14-Янгиланаётган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари.(4-соат)


Тадбиркорликни ривожлантиришнинг замонавий принциплари ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш механизмлари


Download 64.51 Kb.
bet4/11
Sana17.06.2023
Hajmi64.51 Kb.
#1531723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14- мавзу матн

4. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг замонавий принциплари ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш механизмлари.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини жадал ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилган бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:
- макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
- таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш;
- қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш;
- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш;
- вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ҳамда оптимал фойдаланиш3.
2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади.
2017 йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида дадил қадамлар қўйилди.
Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, бозор иқтисодиёти ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг самарали шарти – дунё бозорига чиқиш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолиятда, инвестициялар жалб қилишда қатнашиши, янги, замонавий технология ва менежментни жорий этишдир.
Ноаниқликлар манбаи бўлган глобаллашув шароитида дунё иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришлар ва тизимли ислоҳотларни амалга ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)нинг аҳамияти ортиб бормоқдаМаълумотларга кўра, “Хитойда иш билан банд аҳолининг 81,4 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 54,3 фоизи, Японияда мос равишда 70,8; 67,0 фоизи, АҚШ да 50,6; 53,1 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда
Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини, ЯИМдаги улушини изчил ошириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига сайланган биринчи кунлариданоқ мамлакатни ялпи либераллаштириш сиёсатини юритмоқда. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти эркинлаштирилмоқда: кичик бизнес соҳибларига назорат юки пасайтирилмоқда, баъзи инспекцион ташкилотлардаги бюрократик оворагарчиликларга барҳам берилмоқда, молиявий, солиқ ва божхона тизимларимиз либераллаштирилмоқда, хусусий бизнесни ҳукуматдан ҳимояловчи қонунлар қайта ислоҳ қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси йиғилишидаги нутқида: “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позициямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни муҳим ва зарур деб ҳисоблайман”4, деб таъкидлади.
Президентнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш йўналишида халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтиришга катта аҳамият қаратилган. Бу билан, аввало, халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда 2017-2020 йилларда Жаҳон банкининг 3 миллиард долларлик кредитлари ҳисобидан 27 та, Осиё тараққиёт банкининг 2,97 миллиард долларлик кредитларини жалб қилган ҳолда 20 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ислом тараққиёт банкининг 1 миллиард долларлик кредитлари жалб қилиниб, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Давлат дастури бўйича ҳамда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатбардошлигини ошириш йўналишида корхоналарнинг маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари белгиланиб, амалга оширилмоқда. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 5 йилликнинг охирига бориб саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баробар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизга ошади. 2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, у жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда5.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу Ўзбекистон учун 2018 йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради

Download 64.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling