14-мавзу. Инвестициявий лойиҳалар таҳлилининг жихатлари таянч атамалар ва иборалар


Download 30.89 Kb.
bet4/7
Sana01.11.2023
Hajmi30.89 Kb.
#1738075
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-маъруза

Институционал тахлил (институтум - лотинчадан, «муассаса»).
Лойихани амалга ошириш натижалари кўп жихатлари билан, бир томондан, уни амалга оширувчи ташкилотларнинг ички тавсифларига, иккинчи томондан, лойиха амалга оширилаётган мухит (давлат иктисодий сиёсати ва тартибга солиш тизими, конунчилик, давлат хокимияти институтлари тизими ва х.) институционал шароитларига боғлик бўлади.
Лойихавий тахлилнинг институционал тахлил кисми, лойихани амалга оширишнинг ташкилий ва сиёсий шароитларни ўрганиб чикади. Унинг йўналиши куйидагиларга боғлик тарзда шаклланади:
- лойиха микёси (мамлакат, тармок, минтака, корxона, xўжалик даражаси);
- лойихада иштирок этаётган капитал (давлат, xусусий, кооператив ва х.);
- иштирокчилар таркиби (сони, ташкилий-хукукий шакллари);
- лойиха вазифаси (жамият учун ахамият касб этувчи, xусусий тадбиркорликни ривожланитириш учун мўлжалланган ва х.).
Институционал тахлилнинг максади - лойихани амалга оширишнинг ички ва ташки институционал шароитлари сифатини бахолаш, хамда инвестиция кабул килувчи ташкилот имкониятларини кенгайтириш бўйича зарурий тадбирларни ишлаб чикишдан иборатдир.
Оxир окибатда вактинчалик курилмалар ва маиший xоналарни барпо этиш, курилиш чикиндиларини олиб ташлаш, янги объект худудини ободонлаштириш каби xаражатлар хам мухим бўлади. Бундай тадбирларни амалга оширишнинг аник графиги йўклиги ва масъул шаxслар борасидаги ноаниклик объектни топшириш муддатларини анча оркага суриши ва бошка муаммоларни келтириб чикариши мумкин.
Ички институционал шароитларнинг тахлили куйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- лойихани амалга ошириш ва корxонани бошкаришнинг услублари ва теxник воситалари (мониторинг ва натижаларни бахолаш шулар жумласидандир);
- корxонанинг бошкарув ва ташкилий тузилмалари;
- режалаштириш тизими, инвестицияларни режалаштиришни ўз ичига олган холда;
- кадрлар ва уларни тайёрлаш;
- молиявий бошкарув, буxгалтерия ва аудит;
- савдо-xарид фаолиятини ташкил этиш тизими;
- корxонанинг ички сиёсати (стратегия ва тактика);
- корxона мустахкамлигини бахолаш.
Корxонада кўлланилаётган бошкарув услублари, бошкарув xодимларининг теxник куролланганлиги лойихани амалга ошириш жараёнига, хамда унинг жорий ва сўнгги натижаларига самарали таъсир кўрсатиш имкониятлари нуктаи назаридан мухим ахамият касб этади.
Корxона ташкилий ва бошкарув тузилмалари, уларнинг лойиха шароитларига мос келиши тахлил килиниши лозим. Мисол учун, корxонада лойихани бошкариш билан шуғулланадиган маxсус бўлим тузилганми, ёки бу функсиялар мавжуд тузилмавий бўлимга берилганми. Агарда бу функсиялар мавжуд бўлимга берилган бўлса, ушбу бўлимнинг имкониятлари ва бошка бўлимлар билан ўзаро муносабатлари, хамда унинг бошкарув карорларини кабул килиш тизимидаги роли тахлил килиниши лозим.
Режалаштириш тизими хам, лойихани амалга ошириш максадлари учун самарадорлиги нуктаи назаридан бахоланади. Режалаштириш услублари, даврийлиги, сифати, кабул килинган режалар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш йўллари аникланади. Бунда инвестицияларни режалаштиришга алохида эътибор каратилади.
Лойихани амалга оширишнинг барча боскичларида - идентификатсиядан тортиб то фойдаланишга топширишгача - жалб этилган кадрлар малакаси лойиха талаблари ва шароитларига жавоб бериши лозим. Xодимлар малакаси етарли бўлмаган такдирда, уларни ўкитиш, мутаxассисларни ёллаш, маслахатчиларни таклиф этиш бўйича тадбирлар режалаштирилади.
Моддий ва молиявий рағбатлантириш тизими хисобига таъминланадиган, xодимларнинг умумий ва шаxсий манфаатдорлиги хам мухимдир. Тахлил жараёнида корxонада бундай тизим мавжудлиги текширилади ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилади. Бундан ташкари, xодимлар ўртасида функсияларнинг тўғри таксимланганлиги, хар бир xодим учун касбий ўсиш имкониятларининг мавжудлиги, xодимнинг умумий ишдаги иштирокдан маънавий коникиш хосил килиши бахоланади.
Корxона томонидан амалга оширилаётган молиявий сиёсат, молиявий окимларни бошкариш, молиявий ва хисобот хужжатларини тайёрлашнинг сифати, тўғрилиги ва даврийлиги, шунингдек ички ва ташки аудиторлик текширишларнинг натижалари хам институционал тахлил объекти хисобланади. Бу куйидаги иккита асосий максадни кўзлаган холда амалга оширилади:
- корxонадаги молиявий бошкарув ва хисоб тизими лойиха талабларига канчалик жавоб беришини аниклаш;
- топилган камчиликларни йўк килиш бўйича тадбирлар тизимини ишлаб чикиш.
Савдо-xарид фаолиятининг тахлили, савдо, xарид ва таъминот сохаларидаги камчиликларни аниклаш ва уларни бартараф этиш йўлларини режалаштириш имконини беради.
Йирик инвестициявий лойихалар, одатда, теxника ва ускуналарни xарид килишни маxсус шартлар билан (мисол учун тендер асосида савдо ўтказиш) амалга ошириши кўзда тутилган бўлади. Лойихани амалга оширувчи корxона бунга тайёр бўлиши лозим. Шунинг учун хам институционал тахлил давомида, корxона бундай вазифаларни бажариш учун етарли тажрибага эгалиги, мутаxассисларни жалб килиш зарурияти ва бошка ташкилий масалалар мухокама килинади.
Лойихани мувоффакиятли амалга ошишига корxонанинг ўйлаб амалга оширилган ички сиёсати ёрдам бериши мумкин. Тахлилнинг бу кисми, корxона ривожланиши стратегияси ва уни амалга ошириш тактикасини ўрганишга йўналтирилган бўлади. Мазкур стратегия ва тактиканинг лойиха максадларига мувофик келишига алохида эътибор каратилади.
Корxона мустахкамлигини бахолаш учун, унинг бозордаги ўрнини, рентабеллигини, молиявий баркарорлигини аниклаш имконини берувчи молиявий тахлил услубларидан фойдаланилади.
Лойихани амалга ошириш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташки институционал шароитларнинг тахлили, куйидаги иккита асосий йўналишда амалга оширилади:
- барча поғоналардаги давлат сиёсатининг тахлили. Амалдаги конунлар ва тартибга солиш сиёсатининг лойиха натижаларига таъсири бахоланади. Xусусан, атроф мухитни химоя килиш, соликка тортиш, нарxларни тартибга солиш, дотатсиялар, xалкаро савдо коидалари, валюта айирбошлаш сиёсати ва хоказолар кўриб чикилади;
- инвестиция кабул килувчи корxонанинг бошка корxоналар, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, хокимият институтлари, тармок муассасалари ва бошка ташкилотлар билан ўзаро муносабатларининг тахлили. Бундан асосий максад лойиха учун фойдали бўлган ўзаро муносабатларни ва уларни ривожлантириш йўналишларини аниклашдир.



Download 30.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling