14 Мавзу: ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар. Режа


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма


Download 26.82 Kb.
bet3/9
Sana21.06.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1639632
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
29-30 (1)

2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма

Мажбурий ажратма тўловчилари, объекти, базаси ва ставкалари. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари пенсия ёшига етганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий ёрдам олиш бўйича конститутсиявий ҳуқуқга эгадирлар. Ушбу ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул килган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминот тўғрисида”ги Қонунида ҳам белгилаб берилган.


Пенсия таъминоти тизимидаги бошқарув тузилмасини такомиллаштириш давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар тўлиқ йиғилишини самарали ташкил қилиш, амалдаги бошқарув тузилмаларини қисқартириш ҳамда пенсиялар ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444-сонли қарори билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ тўплаш ва маблағ тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш функтсияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юклатилди ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар солиқларга тенглаштирилди. Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритиладиган бўлди ҳамда Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилиши, шу жумладан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня ҳисобланиши қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағлар тўплаш тартиб қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 498-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида 2004 йилгача амалга оширилиб келди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибларини соддалаштириш мақсадида, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар, бандлик фондига ажратмалар ва касаба уюшмалари жамғармасига ажратмалар биргаликда ягона ижтимоий тўлов номи билан юритиладиган бўлди.
Солиқ кодексининг 312-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик шахслар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмани тўловчилари ҳисобланади.
Қуйидагилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратманинг тўловчилари бўлмайди:
- нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно;
- ягона солиқ тўловини тўловчи юридик шахслар.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратманинг объекти ва базаси қуйидагича белгиланган.
Юридик шахслар бир неча хил объектларга эга бўлган ҳолларда, улар объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма 2016 йил 1 январдан 1,6 фоиз миқдорида белгиланди.

Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling