14-mavzu. Yangilanayotgan O‘zbekiston: milliy tiklanishdan – milliy yuksalish sari Reja
Download 62.07 Kb.
|
14-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan
Олтинчидан, иқтисодиѐт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаѐт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиѐсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ҳозирда ҳам сақланиб қолмоқда, хусусан: - ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари ҳудудларни ривожлантириш суръатларини пасайтирувчи, жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминламаяпти; ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг етарли даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги, жамоатчилик назоратининг кучсиз механизмлари ҳаддан ташқари бюрократия ва коррупциянинг турли кўринишларига олиб келмоқда; - давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашганлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келмоқда; - давлат бошқарувида ортиқча бюрократлаштириш ва юқори сарфхаражатларга сабаб бўлмоқда; - хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари қўшиб олиб борилиши, етарли даражада мослашувчанликка ва бозорга йўналтирилганликка эга бўлмаган эскирган тармоқ бошқарув тизими, индивидуал имтиѐз, преференция ва афзалликларнинг асоссиз тақдим этилиши соғлом рақобат муҳитининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда; - ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг ривожланмаганлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини чекламоқда ва оқибатда бюджет харажатларининг камайишини таъминламаяпти; - айрим раҳбарларда лозим даражада масъулият ва ташаббускорликнинг мавжуд эмаслиги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ва мақсадли кўрсатмаларни ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этишга салбий таъсир қилмоқда. Ўзбекистоннинг мустақил демократик тараққиѐти миллий тикланиш босқичининг яна бир муаммоларидан бири, илм-фан, таълим-тарбияга эътиборнинг амалда камайиб кетганлиги эди, ваҳоланки қоғозда ҳаммаси жойида кўринарди. Бундай эътиборсизлик натижасида илм-фан, зиѐлилар аҳлининг, ўқитувчилик касбининг обрўси пасайиб кетди, мактаб ўқитувчиларининг ойлик маоши жуда камлиги учун билимли кишилар, айниқса эркак ўқитувчилар мактабларни тарк этишга мажбур бўлдилар, таълим-тарбия масалалари билан шуғулланиш аѐлларимиз елкасига юкланди, ҳозирги кунда республикамиз мактабларида аѐл ўқитувчилар сони 72 фоизни, Тошкент шаҳрида эса 90 фоиздан кўпроғини ташкил этмоқда. Албатта бундай ҳол бутун таълим тизими сифатига салбий таъсир қилмай қолмади, оқибатда ҳозирги кунда мамлакатимизда юқори малакали ѐш кадрлар тақчиллиги кучайиб кетди. Шунинг учун ҳам бугунги даврда туб ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бу ислоҳотларнинг фуқароларга хизмат қилиши учун шарт-шароит яратиб беришга хизмат қилади.
Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси – ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш асосида зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат. Шундай давр келди. Download 62.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling