Кириш мавзунинг долзарблиги


Download 451.36 Kb.
bet8/10
Sana18.03.2023
Hajmi451.36 Kb.
#1283199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5231189056070616106

Изюменка. ( Болалар билан ишлашнинг ўзига хос ажойиб томони.) Қатнашувчиларнинг тренинга қизиқишини уйғотиш учун қисқа бахс бошланг, саволлар беринг, таъкидлашларини сўранг ёки қандайдир фаолият турини фараз қилинг. Ўқиш қатнашчиларининг аввалги билимлари ва уларнинг ҳаётий тажрибаларини боғлашга ҳаракат қилинг. Тренинг асосида ўқувчи ёшларни маънвий-ахлоқий сифатларини тарбиялашдаги аҳамиятини тушунтиринг.
Қатнашувчилар учун натижаларини таъкидлаш. Қатнашувчиларга улардан нима кутилаётганлиги тушунтиринг. Қатнашувчилар учун натижалар қуйидаги саволга жавоб бериши керак: “Бу тренингдан кейин қатнашувчилар нималарни билишини ва қилишини хоҳламайман?”.
Тренернинг ҳиссаси. Тренинг учун керакли бошланғич маълумот ва етарли билимлар (матн, маъруза, хужжатлар, ўқиш) ва бирор фаолият турини ўтказиш учун тарбия жараёнининг мазмунини намойиш қилинг.
Интерфаол. Интерфаол услуб – бу жамоавий муҳокамани ташкил этиш, фикрларни эркин айтиш, муҳокама, таҳлил ва фаолиятни баҳолашдир. Умуман тренингдаги фаолиятнинг ушбу турида қатнашишнинг барча қадамларини чизиб чиқинг. Айниқса, гуруҳда ишлаш учун аниқ ва қисқа тушунтиришлар олиб боринг. Тушунтиришини текширинг ва тушунтиришлар беринг.
Тренингни тўлиқ якунлашга вақт етиши учун унинг ҳар бир қисмини диққат билан ташкил қилинг. Тренингни ўтказиш саволлари бу ерда муҳим аҳамиятга эга (гуруҳни ўлчови, гуруҳга шахсий ёрдам, тушунишини текшириш). Айнан шу нарсалар тренингни ўтишига ёрдам беради. Тренер машқларни бажариш жараёнида қатнашувчиларни топшириқларни тўғри бажаришини кузатиб боради.
Дебрифинг (хулоса) баҳолаш. Қатнашувчилар ўзлари ёдлаган, ўрганган йўналишлари бўйича хулоса қиладилар, олинган маълумотлар ва малакаларни бошқа ҳолатларда, болалар билан ишлашда қўллашни муҳокама қиладилар.
Бу – тренингни баҳолаш қисмидир. «Қатнашувчилар нимани ўргандилар?”. Тренинг давомида ўрганганлари ёки кўрсатганлари натижалар билан мос келишини текширинг. Тарбия технологиялари асосида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялашда тренингларнинг аҳамияти катта. Масалан ўқувчиларни маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялашда уларнинг ҳатти-ҳаракатларидаги ижобий ўзаро муносабатларни тўғри танлай олишида муҳим ўрин тутади.
Муаммоли бола” тренингни ўтказиш технологияси.
Тренингни мақсади:

    • Қатнашувчиларга муаммоли болалар билан ўзаро тил топишишнинг ҳамда улар билан бўладиган турли вазиятларда тўғри ечимни топишларга ёрдамлашиш.

    • Муаммонинг моҳиятини аниқлашда малакани шакллантириш.

    • Тарбиянинг баъзи усуллари билан таништириш, болалар ва ўсмирлар билан ишлашда ушбу услубларни тўғри танлашни ўргатиш.

    • Муаммоли болаларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва етакчи тарбиячиларнинг ушбу муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларини тўғри аниқлашни ўргатиш.

Гуруҳдан ва ундан ташқари ишлар баркамол шахсни ҳар томонлама камол топтириш ва уни ҳаётга актив фаолиятга тайёрлаш учун кенг имкониятга эга. Бу ишлар ўқувчилар қизиқишига мувофиқ тарзда кўнгиллилик асосида ташкил қилинади.
Таълим муассасаларнинг ташкилий ишлари, мазмун ва мақсадини белгилаб бугунги кунимизнинг барча қирраларини ҳисобга олишни талаб этмоқда. Мазкур тарбиявий ишлар баркамол шахс камолоти босқичларини белгилаб олишга қаратилганлиги билан тавсифланади.
Гуруҳдан ташқари ишлар баркамол шахсдаги маънавий маданияти, ижтимоий фаоллиги, ижтимоий онг ҳамда аҳлоқий одатларини таркиб топтиришнинг энг мухим омилидир. Бу фаолият илмий жамоа, турли конференция ва мунозаралар, сиёсий, аҳлоқий, илмий оммабоп ва меҳнат мавзуларидаги маъруза ва сухбатлар, ижтимоий фойдали меҳнат, сиёсий ахборот, байрам тадбирлари ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Download 451.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling