15- а м а л и й м а ш ғ у л о т юзалар ва инсонларнинг радиоактив зарарланишини ҳисоблаш
Download 45.41 Kb.
|
15-amaliy (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Грэй»
Экспозицион дозасининг системасиз бирлиги рентген ҳисобланади. Ренген (Р)-бу гамма нурланишининг шундай дозасики, бунда 1см3 қуруқ ҳавода, 00 ҳароратда ва 760 мм симоб устуни босимида улардан ҳар бирининг заряди электрон зарядига тенг 2,083 млрд жуфт ион ҳосил қилади. 1 Р дозага 1 г ҳаводаги 83 эрг энергия ютилиши тўғри келади; 1 г биологик тўқима 93 эрг 1Р=2,58 10-4 Кл/кг энергия ютади. Рентгеннинг ҳосилалари-миллирентген (1 мР-1,03Р) ва микрорентген (мкР-106Р) дир.
Гамма ва рентген нурларининг биологик эффекти ютилган дозанинг катталигига боғлиқ бўлади. Нурланишнинг ютилган доза бирлиги бўлиб, 1кг/га джоуль (Дж/кг) ҳисобланади. Ютилган дозанинг бирлиги қилиб, халқаро бирликлар системасида «Грэй» (Гр) қабул қилинган. 1 Гр – 1 Дж/кг Ютилган дозанинг системасиз бирлиги бўлиб рад (1 рад-100 эрг/г=10-2Дж/кг) ҳисобланади. Экспозицион дозанинг қувватини ўлчаш бирлиги қилиб (Ампер/кг)қабул қилинган.. Системасиз бирлик –Р/с; 1 Р/с=2,58.10-4А/кг. Зарарланган объект юзасидан 1 м узоқликда ўлчанган доза қуввати радиация даражаси деб аталади. ГМ системасида далада фойдаланиладиган асбоблар ренген соатларда (Р/с) ёки миллирентген соатда (мР/с) берилган. 8.4. Радиоактив зарарланишни ҳисоблаш а). Юзалардаги радиоактивликни аниқлаш. Юзаларнинг радиоактив зарарланишини аниқлашда улардан ўтадиган гамма-нурлари (автомашина кузови, юпқа ёғочли деворлар ва иншоот тўсиқлари), шунингдек, одам ва ҳайвон организми ичидаги РМлар билан ифлосланмаган бўлади. Агар асбоб зондининг ойнаси очиқ ҳолатида ёпиқ тургандагига қараганда кўп кўрсатса, у ҳолда юза РМлар билан зарарланган бўлади. Аввало гумон қилинган майдончаларда ердан 1 м баландликда гамма-фон аниқланади. Сўнгра одамлар, ҳайвонлар ва техника жойлашган майдонда ДП-5А (Б,В) асбобининг зонд экрани «Г» ҳолатга қўйилиб текширилаётган объектдан (одам, ҳайвон, машина) 1-1,5 см масофада бутун юзасидаги радиоактивлиги Р (мР/с)да ўлчанади, кейинги ҳисоблар учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: Бу ерда - кузатиш объектининг юза радиоактивлиги; - ДП-5 асбоби ёрдамида объектнинг фон билан биргаликда юза радиоактивлиги; - гамма фони; К- объектда тўсиқлар таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент. Автотранспорт ва қишлоқ хўжалик техникалари учун 1,5; одам гавдаси ва ҳайвон танаси юзаси учун 1,2; шахсий ҳимоя қилиш воситалари, озиқ-овқат идишлари, озиқ-овқат сақланадиган омборхоналарда объектлардаги тўсиқлар таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент 1,0 га тенг бўлади. 1-масала. Майдончадаги ўлчанган гамма-фон 0,3 Р/с га тенг. РМлар билан зарарланган жойлардаги буғдой ўриб олингандан кейин комбайннинг радиоактивлигини аниқланг. 2-масала. Дозиметрист моллар танасини РМ лар билан ифлосланганлигини аниқлади. Майдончада ўлчанган гамма-фон 0,2 Р/с га тенг. Мол танасида ўнгдан чапга зонднинг ёпиқ ҳолатда радиоактивлик 0,5 Р/с, зонднинг очиқ ойнагида 0,8 Р/с. Молнинг тана юзасини радиоактив моддалар билан зарарланганлик даражасини аниқланг. Ҳисоб натижаси рухсат этилган миқдор билан таққосланади. Download 45.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling