Кириш мавзунинг долзарблиги
Download 451.36 Kb.
|
2 5231189056070616106
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқот объекти.
- Тадқиқотнинг методлари
- Тадқиқот ишининг илмий –амалий аҳамияти
Тадқиқотнинг мақсади. Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини методик жиҳатларини очиб бериш.
Тадқиқотнинг вазифалари: 1. Ўқувчи ёшларни экологик маданиятини тарбиялашда инновацион тарбия технологиялардан фойдаланиш назарий-тарихий асосларини ўрганиш; 2. Инновацион тарбия технологиялардан фойдаланиш орқали ўқувчи ёшларни экологик маданиятини тарбиялашнинг ўзига xос жиҳатлари аниқлаш; 3. Ўқувчи ёшларни экологик маданиятини тарбиялашда инновацион тарбия технологиялардан фойдаланишнинг мазмун ва моҳияти таҳлил қилиш; Тадқиқот объекти. Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантириш жараёни. Тадқиқот предмети. Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантириш мазмуни ва йўллари. Тадқиқотнинг методлари: - назарий таҳлил, умумлаштириш, - таққослаш, педагогик кузатиш, - педагогик-тажриба. Тадқиқотнинг методологик асоси: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга доир қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг таълим-тарбия тўғрисидаги фикрлари, шунингдек, тарбияга доир замонавий ёндашувлар, тарбия қонуният ва тамойиллари ташкил этди. Тадқиқот ишининг илмий –амалий аҳамияти: Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантиришнинг назарий ва амалий ҳолатини ўрганилиши асосида ўқувчи ёшларни экологик маданиятини тарбиялашда тарбия технологиялари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан ёш педагоглар, фан ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари фойдаланишлари мумкин. Инновацион тарбия технологиялари воситасида ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантиришда ўқувчиларни атроф муҳитга масулиятли муносабатни тарбиялаш жараёнининг педагогик имкониятларини ошириш йўллари белгиланган, ўқувчилар ёшларни экологик маданиятини, атроф - муҳитга масьулиятли муносабатни шакллантириш маънавият асослари ва педагогика фанларида қўшимча манба сифатида фойдаланиш мумкин. Download 451.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling