15- мавзу. Инновацион лойиҳалар ва самарадорликни ба


Download 110 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi110 Kb.
#1535074
  1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу


15- Мавзу. Инновацион лойиҳалар ва самарадорликни баҳолаш усуллари


Режа:



  1. Инновацион лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш.

  2. Инновацион лойиҳа самарадорлигининг таҳлили.

  3. Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг тамойиллари.

  4. Инновацион фаолиятнинг самарадорлигини таҳлил қилишда вақт омилини ҳисобга олиш.



1.Инновацион лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш.


“Инновацион лойиҳа” –бу инновацион фаолиятни бошқариш шакли сифатида фан ва техникани устувор йўналтирилган аниқ мақсадларга эришишга қаратилган тадбирларнинг ресурслар, муддатлар ва ижрочилари бўйича ўзаро асосланган ва ўзаро боғланган мураккаб тизимидан иборатдир
“Инновацион лойиҳа” тушунчаси бир қанча нуқтаи назардан қаралиши мумкин:

  • инновацион мақсадлар (янги рақобатбардош маҳсулот яратиш, янги технология, ресурснинг янги тури, янги бошқарув тизими, янги ташкилий тузилмага ўтиш)га эришишга хизмат қиладиган тадбирлар йиғиндиси сифатида;

  • инновацион фаолият (муайян фаолият соҳасидаги жараёнларни кескин тарзда ўзгартиришга ёрдам берадиган бирон бир янгиликни яратиш)ни амалга ошириш жараёни сифатида;

  • муайян тадбирларни асословчи ва баён қилувчи ҳужжатлар тўплами сифатида.

Инновацион лойиҳани яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари қуйидагилар:

  • инвестиция олди босқичи;

  • инвестиция босқичи;

  • фойдаланиш босқичи.

Инвестиция олди босқичи қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

  • бозорга мўлжалланган ғояларни танлаш ва лойиҳани ишлаб чиқиш;

  • стратегик маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;

  • лойиҳани техник-иқтисодий асослаш, бизнес-режа тузиш.

Инвестиция босқичи қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

  • илмий тадқиқот ишлари ва амалий тадқиқотлар;

  • тажриба-конструкторлик ишлари ва технологик ишлар (технологияларни, тажриба намуналарини, ҳужжатларни тайёрлаш);

  • инновацион маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ташкилий-техник тайёрлаш (қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари, кадрларни тайёрлаш, маҳсулотлар, хизматлар, техника, асбоб-ускуналар, лицензиялаш ва сертификатлаш).

Фойдаланиш босқичи қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

  • инновацион маҳсулот ва хизматларни кўпайтириш (серияли ишлаб чиқариш);

  • маҳсулотларни сотиш ва сотишдан кейинги қўллаб-қувватлаш;

  • инновацион маҳсулотлар, технологиялар ва хизматларни трансферлаш ва тижоратлаштириш.


Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling