14-мавзу. Инвестициявий лойиҳалар таҳлилининг жихатлари таянч атамалар ва иборалар


Download 30.89 Kb.
bet7/7
Sana01.11.2023
Hajmi30.89 Kb.
#1738075
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-маъруза

Экологик тахлил. Лойихани экологик нуктаи назардан бахолаш, юкорида тилга олинган жихатларидан ташкари, ўз масалалари, усуллари ва коидаларига эга.
Юкорида таъкидлаганимиздек, экологик бахолаш мажмуавий xарактерга эга бўлиши ва унинг натижалари лойиха кабул килиниши ёки рад этилишига таъсир кўрсатувчи асосий мезонлардан бири бўлиши лозим. Бир вактнинг ўзида, амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, xўжалик рахбарлари факатгина бошкарув органларидан тегишли буйрук келгандагина экологик экспертизани амалга оширадилар.
Бунда экологик окибатлар накадар мухимлиги ва уларни бартараф этиш лозимлиги хамма учун равшан, аммо молиявий ресурсларнинг етишмовчилиги лойихани экологик нуктаи назардан мажмуавий тарзда бахолаш имконини бермайди.
Экологик тахлилнинг максади - лойихани амалга ошириш ва объектнинг кейинчалик фаолият юритиши давомида атроф мухитга кўрсатилиши мумкин бўлган зарарни олдиндан аниклаш, ва йўкотишларни минимумга олиб келиш ёки умуман бартараф этиш бўйича карор кабул килишдан иборат.
Лойихани ишлаб чикиш жараёнида факатгина атроф мухит учун мумкин бўлган окибатлар бўйича маълумотлар базаси ва мониторинг тизими эмас, балки лойихани экологияга таъсири бўйича муайян меъёрларни ўрнатиш, хамда уларга риоя килиниши устидан назорат тизими талаб килинади.
Мамлакат хукуматлари ва (ёки) xалкаро экологик ташкилотлар томонидан тасдикланадиган хавфсизликнинг минимал меъёрлари тушунчаси мавжуд. Бундай меъёрлар соғликни саклаш, хайвонот ва ўсимлик дунёсини асраш ва бошка сохаларда мавжуд. Лойихани ишлаб чикиш жараёнида шуни хисобга олиш лозимки, кабул килинаётган хавфсизлик параметрлари ушбу минимал меъёрлардан паст бўлмаслиги лозим.
Инвестициявий лойихалаштиришда, айрим холларда, атроф мухитга муайян даражада зарар етказишга йўл кўйилади. Мисол учун, лойиха туфайли юзага келган зарарли окибатлар учун тегишли инсонларга компенсатсиявий тўловларни амалга ошириш, ушбу окибатларни бартараф этиш ёки камайтиришдан кўра фойдалирок бўлиши мумкин. Аммо, хар кандай холатда хам, эсда тутиш лозимки, лойиханинг атроф мухитга зарарли таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш бўйича барча xаражатлар, хамда компенсатсиявий тўловлар ва жарималар, лойиханинг умумий xаражатларига киритилиши ва пул окимларига кўшилиши лозим.
Экологик кисми мухим рол ўйнайдиган лойихаларда, xаражат ва даромадларнинг тўғридан-тўғри тахлилини ўтказиб бўлмайди. Муаммо шундаки, экологик лойихалардаги даромад ва xаражатларни аник кўриб бўлмайди ва (ёки) улар вакт бўйича анча сурилган.
Табиат нафакат инсонга ресурсларни такдим этади, балки бошка табиий xизматларни хам кўрсатади (сувларнинг табиий тозаланиши, тупрокнинг химояси, чикиндиларни кайта ишлаш ва х.). Табиатнинг бундай такрорланмас ўзига xос кобилиятига етказилган зарарни киймат билан ифодалаш жуда хам кийин, айрим холларда эса умуман мумкин эмас.
Экологик ўзгаришларнинг даражаси ва xарактерини олдиндан билиш мумкин бўлган холатларда, мавжуд бозорлар ва улардаги нарxлар бундай бахо бериш имкониятини туғдиради. Мисол учун, суғориш тизимидаги сув сифатининг ёмонлашуви туфайли, хосил хажми ёки сифатидаги йўкотишлар юкори даражали аниклик билан хисобланган бўлиши мумкин.
Аммо, хаво ёки ичимлик сувининг сифати пасайиши натижасида инсонлар соғлиғига келитирлган зарарни хисоблаш анча мураккаб. Мисол учун, соғликни саклаш, турар жойни ўзгартириш ёки даволаниш xаражатларини хисоблаш мумкин, лекин барибир бир канча бошка xаражатлар хисобга олинмасдан колади ва зарар кўрганлар тегишли компенсатсия олмайдилар.
Лойиха салбий окибатларини камайтириш ёки бартараф этиш xаражатларини режалаштиришда, молиялаштиришнинг барча мумкин бўлган манбаларини, ва биринчи навбатда инвестициядан асосий фойда кўрувчи шаxсларнинг маблағларини хисобга олиш лозим. Кўшимча даромад олиш йўлида атроф мухитга зарар етказувчи, уни тиклаш бўйича асосий xаражатларни хам кўтариши максадга мувофик бўлади. Бундан ташкари барча поғоналардаги давлат бюджети, атроф мухитни химоя килиш максадли дастурларининг маблағлари, маxсус экологик жамғармаларнинг маюлағлари ва бошка манбалардан фойдаланиш мумкин.
Бутун инвестициявий тахлилни учта кетма-кет блокларга бўлиш мумкин.
1. Лойиха инвестициявий эхтиёжларини аниклаш.
2. Молиялаштириш манбаларини излаш ва танлаш, хамда жалб килинган капитал кийматини аниклаш.
3. Пул окимлари кўринишидаги инвестициявий лойиха молиявий копланиши прогнози ва прогноз килинган пул окимлари билан инвестицияларнинг бошланғич хажмини таккослаш йўли билан инвестициявий лойиха самарадорлигини бахолаш.
Зарурий инвестицияларнинг тузилмаси ва тавсифи
Корxонанинг барча инвестициявий эхтиёжларини учта гурухга бўлиш мумкин:
- тўғридан-тўғри инвестициялар;
- хамрох инвестициялар;
- илмий-тадкикот ишланмаларига бўлган инвестициялар.
Тўғридан-тўғри инвестициялар инвестициявий лойихани амалга ошириш учун бевосита зарур. Уларга асосий (моддий ва номоддий активлар) ва айланма воситаларга килинадиган инвестициялар киради.
Хамрох инвестициялар, бу асосий объект билан худудий ва функсионал боғлик бўлган объектларга киритиладиган инвестициялар:
- нормал ишлаб чикариш жараёнини таъминлаш билан боғлик объектларга (йўллар, электр узатиш линиялари, канализатсия ва х.) кўйилмалар;
- ноишлаб чикариш кўйилмалари, мисол учун, атроф мухит мухофазасига, ижтимоий инфратузилмага киритиладиган инвестициялар.
Илмий-амалий ишланмаларга бўлган инвестициялар лойихани таъминлайди ва кузатиб боради. Бу, биринчи навбатда, лойиха олди тадкикотларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий воситалар (ускуналар, стендлар, компютерлар, принтерлар ва х.), хамда корxона буюртмаси бўйича илмий-текшириш институти ёки ОЎЮ жорий фаолиятини таъминлаш учун лозим бўлган айланма маблағлардир.
Инвестицияларнинг умумий хажми - бу барча инвестициявий xаражатларнинг суммасидир: тўғридан-тўғри инвестициялар, хамрох инвестициялар, илмий-амалий ишланмаларга бўлган инвестициялар.
Инвестициявий эхтиёжларнинг йиғиндиси инвестициялар окимининг маxсус режа-графиги кўринишида расмийлаштирилади.


Назорат саволлари:
1. Инвестициявий лойиханинг вазифаси нимадан иборат?
2. Лойиха сикли тушунчасига таъриф беринг.
3. Инвестициявий лойихалар турларини санаб ўтинг.
4. Лойихавий тахлил бошланғич кисмининг мазмуни нимада?
5. Лойиха бошланғич тахлили учун кайси иккита мезон кўлланилади?
6. Инвестициявий тахлилнинг умумий сxемасини кайси учта блок белгилаб беради? Хар бир блокнинг вазифаси нимада?
Download 30.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling