14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият
Download 93.65 Kb.
|
Субпудратчининг профессионал жавобгарлигини суғурталаш. Қурилиш объектининг тайёр қисмларига субпудратчи ташкилотлари томонидан зарар етиши оқибатида юзага келиш эҳтимоли бўлган йўқотишларни олдини олиш учун ушбу ташкилотларга фуқаролик жавобгарликларини суғурталаш таклиф қилинади. Фуқаролик жавобгарлиги – бу ЎзР нинг амалдаги қонунчилигида белгиланган, юридик шахснинг қурилиш фаолияти жараёни ёки натижасида учинчи шахсларга, уларнинг мулкларига етказилган зарар учун моддий жавобгарлигидир.
Қурилиш фаолиятини амалга оширишда совуққонлик, хатолик ёки камчилик натижаси ҳисобланувчи буюртмачининг мулкий манфаатларига етказилган зарарни қоплаш учун суғурталовчининг мажбуриятини юзага келтирувчи ҳодисанинг рўёбга чиқиши суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади. Лойиҳаловчининг фуқаролик ва профессионал жавобгарлигини суғурталаш. Объектни қуриш жараёнини амалга ошириш ва унинг кейинги эксплуатацияси кўпроқ қурилиш ва архитектуравий лойиҳалаш бўйича ишларнинг бажарилишининг тўғрилигига боғлиқ. Лойиҳаловчилар томонидан йўл қўйилган хатоликлар қурилиш программасини амалга оширилишининг тўхтатилиши ва инвесторларнинг ўз қўйилмаларини йўқотишларига олиб келиши мумкин. Суғурталовчи ролида лойиҳалаш ташкилоти чиқади. Мазкур турдаги суғурталаш шартлари бўйича суғурта компанияси қурилиш лойиҳасида йўл қўйилган хатоликлар натижасида объектнинг қурилиши ёки эксплуатацияси даврида пудратчи ёки буюртмачига етказилган зарарни қоплашни таъминлайди. Хулоса қисмида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда суғурта компаниялари аъзолик бадалларини қабул қилибгина қолмай, уларни янги қурилиш инвесторлари сифатида тасарруф этадилар. Бизнинг мамлакатимизда эса суғурта компаниялари қонуний асосда бундай фаолиятни юритиш ҳуқуқига эга эмас. 1 Жадвал: Стерник Г.М. Системный подход к анализу структуры рынка недвижимости. http://www.realtymarket.org маълумотларидан фойдаланилган ҳолда тузилган. 2 “Миллий хўжалик тармоқлари” умумдавлат классификатори (МХТУК) статистика органлари, солиқ инспекциялари, давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлик ва нотадбиркорлик субъектлари, вазирликлар, ведомостликлар, барча шаклдаги мулк корхона ва ташкилотлари томонидан қўлланиладиган, статистика ва техника-иқтисодий маълумотларни таснифлаш ва кодлаштириш ягона тизимининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. МХТУКдан тадбиркорлик ташкилотларининг таасис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўзгартиришлар киритишда барча юридик ёки жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин, шунингдек, МХТУК хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳақида аниқ маълумот керак бўлган ҳолатда ҳам қўлланилиши мумкин. 4 Мировой и американский сектор строительства и недвижимости в 2015 году, Деловой партнер, №44, 2015г 5 Development (ингл.) – ривожланиш, иқтисодий ва ижтимоий тузилмаларни қамраб олувчи, сифатли баҳоланишни талаб қилувчи узоқ муддатли жараён. 6 «Проект – целенаправленное ограниченное во времени мероприятие, направленное на создание уникального продукта или услуги» (Управления проектами: Основы профессиональных знаний, национальные требования к компетенции специалистов. – М.: Изд-во «Консалтинговое агентство “КУБС Групп Кооперация, Бизнес-Сервис”», 2001. 7 ингл. fee - “тақдирламоқ” 8 Агар ер қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга эмаслиги исботланса, ерларни ўтказиш жараёни 8 дан то 14 ойгача муддатни қамраб олади. Акс ҳолда, ўтказиш қийинлашади, баъзида мумкин бўлмайди. 9 Воситаларни бир йўналишда ишлатиш учун тўплаш (лот. cumulo – йиғаман, тўплайман) 10 07.05.1993 й. № 846-XII ЎзР «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳақида» ги Қонуни 11 Сотиб олинадиган эгалик ҳуқуқининг рад этилиш эҳтимоллиги таваккалчилиги 15-20% битимларда мавжуд. 12 Учинчи шахслар томонидан эътирозлар 3-4 йил давомида қабул қилинади. 13 ЎзР Қ-58 “Ипотека ҳақида”, 2006 йил 28 июнда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2006 йил 25 августда Сенат томонидан маъқулланган. 14 ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг N 2 Қарорига мувофиқ 03.01.2007 й. да тасдиқланган 15 ЁАЖ «ALFA INVEST»суғурта компаниясининг маълумотлари бўйича. Download 93.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling