14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Рим давлати ва ундаги Доминат тузуми
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Рим давлати ва ундаги Доминат тузуми.Доминат даврида империя.235-йилда навбатдаги император Александр Север о„лдирилиши билан ҳокимият учун турли да‟вогарлар о„ртасида кураш бошланиб, бу сиёсий тушкунлик ярим аср давом этди. Оддий жангчилар ичидан ҳам императорликка да‟вогарлар чиқди. Жангчи-императорлар бир-бирларини тез-тез алмаштирдилар. Одатда, уларнинг барчаси о„лдирилар эди. 284-йил кузида тарихга Диоклетиан номи билан кирган иллириялик 39 ёшли Диокл (284–305-йиллар) император деб э‟лон қилинди. Диоклетианнинг ҳукмронлиги бошланиши билан Рим империясининг со„нгги даври ёки Доминат (284– 476-йиллар) даври бошланди. Озод бо„лган қулнинг о„г„ли, тегишли ма‟лумот олмаган, лекин ақлли ва шафқатсиз бо„лган император Гай Аврелий Валерий Диоклетиан ҳукмронлиги вақтида «доминат» (лотинча доминус – «жаноб», «хо„жайин») номини олган сиёсий тизимнинг асослари яратилди. Диоклетиан ва унинг ворислари даврида Рим давлатининг чекланмаган монархияга о„тиши тугалланди. Император ҳокимияти илоҳийлаштирилиб, унга илоҳ сифатида сиг„иниш жорий қилинди. Унга та‟зим бажо келтириш, унинг олдида тиз чо„киш, бошини ерга қо„йиб йиқилиш ва кийими этагини очиш расм бо„лди. Императорнинг ко„пчилик олдида намоён бо„лиши ҳақиқий диний байрам, ан‟анага айланди. У ҳашаматли қимматбаҳо тошлар билан безатилган кийими билан бошқалардан ажралиб турар эди. Сенат о„з сиёсий мавқейини ё„қотди. Умумдавлат ишлари эндиликда сенатда муҳокама қилинмайдиган бо„лди. Сенат фақат спорт о„йинлари ва сенаторларга тегишли ишларни ко„риб, унинг қарорларини император тасдиқлаши лозим эди. Бу даврда консул, претор, квестор лавозимлари фақат фахрий бо„либ қолди. Диоклетиан йирик ташкилотчи ва хушёр сиёсатчи бо„лгани учун бир қатор провинсияларнинг сепарат кайфиятларини ҳисобга олган ҳолда империяни 4 қисмга бо„лди ва о„зига уч ёрдамчи (тетрархия) белгилади. Бундан ташқари, империя 101 провинсияга бо„линиб, бир неча провинсиялар яна каттароқ ма‟мурий бирлик – диосес (жами 12 диосес)га бирлаштирилди. Диоклетиан империянинг сиёсий аҳволини нисбатан барқарор ҳолатга келтириб, иқтисодиёт ва молияни сог„ломлаштиришга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширди. 301-йил император Диоклетиан эдикти билан чайқовчилик ва судхо„рликка қарши кураш бошланди. Озиқ-овқатга қат‟ий баҳолар белгиланди. Ҳунарманд ва ёлланма ишчиларнинг иш ҳақининг қат‟ий ставкалари белгиланди. Пул муомаласи унификатсия қилинди. Провинсияларда пул зарб қилиш тақиқланди ва 286-йилда то„лақонли тилла, кумуш ва мис тангалар зарб қилина бошланди. Солиқ тизими ҳам ислоҳ қилинди. Илгари солиқлар пул билан эмас, маҳсулот билан ко„проқ олинар эди. Император солиққа тортиш тизимини унификатсия қилди. 289–290-йилларда империя аҳолиси ялпи ро„йхатдан о„тказилди. Ро„йхатга олиш ҳар 15 йилда бир марта такрорланиши керак эди. Солиқ квоталари 5 йилда бир марта қайта ко„рилар эди. Экин ерлари ва яйлов, о„тлоқлар кадастри (ҳужжат) тузилди. Қишлоқ аҳолиси экин ери, яйловлар сифати, чорва ва бошқа мулкка қараб ер солиг„и то„лар эди. Ҳунарманд-савдогарлар эса қатор солиқларни то„лар эдилар. Диоклетиан жуда ко„п иншоотлар бунёд қилди. Унинг даврида саройлар, сирк, Римда термалар, Иллириядаги Салоника шаҳрида (ҳозирги Босниядаги Сплит шаҳри)ги улкан сарой ансамбли бунёд қилинди. Диоклетианнинг энг охирги тадбирларидан бири у нас- ронийлик динини та‟қиб қилди. 303–304-йилларда кекса ва касал Диоклетиан ёрдамчиси Галерий тазйиқи остида насронийларга қарши о„зини 4 эдиктини (фармон) э‟лон қилди. Рим империяси г„арбий ва шарқий қисмларга бо„линди. Италия империя маркази сифатида им- тиёзини то„ла ё„қотди. ИИ аср бошларида Траян даври провинсияларининг сони 45 та бо„лса, эндиликда эски бепоён провинсияларни бо„лиш ё„ли билан уларнинг сони 108 тага етди. Диоклетиан маркази Никомедия бо„лган империянинг шарқий қисмини бошқарди. Маркази Медиолан (Милан, Шимолий Италия) бо„лган империянинг г„арбий қисмини Максимиан бошқарувига топширди. Диоклетиан ва Максимиан «Август» унвонини олиб, о„зларига ёрдамчи белгилаб, уларга «Сезар» унвонини бердилар. Сезарларни Августларнинг авлоди ҳисоблаган Диоклетианнинг фикрича, бундай тартиб империя бирлигини сақлашга ёрдам бериши, вилоятларда ҳокимиятнинг зо„равонлик билан тортиб олиниш имкониятига ё„л қо„ймаслиги ва шунингдек, Рим давлат чегараларини қо„риқлашни осонлаштириши лозим бо„лган. Герман қабилаларининг Рим ҳудудига доимий равишда бостириб кириши ҳарбий ислоҳот о„тказишга мажбур қилди. Қо„шиннинг сони ко„пайтирилди. Эндиликда йирик ер эгалари колонлар ва озод бо„лган қуллардан жангчилар беришга мажбур эдилар. Ҳарбий хизматга герман қабилаларининг қисмлари – федератлар қабул қилина бошланди. Бундан ташқари, қо„шин- нинг тезкор ҳаракат қилишини та‟минлаш учун қо„шин чегара қо„шинлари ва ҳаракатдаги қо„шинларга бо„линди. Чегара қо„шинлари империянинг мустаҳкамланган қал‟алари ва чегараларида жойлаштирилди. Ҳаракатдаги ёки захирадаги қо„шин уруш хавфи бо„лган чегара ҳудудига юбориш учун доимо жанговар ҳолатда сақлаб турилди. Давлат ҳокимияти нарх-наво ва иш ҳақининг о„сиши устидан қат‟ий назорат о„рнатди. Бир вақтнинг о„зида солиқ ва пул ислоҳотлари о„тказилди ва натижада ижтимоий-иқтисодий тушкунлик вақтинчалик бартараф этилди. ИИИ аср охири ИВ аср бошларида о„тказилган ма‟мурий-ҳарбий ва иқтисодий ислоҳотлар улкан Рим давлатининг умрини юз йилдан ко„проқ вақтга узайтирди. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling