14-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
Ўзбeкистoндa иқтисoдий ислoҳoтлaрни aмaлгa oширишнинг стрaтeгияси вa aсoсий бoсқичлaри. Иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши ва тараққиёт кўрсаткичларининг ўсиши
Download 48.5 Kb.
|
14 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Ўзбeкистoндa мaoриф, фaн вa мaдaниятнинг рaвнaқи. Маънавий қадриятларнинг тиклaниши
2.Ўзбeкистoндa иқтисoдий ислoҳoтлaрни aмaлгa oширишнинг стрaтeгияси вa aсoсий бoсқичлaри. Иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши ва тараққиёт кўрсаткичларининг ўсиши.
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида мулкни қабул қилинган қонунга кўра хусусийлаштириш ва ва мулкчилик шаклларини ўзгартириш махсус дастурлар асосида амалга оширилиш қатъий белгилаб қўйилди. 1994 йилда кичик хусусийлаштириш деярли ниҳоясига етди. 1992-1994 йиллар давомида 54 мингга яқин корхона ва объект давлат тасаруфидан чиқарилди. Хусусийлаштириш борасида 20 дан ортиқ давлат дастури қабул қилинди. 1995 йилда машинасозлик комплексига қарашли 89 та корхона, 68 та уй-жой коммунал қишлоқ, 229 та қайта ишлаш корхонаси бошқа объектлар хусусийлаш тирилди. 6 минг хусусий ва оилавий корхоналар пайдо бўлди. 1998 йилга келиб аксарият корхоналар хусусийлаштирилди. Давлат корхоналарининг хусусийлаштириш 1993 йил 39,4 фоиз эди, 1994 йилда 57,7 фоиз, 1998 йил эса 88,2 фоизга ошди. 1997 йилга келиб хусусий ва кичик корхоналар сони 100 мингдан ошиб кетди. Бозор инфраструктураси дейилганда товар ва пул бозорида, меҳнат ресурслари бозорида иқтисодий воситалар - тегишли молия ва банк-кредит тизими, суғурта, аудиторлик, юридик ва хусусий фирмалар тизими тушунилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида инфраструктурани шакллантириш муҳим жараён бўлиб, уни ташкил этиш анчагина вақт талаб этади. 3.Ўзбeкистoндa мaoриф, фaн вa мaдaниятнинг рaвнaқи. Маънавий қадриятларнинг тиклaниши 1991 йил улуғ мутаффакир, ўзбек шеъриятининг асосчиси бўлмиш Алишер Навоийнинг 550 йиллиги тўйи юртимизнинг барча ҳудудида кенг нишонланди. Шу катта тадбир муносабати билан Алишер Навоийнинг «Лисонут тайёр», «Сабъаи сайёр», «Фарход ва Ширин» каби қатор йирик асарлари алоҳида босмадан чиқарилди. Энг муҳими, шоирнинг 20 жилдлик мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошлади. Ҳукуматимиз томонидан Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Тошкентдаги А.С.Пушкин номли Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилди. Тошкент шаҳрининг энг гўзал жойига Навоийнинг улкан ҳайкали ўрнатилди ва бу ер зиёратгоҳга айлантирилди. 1992 йил буюк ижодкор, исёнкор шоир Боборахим Машраб ижодига бағишлаб мамлакатимиз миқёсида Машрабхонлик кунлари катта тантана ва кўтаринкилик руҳида ўтказилди. Машрабнинг туғилган шаҳри бўлмиш Наманганда бу тадбир алоҳида хусусият билан ўтказилди ва унинг номи билан аталган катта дам олиш боғи яратилди. 1994 йилда эса дунё астрономия фанига катта ҳисса қўшган, ҳам шох, ҳам буюк олим бўлган ҳамюртимиз Муҳаммад Тарағай Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан юртимизда шу йилни Улуғбек йили деб эълон қилинди. Шунингдек буюк олимнинг юбилей тантасининг жаҳон миқёсида нишонланиши ҳам унинг қолдирган илмий меросининг дунё аҳамиятига эга эканлигидан далолат беради. Мустақиллик шарофати билан диёримизда ҳар йили Навоий, Бобур, Машраб, Огахий, Фурқат, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир каби қатор улуғ шоир ва маърифатпарварларнинг кунларини ўтказиш одат тусига кирди. Мустақиллигимиз йилларида ўтган алломаларимизнинг яратган асарларини нашр этиш соҳаси бўйича ҳам талайгина ишлар бажарилди ва бажарилмоқда. Download 48.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling