Кириш мавзунинг долзарблиги
Ўқувчи ёшларни экологик тарбияланишнинг назарий аспектлари
Download 451.36 Kb.
|
2 5231189056070616106
2. Ўқувчи ёшларни экологик тарбияланишнинг назарий аспектлари
Ер юзидаги одамлар ўз эҳтиёжларини қодириш мақсадида табиатга таъсир этиб уни ҳар тамонлама ўзгартириб юбордилар. Фан техника тарақ-қиёти даврида инсон билан табиат ўртасидаги мавжуд зиддиятли муно-сабатлар яънада кучайиб кетди. Табиат бойликлардан режасиз фойда-ланганлиги сабабли бу бойликлар тугаш ҳолатига келди. Табиий хом ашёларни қайта ишлаш натижасида атроф - муҳит ифлослана бошлади. Натижада табиат билан инсон ўртасидаги табиий мувозанат бузилди. Инсон билан табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларни уйғунлаштиришда экологик таълим ва тарбия тизими муҳим ўрин эгаллайди. Ҳар қандай жамиятда ҳам инсон экологик маданиятини шакллантириш таълим тарбия масьулиятини ошириш ва яънада мустахкамлашга ёрдам беради. “Экология” сўзи грекча сўз бўлиб (оикос) уй, бошпана, Ватан, яшаш муҳити турар жой “логос” фан таълимот маъносини англатади. “Экология” атамасини 1866 йил немис олими Э.Геккел томонидан тавсия қилинган. Инсон туғилганидан бошлаб, то умрининг охиригача сабоқ олар экан унда шубҳасиз табиатга нисбатан ғамхўрлик, фидоий меҳр муҳаббатли бўлиш каби экологик тарбия ҳам шаклланади. Экологик таълим жамият атроф-муҳит билан инсон ўртасидаги муносабатлар уйғунлигини ифодаловчи янги турмуш тарзини яратишнинг асоси ҳисобланади. Қадимий манбалардан Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто”да бир ҳовуч тупроқ бир қултум сув бир нафаслик ҳавонинг муқаддас эканлиги ҳикоя қилинади. “Авесто” ер-у, дарёлар-у боғлар, тоғлар-у, булоқлар, саҳролар, от-у туялар моли итлар, ўсимлигу гиёҳларни бунёд этиш тарихига доир асар. Зардуштийлар табиатни ер, сув, дарахт, ўсимлик, жонворларни эзозлаши, ерни суғориб боғи роғ экинзор қилиш чорвачилик, айниқса йилиқчиликни йўлга қўйиши, сувни муқаддас тутиши шарт бўлган. Шу ўринда Шарқ мутафаккири Алишер Навоий ўзининг мумтоз бадиий асарларида инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар масаласига кенг ўрин ажратган. Чунончи “Хамса” асарига келтирилган “Сабаи сайёр” достонидаги етакчи мавзу ва ғоялардан бири - инсоннинг табиатга муносабати масаласидир. Асарда баён этилишича бош қаҳрамон шох Баҳром овга бўлган ишқибозлиги шуқадар кучайдики лашкари билан сонсиз ҳайвонларни қирғин қилди. Табиат эса бу адолатсизлиги учун ундан аёвсиз ўч олди. Кучли зилзила рўй бериб шох Баҳром ёри Дилором ва унинг лашкарларини ер ютди. Ушбу воқеани ифода этиб, Алишер Навоий одамларни табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлишига унинг бойликларидан унумли фойдаланишига ундайди. Алишер Навоийнинг асарларида инсон табиати тафаккур ва ҳиссиёти, озодлик, хушхулқлик ҳамда тўғри овқатланиш тартибининг саломатликка таъсири ҳақидаги фикрлар бадиий талқин этилган.10 Қуръондаги оятларда пайғамбаримиз ҳадисларида ҳайвонат олами, атрофимизни ўраб турган бошқа нарсаларни тўла -тўкис ҳимоя қилиш сақлаш исроф қилмаслик, уларни бузмаслик тўғрисида кўпгина маслаҳатлар мавжуд. Ҳеч бир бола шавқатсиз айниқса табиатга нисбатан шавқатсиз бўлиб туғил-майди. Табиатни муҳофаза қилиш кишиларнинг эътиқодига ҳаёт тарзига айланиши учун авваламбор оилада экологик таълим тарбияни олиб бориш талаб этилади. Агар инсон табиатга нисбатан ғамхўрлик руҳида тарбияланмаса у фақат табиатгина эмас балки жамиятга ҳам етарлича фойдаси тегмайди. Табиат эзгулик манбаи унинг гўзалиги латофат, шахснинг маънавий дунёсига таъсир кўрсатади. Ёш боланинг табиат билан муқолоти унда ахлоқий фазилатларни тарбиялайди. Ўқувчи ёшларда она ер, она Ватан билан фаҳр-ланиш туйғуларини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Педагогикага доир илмий адабиётларда "экологик тарбия" тушунчаси билан биргаликда "экологик маданият" термини ҳам қўлланилади. Баъзи ҳолларда экологик маданият биринчи тушунчанинг синоними сифатида келади, аммо экологик маданият ушбу жараённинг бош мақсадини ифода қилади ва инсон экологик онгининг маҳсули сифатида намоён бўлади. Таъкидлаш лозимки, шахс экологик маданияти авлодлар, ва замондошларимизнинг маънавий ва амалий тажрибасига таянади, шунингдек мутахасисларнинг учинчи минг йилликда атроф муҳитнинг экологик ҳолатида содир бўлаётган доимий ўзгаришлар ҳақидаги илмий асосланган фикрларини ҳам ҳисобга олади. Узликсиз таълим орқали олинаётган экологик маълумотлар экологик маданиятни шакллантирувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Шунингдек экологик маданият инсоннинг табиат билан ўзаро алоқасида ва экологик вазият мазмунини уни чуқур англашида асосий рол ўйнайди. Қайд қилиш лозимки, шахс экологик маданиятининг шаклланишининг ўзига хос хсусиятидан бири, унинг табиат билан муносабатларининг чуқурлашишида, уйғунлашувида яъни табиат ва инсоннинг алокаси мавжудлиги, инсоннинг табиий ресурслардан фойдаланиш фаолияти билан чамбарчас боғлиқликни ва ягона занжирни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам болалар экологик тарбиясида оиланинг роли муҳим аҳамият касб этади. Инсон туғилган кунидан бошлаб теварак атрофда бўлаётган воқеликга шахсий муносабатини оилада олган таълим тарбиясига таяниб, турли даражада билдиради, намоён қилади. Шундай экан болаликдаги табиатга бўлган муносабат ҳам оила аъзоларининг табиат ҳакидаги умумий тушунчаси, илмий ахбортларга эга эканлиги билан чамбарчас боғлиқдир, жумладан унинг сув ресурсларини тежаш, уни исроф қилмаслик, ифлослантирмаслик ҳақидаги дастлабки тасаввури ҳам оилада вужудга келади. Экологик тарбия мазмунига доир масалалар инсон онгидаги мавжуд ижтимоий ҳолатлар, яъни атроф муҳитни билиш, қадриятларга амал қилиш ва психологик шарт шароитлар билан боғлиқдир. Экологик тарбияланганлик инсонга оламни, табиатнининг шахс фаолияти учун зарурлигини тўлиқ ҳолда тушиниш имкониятини беради, биосферада инсоннинг ўрни ва унинг ҳаётидаги ижтимоий иқтисодий, сиёсий ҳолатларни илмий асосда, англаш, тушуниш, унга ўз муносабатларини билдириш имкониятини вужудга келтиради. Экологик тарбия бу - инсоннинг экологик билимлардан амалий фаолиятида, таълим, тарбия жараёнида самарали фойдалана олишининг памоён бўлишидир. Баркамол инсон шахси тарбияси, ва унинг баркарор экологик маданияти шаклланиши жараёни мураккаб педагогик жараёндир. Айниқса шахс экологик тарбияси ҳозирги глобаллашув даврида, ғоявий хуружлар кучайган, ёшлар онгига салбий таъсир этувчи воситалар сони кўпайиб бораётган шароитда янада кийинлашмоқда. Шунинг учун ҳам шахс ахлоқий, баркарор экологик маданиятини шакллантириш, унинг маънавиятини оилада ва мавжуд илмий, тарбиявий, услубий воситалар, таълим имкониятлари билан мустаҳкамлаш педагогик жараёндаги муҳим омиллардан ҳисобланади. Н. Исақулованинг фикрича ўқувчиларнинг экологик маданиятини шакллантиришда турли йўналишларида иш олиб борилади. Улардан бири экологик таълим ҳисобланади зеро экологик муаммолар долзарб бўлиб, уларни ҳал этиш ҳаётий заруриятга айланмоқда. Экологик муаммоларни ҳал этиш шубҳасиз экологик таълим тарбия билан узвий боғлиқ. Жамият аъзоларида экологик онг, экологик дунёқараш, экологик тафаккур, экологик маданият, экологик хулқ атвор, экологик масьулиятни шакллантирмасдан туриб экологик муаммоларни табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб авайлаш масаласи ҳал этиб бўлмайди экологик маданиятни шакллантириш яъни оилада таълим муассасаларида ташкил этилиши лозим.11 Экологик маданият бу табиатни муҳофаза қилиш табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш экологик ҳис туйғуларини шаклланиши ва экологик билимга эга бўлишдан иборатдир. Экологик маданият ҳозирги ва келажак авлодлар учун экологик муоммолар ечимини топиш ва экологик ҳавфсизликка эришиш ҳар бир инсон ҳаётида катта масьулият эканлигини англаш ва шу асосда фаолият юритиш муайян давлат ва жаҳон маданиятининг ривожланган босқичи ҳисобланади. Экологик маданият бир-бирини тақозо этадиган уч тушунчани қамраб олади экологик билимлар, экологик онг ва табиат муҳофазаси бўйича кўникмалар бу кўникмаларни керакли вақтда ишга тушуши ахлоқий иро-дага боғлиқ иродаси бўш одам ножўя ҳатти-ҳаракатларини тўхтатиб қолишга қодир бўлмайди. Шунинг учун экологик масьулият ҳиссини ёшларда эрта тарбиялаш мақсадга мувофиқдир. Масьулият дунёқараш билан боғлиқ шунинг учун у фалсафий тушунча ҳисобланади. Масьулият ҳар бир шахснинг ўзи томонидан амалга оширилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракати учун жавобгарлик масьулияти, бурчи интизоми ҳамда маъмурий ҳуқуқий жавобгарлиги ҳисобланади. Бола шахсида экологик маданиятни шакллантириш “муносабат”, “масьулликни” тарбиялашда номоён бўлади. Бундай муносабат инсониятнинг билиб билмай узоқни ўйламай табиатга кўрсатган салбий таъсири оқибатларини англаш ва уни бартараф этиш истаги натижасида шаклланади. А.Тўхтаев экологик маданиятни таърифлашича экологик таълимнинг мақсади аҳоли ўртасидаги экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган, аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш учун қуйидаги муаммоларни ҳал этиш зарур: 1. Табиатни идрок этишнинг ахлоқий эстетик томонлари экологик онг ва тафаккурларни шакллантириш. 2. Ўқувчи ва талабаларда атроф муҳит ва табиатга масьуллик муносабатларни тарбиялаш. Экологик маданиятнинг кўрсаткичи - атроф муҳитни озода асраш шунингдек хонадонни чорбоғни, жамоат жойларини табиатни тоза сақлашдан иборат деб ҳисобланади. Уй ичини, ҳовлини ҳар куни тозалаб супуриш бир ойда камида икки марта “уй кўтариш” каби анъаналарни эсдан чиқармаслигимиз лозим.12 Инсон табиатидан ўзига керакли нарсаларни олиш билан бир қаторда унга турли ишлаб чиқариш чиқиндиларни ташлаб табиатни заҳарлантирмоқда. Орол бўйидаги экологик вазият кейинги вақтларда шу қадар кескинлашиб, фожиали тус олмоқда ундан нафақат. Марказий Осиё давлатларида яшовчи халқлар балки бутун дунё зарар кўрмоқда. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ бўлган фалокатлар ҳозирги авлодгина эмас, балки келгуси авлодлар ва бутун инсоният учун ҳам ўта ҳатарли бўлмоқда. Орол бўйидаги экологик вазият кейинги вақтларда шу қадар кескинлашиб, фожиали тус олмоқда ундан нафақат Марказий Осиё давлатларда яшовчи халқлар балки бутун дунё зарар кўрмоқда. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ бўлган фалокатлар ҳозирги авлодгина эмас, балки келгуси авлодлар ва бутун инсоният учун ҳам ўта хатарли бўлмоқда. Г.Обидова экологик ҳолатни яхшилаш борасида шундай фикрларни таърифлайди: Экологик ҳолатни тубдан яхшилаш учун биринчи навбатда аҳолида экологик тафаккурни ҳар бир ишга экологик ёндашувни экологик маданиятни тарбиялаш экологик онгни шакллшантириш тиббий гигеиник билимлар ҳақида таълим тарбиявий ишларни йўлга қўйиш ҳавони ифлослантиривчи манбаларни аниқлаш ва унга қарши кураш чораларини кўриш транспорт воситаларни газ билан ишлашга ўтказиш, завод ва фабрикаларни улардан чиқаётган заҳарли газ ва чангларни ютувчи замонавий ускуналар билан жиҳозлаш боғлар барпо этиш, атроф муҳитни озода асраш, жамоат жойларни, табиатни тоза сақлаш кўникмасини шакллантириш сув ресурсларини муҳофаза қилиш улардан тўғри фойдаланиш, аҳолини ичимлик суви билан тўла таъминлаш тиббий хизматни замон талаби даражасига кўтариш лозим. 13 Табиатга муҳаббат жуда кенг қамровли ва мураккаб ҳис туйғудир. Бу ҳиссиётни тарбиялашни болаликни энг эрта ёшидан бошлаш муҳим касб этади “Кўп нарсага инсон таълим тарбия беришда боғлиқ. Агар инсон гўдалик пайтидан бошлаб шох шабаларни ғуж- ғуж ҳосил қилиб турган мевали дарахтларнинг новдаларини сидириш, кўчатларни мажруҳ қилиш, паррандаларни ўлдириш жонли нарсаларни бежон қилиш табиат учун ҳам инсон ва жамият учун ўта зарарли эканлигини чуқур ҳис этган бўлмаса шахснинг муайян муносабатини масьулиятини бурчини тарбиялай олмас эканмиз жўмракдан бефойда оқиб турган сувга лоқайд қараб турган фарзандлардан ҳафа бўлишга ўрин йўқ. Буларни барчасини ўта зарарли эканлигини қачонки ҳис этган бўлса, тарбия самарали бўлади. Экологик тарбиянинг мақсади- ҳар бир инсон онгига табиатсиз табиий бойликларсиз яшай олмаслигини сингдиришдан иборат. Инсон етти саккиз йиллик битта дарахт кунда икки киши нафас олишига етадиган даражада кислород ишлаб чиқарашни тушиниб етганида эди эҳтимол мевасини еб соясида баҳраманд бўлиб турган дарахтларни арзимас сабаблар билан кесиб ташлаб ризқлари ва умрларига зомин бўлмасди “сув ҳаво бебаҳо бойлигимиз эканлигини кўпинча эсимиздан чиқариб қўямиз. Ибтидоий жамоада яшаган одамнинг табиатга нисбатан тўғри муносабати табиат қонунлари сирларини билмаслиги табиий ўзгаришлар жараёнинг моҳиятини тушунмаслиги оқибатида келиб чиққан қўрқувнинг иникоси бўлиб ибтидоий одамларнинг онги ҳали етарли тараққий этмаган даврлар бўлганини билдиради. Кейинчалик инсонлар меваларни еб данагини атрофга ташлагач ундан келаси йил ўсимлик униб чиққан ҳосил бера бошлаган. Буни англаб етган инсонларнинг онги шаклланиб бориб деҳқончилик элементлари пайдо бўлган. Эндиликда атроф муҳитга таъсир этаётган инсон фаолияти экологик онг, онгсизлик, экологик маданият экологик маданиятсизлик тушунчалари асосида баҳоланмоқда. Б.Маҳкамовнинг экологик онг тушунчасини шундай таърифлайди. Экологик онг - кишининг экологик билимлари тизимини экологик дунёқа-рашини ўзида акс эттиради. Экологик онг табиатга нисбатан вужудга келган ва асрлар давомида тўпланган миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда илмий экологик билимларга асосланган ҳолда шаклланади. Экологик онг шахс экологик маданиятининг таркибий қисми сифатида бир қатор ўқув малакаларидан иборат бўлиб: 1. Ҳаётда учрайдиган у ёки бу экологик воқеа ҳодисаларнинг пайдо бўлиши сабабларини таҳлил қила билиш. 2. Турмушда рўй берадиган экологик воқеа ҳодисаларга умумбашарий нуқтаи назаридан таҳлил қила билиши. 3. Юзага келган экологик ҳолатларга ҳар томонлама баҳо бериши ва яхшилашнинг энг қулай йўлини топа билишидир дейди. Экологик дунё-қараш, экологик онг, экологик маданият, тарбиясига қаратилган ҳикматлар-дан қадимий манбалардан Шарқ мутатафаккирларнинг илмий меросида ҳам-да диний таълимотларда ҳам мавжуд. 14 Таъкидлаш лозимки, инсоният ўз бошидан кечираётган глобал иқтисодий кризис даврида, ёш авлоднинг барқарор экологик маданиятини оиладаги имкониятлардан самарали фойдаланиб шакллантириш зарурияти вужудга келди, бундан кутилган асосий мақсад инсоннинг атроф муҳитга ижобий мунособатини кучайтириш, яъни провард натижада унинг юксак экологик маданиятини юксалтиришдир. Ҳозирги даврдаги инсон ва табиат мунособатлари орасидаги толерант мунособатни, барча инсонларда экологик онгни шакллантириш, улардаги экологик саводхонлик ва маданиятни ошириш, барқарор ривожланиш лозимлиги тамойилларини чуқур тушунишлари орқали эришиш мумкин. Жаҳондаги ва ҳудуддаги, минтақадаги экологик вазият инсоннинг табиатга бўлган хулқида ўзгаришлар содир бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирги даврда ер шарида яшаётганлар, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаолият олиб бораётганлар инсоннинг биологик тур сифатидаги ҳолати, ҳамда бошқа экологик тур вакиллари билан биргаликда яшаш имкониятларини англаши орқали, барқарор ижтимоий иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун ҳаракат қилишини тақоза қилмоқда. Ёшлар ватанимизнинг иқтисодий, экологик, миллий хавфсизлигини таъминлаш, истиқлолимизга содиқ фарзандлар сифатида жамиятдаги яратув-чилик ишида иштирок этадилар. Бундай масъулиятни баркамол авлодда шакллантиришда ўқувчи ёшларни экологик маданиятини тарбиялашда халқ педагогикасидан фойдаланишнинг аҳамияти янада ошмоқда. Таъкидлаш лозимки, ўқувчилар экологик тарбияси, таълими учун масъуллиги провард натижада, маънавияти бутун, ахлоқан пок, юксак экологик маданиятли ёшларни тарбиялашда муҳим роль ўйнамоқда. Download 451.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling