14 Мавзу: ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар. Режа


Мажбурий ажратмаларга тортиш объекти


Download 26.82 Kb.
bet8/9
Sana21.06.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1639632
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
29-30 (1)

Мажбурий ажратмаларга тортиш объекти
Таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) ялпи даромад - улгуржи ва чакана савдо қилувчи дорихона муассасалари учун;
б) комиссион тақдирлаш суммаси – воситачилик хизматини кўрсатувчи дилерлар ва даллоллик корхоналар учун;
в) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда, ўз кучлари билан амалга оширган ишлар ҳажми - қурилиш, қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш, лойиҳа қилиш, изланиш ва ва илмий-текшириш ташкилотлари учун;
г) даромад – тижорат банклари, кредит уюшмалари, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув шохобчалари), ким ошди савдолари, казинолар, нусха олиш ҳисобига даромад оладиган корхоналар, видео- ва аудио манбаларни ижарага берувчилардан, пуллик ютуқлар ўтказадиган ўйин автоматларини эксплуататсия қилувчилар, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ҳамда оммавий контсерт-томоша тадбирларини ўтказувчи ташкилотлар учун;
д) лизингга берувчининг даромади (маржа) – лизинг компаниялари учун;
е) товар айланмаси ҳажми – савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, тайёрлов, таъминлов-савдо ташкилотлари учун;
ж) маҳсулотнинг (ишлар, хизматлар) реализатсияси ҳажмидан, бунда иссиқлик таъминловчи корхоналари–иссиқлик энергияси, сув, газ билан таъминловчи табиий газларнинг сотиб олиш нархи чегириб ташланганда – коммунал хўжалигининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун;
з) қўшилган қиймат солиғи ва актсиз солиғи чегириб ташланганда, реализатсия қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажми – иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги корхоналар учун.
Мажбурий ажратма став­каси ва имтиёзлар, уни ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартиби
Таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга мажбурий ажратмалар ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга мажбурий ажратмалар тўлашдан нотижорат ташкилотлар озод этилади, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромади ва тушумлари бундан мустасно.
Жамғармага тўланиши лозим бўлган мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар суммаси белгиланган мажбурий ажратмаларга тортиш объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўловчилар томонидан аниқланади.
Мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари тўловчилар томонидан давлат солиқ хизматининг органларига белгиланган тартибда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ўсиб борувчи якун билан ҳар ойда тақдим этилади.
Таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга мажбурий ажратмалар ҳар ойда ҳисоб-китоблар тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, Жамғарманинг Ижро этувчи директсиясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган мажбурий ажратмалар суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича мазкур ажратмалар бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади.
Жамғарманинг Ижро этувчи директсияси мажбурий ажратмалар тўловларидан тушган маблағларга тегишли бўлган қўшимча маълумотларни Давлат солиқ қўмитасидан сўраш ҳуқуқига эга.
Таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга мажбурий ажратмалар тўловчилари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
Жамғарманинг ижро этувчи директсияси мажбурий ажратмаларнинг келиб тушган суммаларнинг мақсадли ишлатилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизматининг органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, давлат солиқ хизматининг органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий санктсиялар қўллаш ҳуқуқига эга.

Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling