15- мавзу. Инновацион лойиҳалар ва самарадорликни ба


Инновацион лойиҳа самарадорлигининг таҳлили


Download 110 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi110 Kb.
#1535074
1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу

1.Инновацион лойиҳа самарадорлигининг таҳлили

Инновациларни бошқаришнинг асосида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида белгилаш ётади.


Ҳар қандай инновацион лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш инновацион фаолиятида инвестицияларнинг самарадорлигини белгилашнинг ягона методологик тамойиллари асосида қурилади.
Инновацион лойҳа самарадорлигини таҳлил қилиш учун уни амалга ошириш давридаги қуйидаги учта босқични ажратиш муҳимдир:

  • инвестиция киритишдан олдинги (бундан лойиҳадан олдинги тадқиқотлар, лойиҳани амалга оширилишлигини баҳолаш ўтказилади, уни техник-иқтисодий асосланиши тайёрланади);

  • инвестиция киритиш;

  • фойдаланиш (лойиҳага мувофиқ инновацион фаолиятни амалга ошириш).

Инновацион фаолиятни бошқаришга тизимли ёндошиш инвестицияларни киритишдан олдинги босқичда инвестицион қарорларнинг муқобил вариантларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишни кўзда тутади. Муқобилларниг таҳлили инвестицион қарорлардаги хатоларнинг юқори баҳога эгалиги туфайли ғоятда муҳим, улар инновацион лойиҳалардан фойдаланиш босқичидаёқ топиладилар. Бундай хаторлардан қочиш-демак лойҳанинг юқори самаадорлигини таъминлашдир.
Инновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошиш уларнинг тижорат таҳлилини самарадорликни таҳлил қилишнинг бошқа турлари билан узвий тўлдиришни кўзда тутади. Шубҳасиз, инновацион лойиҳанинг юқори самарадорлигини таъминлаш учун унинг илмий-техник таҳлили ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, уни боришида лойиҳа илмий янгилиги даражаси, у томонидан таклиф қилинаётган илмий-техник қарорларни замонавий илмий истиқболлиги ва техник асосланиши тадқиқот қилинади.
Иновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошиш нуқтаи назаридан социал таҳлил уларнинг самарадорлигини таҳлил қилишда марказий ўринни эгаллайди. Инновацион лойиҳа самарадорлиги социал таҳлилнинг мақсадлари ва вазифаларга ҳар хил социал гуруҳлар манфаатларини лойиҳа натижаларига мослигини таъминлаш бўйича масалаларни тадқиқот қилиш ва чораларни ишлаб чиқиш билан боғлиқдир. Бундай мослик лойиҳанинг етарлича юқори самарадорлигига эришиш учун зарурдир, чунки у лойиҳани аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлайди. Лойиҳа мақсадларига эришишни рағбатлантирувчи белгиланган социал гуруҳларнинг ттасаввурлари ва хулқига таъсир кўрсатиш мумкин бўлади.
Агар лойиҳани ишлаб чиқишда унинг самарадорлигининг социал тақлилига етарлича эътибор берилмаса, лойиҳа етарлича кенг социал қатламларга эмас, балки лойиҳани ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларининг социал қадриятларига мўлжаллантирилиши мумкин. Лойиҳа натижалари бўлажак истеъмолчилари гуруҳини бошидан бундай торайтирилиши одатда унинг паст самарадорлигига олиб келади.
Кўпгина қолларда турли - туман социал омиллар, манфаатлар ва афзалликларни ҳисобга олиш лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қўшимча харажатларни талаб қилиши мумкин. Инновацион маҳсулотлар, хизматлар, технологияларни амалга ошириш учун дўстона социал муҳитни яратиш билан боғлиқ бу харажатларнинг зарурлигини баҳолаш муҳимдир.
Лойиҳа самарадорлигининг молиявий –иқтисодий таҳлили одатда уни ишлаб чиқишнинг намунавий экспертиза қилишнинг якунловчи босқичида ўтказилади, аммо амалда у инновацион лойиҳа самарадорлигини бутун тизимли таҳлилининг марказий элементи бўлади.
Лойиҳанинг инвестициялар киртишдан олдинги босқичида унинг молиявий самарадорлигини таҳлил қилиш ва инвестицион қарор қабул қилишда лойиҳанинг кирувчи ва чиқувчи пул оқимларининг башоратли миқдорини баҳолаш ва тенглаштириш муҳимдир.
Бошқача қилиб айтганда, бу босқичида лойиҳани “қора қути” сифатида кўриб чиқиш, яъни лойиҳанинг ташқи тузилиши ва уни амалга ошириш механизмига эътибор бермасдан кирувчи пул оқимлари яъни керакли ресурслар ёки лойиҳанинг харажатлари қийматини лойиҳани чиқувчи пул оқимлари (яъни, ишлаб чиқариш маҳсулотлар қиймати ёки лойиҳанинг фойдалари, даромадлари билан) баҳолаш ва тенглаштириш мақсадга мувофиқдир.



Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling