлса, ўрин алмашинуви содир бўлиб, АҚШ жаҳоннинг йирик кредитор давлатига айланади. Европа кредитор ҳудуддан қарз олувчи ҳудудга айланиб қолади. Бу эса, АҚШнинг катта ютуғи эди. Молиявий ва банк тизимида содир бўлган шов-шувларнинг олдини олиш ҳамда инқирознинг бошқа салбий оқибатларини юмшатиш учун АҚШ ва Буюк Британия Марказий банклари томонидан ўз вақтида амалга оширилган валюта интервенциялари банкларни банкротликдан сақлаб қолган экан.
Биринчи жаҳон уруши билан бирга кечган иқтисодий инқироз оқибатида ёқилғи-энергетика соҳаси, қишлоқ хўжалиги, бутун саноат тармоқлари, темир йўл транспорт и бутунлай издан чиқиб кетади.
Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling