14-Маъруза. Параллел тебраниш контури. Токлар резонанси. Тебраниш контурининг частота тавсифлари Токлар резонанси
Download 484.5 Kb.
|
14.1 Частотавий тавсифлар
Икки қутбликлар. Чиқиқли икки қутблик ҳақидаги тўлиқ ахборотни, ҳусусан, келтирилган ихтиёрий кучланишга нисбатан унинг (акс) таъсирини частотавий тавсифдан, яъни кириш қаршилиги ёки ўтказувчанлиги ҳақиқий ва мавҳум қисмларининг частотага боғлиқлигидан қуриб олиш мумкин: (14.6) Келтирилган кучланиш таркибида бир неча гармоник ташкил этувчилар бўлганда ҳам, частотавий тавсиф ёрдамида унинг кириш токини аниқлаш мумкин; частотавий тавсиф ёрдамида ўткинчи жараёндаги токни ҳам аниқлаш мумкин. Шуни эътиборга олиш зарурки, чизиқли пассив икки қутблик бўлганда, комплекс ўтказувчанлик (қаршлик)нинг ҳақиқий ва мавҳум қисмлари частотавий тавсифлари ёки унинг модули ва аргументлари частотавий тавсифлари орасида маълум боғланиш мавжуддир. Умумий холда, частотанинг комплекс функциясини қуйидагича белгилаш қабул қилинган: бунда F1( ) ва F2( ) ёки соддалаштириб ёзганда F1 ва F2- частотанинг ҳақиқий функциялари. F 1 билан F2 орасидаги маълум боғланишни умумий ҳолда қуйидаги интеграллар билан ифодалаш мумкин: (14.7) Ушбу тенгликларни келтириб чиқариш адабиётда келтирилган бўлиб, физикада 1927 йилдан Крамерс ва Крониг формулалари номи билан маълум; таҳминан 20 йилдан сўнг чизиқли электр занжирлар назариясига киритилди. (14.7) ифодалар частотанинг дан гача бўлган оралиғида ўзгаришида бир ташкил этувчи чексиз қийматга эга бўлмаса, иккинчи ташкил этувчисининг частотавий боғланишини ушбу оралиқда аниқлаш мумкин эканлигини кўрсатади. Икки қутбликнинг частотавий тавсифларини эксперимент натижалари ёрдамида ҳам қуриш мумкин. Бу усул билан қурилган частотавий тавсифлар занжирларнинг алмаштириш схемаларидаги берилган параметрлар асосида ҳисобланган частотавий тавсифларга нисбатан икки қутубликнинг ҳусусиятларини тўлароқ ифодалайди, чунки кўп холларда, айниқса катта частоталарда L, r, C қийматларининг ўзи ҳам частотага боғлиқ. Ундан ташқари, занжир элементлари боғланиш схемасини чизиш жараёнида, биз уни, аксарият, соддалаштирамиз; мавжуд кичик индуктивлик, сиғим, қаршиликларни эътиборга олмаймиз. Бундай механик тўлқинларнинг қуввати жуда катта бўлиши мумкин. МТГ нинг манбаси бунда электр занжири сифатида қаралиб, аниқ частотавий тавсифга эга бўлган икки қутблик деб кўрилади; ушбу тавсиф резонанс характерига ҳам эга бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш, радио тўлқинларини тарқатувчи аннтеннани ҳам, таъминловчи кабелга нисбатан икки қутблик деб қараш мумкин. Download 484.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling