14 Мавзу: ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар. Режа


Download 26.82 Kb.
bet1/9
Sana21.06.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1639632
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
29-30 (1)


14 Мавзу: ИЖТИМОИЙ ЖАМҒАРМАЛАРГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР.
Режа.

  1. Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига фуқароларнинг бюджетдан ташқари суғурта бадаллари.

  2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма.

  3. Республика йўл жамғармасига тўловлар.

  4. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси

1. Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари


Ягона ижтимоий тўлов Ўзбекистонда 2004 йилдан амал қилиб келинмоқда. Солиқ кодексининг 305-моддасига биноан ягона ижтимоий тўловни тўловчилар бўлиб, юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда жисмоний шахслар ҳисобланади.


Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (бундан кейин матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир.
Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади.
Ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб, иш ҳақи тарзидаги даромадлар ҳисобланади.
Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун база имтиёз сифатида белгиланган тўловлар чегириб ташланган иш ҳақи тарзида тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади.
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари базаси ҳисобланаётганда қуйидаги тўловлар чегириб ташланади:
1) амалдаги Солиқ кодексининг 174-моддаси 5, 8, 9, 11 ва 12-бандларида кўрсатилган компенсатсия тўловлари;
2) ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ёки хайрия жамғармаларга (шанбаликлар, якшанбаликлар ва шу кабилар учун) ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар;
3) ходимнинг муҳим санаси, узоқ йиллик хизмати, жамоат фаолиятида эришган ютуқлари муносабати билан унга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;
4) ходимга табиий офат, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланадиган тўловлар;
5) ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар.

Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби.



Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling