14 Мавзу: ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар. Режа


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар солиқ солинадиган базадан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади


Download 26.82 Kb.
bet6/9
Sana21.06.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1639632
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
29-30 (1)

Мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар солиқ солинадиган базадан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби (16-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:
- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 54-бобига асосан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан ташқари йиғимлар ҳам тўланади.
Йўл жамғармасига йиғимларни тўловчилар, объекти ва базаси.
Республика йўл жамғармаси йиғим­ларига қуйидагилар киради:
- автотранспорт воситаларини олган­лик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республи­каси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим.

Амалдаги солиқ кодексининг 321-моддасига биноан автотранспорт воситаларини олувчи ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари автотранспорт воситаларини олганлик ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим тўловчилари бўлиб ҳисобланади. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки фойдаланувчилари ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғими тўловчилари бўлиб ҳисобланади.


Йиғимлар учун объект қуйидагилардир:
- автотранспорт воситаларини олиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтиш.
Йиғимлар ундириладиган база сифатида қуйидагилар белгиланган:
- олинган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.

Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling