Кириш мавзунинг долзарблиги


Download 451.36 Kb.
bet1/10
Sana18.03.2023
Hajmi451.36 Kb.
#1283199
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5231189056070616106




КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги замон фан техника таррақиёти ютуқларидан бир қаторда ноқулай экологик вазият қамрови жиҳатидан умумбашарий аҳамиятга эга эканлиги хавфни юзага келтиради. Асримиз фан ва техника ютуқлари асридир. Фан техника тараққиёти ютуқларидан манфаат йўлида фойдаланиш оқибатида келиб чиққан ноқулай экологик вазият инсон саломатлигига салбий таъсир қилмоқда.
Умумбашарий ва минтақавий экологик келиб чиқиш сабаблари инсон ва табиат жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш экологик ҳолатга йўл қўймаслик каби масалалар ҳозирги куннинг долзарб муоммоси ҳисобланади. Экологик муаммони ҳал этиш барча халқларнинг маанфатларига мос бўлиб цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги ана шу муаммонинг ҳал қилинишга боғлиқдир. Табиатни эъзозлаш атроф муҳитни муҳофаза этишда ҳеч қандай ҳудудий тўсиқлар бўлиши мумкин эмас. Чунки бир мамлакатда рўй бераётган экологик инқироз бошқа жойларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Экологик муаммо ҳозирги пайтда чинакам кенг қамровли.
Ижтимоий соҳада оширилаёган ислоҳотларнинг муваффақияти таълим-тарбия тизимини ўзгартириш, уни ҳозирги замон талаблари даражасига кўтариш, шу жамиятда яшаётган фуқароларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини оширишга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш ва бошқа вазифалар таълим тизими соҳасидаги устувор йўналишлар сифатида белгиланди1.
Мамлакатимизда аввало ўқитувчилар зиммасига баркамол авлод тарбияси юклатилган энг олижаноб вазифадир. Буюк давлат арбоби И.А. Каримов ўз асарларида ўқитувчилик маъсулиятли касб эканлигини таъкидлаб, “Инсон қалбига йўл аввало таълим - тарбиядан бошланади. Дунё иморатлари ичида энг шарафлиси мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”2 деб эътироф этади. Республикамизда демократик ҳуқуқий давлат ва жамият қуриш борасида илдам олға қадамлар ташланмоқда. Юртимизнинг бугуни ва эртаси, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, маънавий-маданий турмуш тарзи ҳар томонлама камол топаётган ёшлар қўлидадир. Шу боисдан ҳам кадрлар тайёрлаш сифатини устувор қўяётган давлатимиз ёш авлодни ҳар томонлама ривожланган, маданиятли, баркамол инсон қилиб шакллантириш масаласига катта эътибор қаратмоқда. Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак.
Кeйинги дaвpлapдa тaълим жapaёнини янги тарбиявий-ycлyбий мaжмyaлap, янги пeдaгoгик тexнoлoгиялap билaн тўлиқ тaъминлaшгa йўнaлтиpилгaн ижтимoий ҳapaкaт йўлгa қўйилaди. Maзкyp вaзифaлapни мyвaффaқиятли ҳaл этиш yчyн aмaлгa oшиpилaётгaн пeдaгoгик тaдбиpлap дoиpacидa таълим муассасаси гуруҳ раҳбарлари фаолиятини инновацион тарбия технологиялари асосида ташкил этиш мyҳим aҳaмият кacб этади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишлар методикаси фанидан курс ишимиз мавзусини “Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантириш” деб белгиладик.

Download 451.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling