15- мавзу. Инновацион лойиҳалар ва самарадорликни ба


Инновацион фаолиятда инвестицион лойи


Download 110 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi110 Kb.
#1535074
1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу

2. Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш тамойиллари

Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий умумий тамойиллари сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин:


- инвестицион инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида уларни амалга оширишга мажмуавий ёндошишни таъминлаш учун илмий-техник таҳлилни тижорат, молия-иқтисодий, социал билан бирлаштириш зарур.
- инновацион фаолиятдаги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилишда лойиҳани амалга ошириш натижасида олинадиган инновацион маҳсулот оқимлари лойиҳада фойдаланиладиган турли –туман ресурслар оҳимлари каби пул маблағлари оқими кўринишида тақдим этилишлари керак.
- инновацион лойҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда харажатлар ва натижаларни солиштиришни пуллар қийматини вақтда ўзгаришини ҳисобга олиш билан ўтказиш зарур.
- инвестицион инновацион лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ноаниқлик ва хатарларни приципиал ҳисобга олиш зарур.
Инвестицион лойиҳалар корхона эҳтиёжларидан вужудга келадилар. Инвестицион лойиҳаларнинг яшаш қобилиятининг шарти уларни корхонанинг хўжалик фаолияти самарадорлигини ошишида асосан акс этадиган инвестицион сиёсати ва стратегик мақсадларига мос келишидан иборатдир. Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлиги инвестицион таҳлилнинг асосий элементларидан бирини баҳолаш бир неча инвестицион лойиҳалардан энг самаралигини тўғри танлашнинг асосий қуроли бўлади.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш усуллари ҳамма ҳолларда ҳам ягона бўлмасликлари мумкин, чунки инвестицион лойҳалар харажатларнинг кўламлари, улардан фойдаланиш муддатлари, ҳамда фойдали натижалар бўйича ғоятда катта хавфларга эгалар.
Катта капитал киритмаларни аталб қилмайдиган, маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўзгаришига катта таъсир кўрсатмайдиган, ҳамда фойдали фойдаланишнинг нисбатан кичик муддатига эга. Майда инвестицион лойҳаларга ҳисоблашнинг оддийроқ усулларини қўллаш мумкин.
Шунинг билан бир вақтда каттароқ инвестицион харажатларни талаб қилувчи кўламлироқ инвестицион лойиҳалар янги қурилиш, қайтадан қуриш, маҳсулотларнинг тубдан янги турларини ўзлаштириш омилларининг катта сонини ҳисобга олиш ва бунинг натижасида мураккаброқ ҳисоблашларни ўтказиш, ҳамда самарадорликни баҳолаш усулларини аниқлаб олиш зрурлигини келтириб чиқаради. Корхона хўжалик фаолияти натижасида инвестицион лойиҳа қанчалик кўламлироқ ва катта ўзгаришлар қанчалик кўп бўлса, пул оқимларини ҳисоблаш ва инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш усуллари шунчалик аниқроқ бўлишлари керак.
Инвестицион лойисаларни амалга оширишдан келиб чиққан пул оқимларини ҳаракатланиши бир қатор йиллар давомида ўтганлиги ҳолати уларнинг самарадорлигини баҳолашни қийинлаштиради. Инвестицион лойиҳаларни вақтнинг узоқроқ даври давомида татбиқ этилиши корхонанинг иқтисодий салоҳияти ва хўжалик фаолияти натижаларига таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш билан уларнинг самарадорлигини баҳолашдаги хато катта молиявий хаторлар ва йўқотишлар олиб келиши мумкин.
Иқтисодиёт фанига инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг лойиҳавий ва ҳақиқий кўрсаткичлари ўртасидаги фарқнинг бир неча асосий сабаблари маълум. Сабабларнинг биринчи гуруҳига инвестцион лойиҳа самарадорлигини айрим олимлар, илмий ходимлар ва корхона мутахассисларининг субъектив нуқтаи назарлари билан асосланган онгли равишда оширилиши ва уларнинг молиявий ресурсларни секлаш учун курашлари киради. Бундай ҳисоблашлардан корхоналарда бошқарувнинг тегишли тизимларини ташкил қилиш йўли билан ҳимояланиш мумкин, улар корхона вазифавий хизматлар ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга ёки инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш билан боғлиқ ҳисоблашларнинг объективлигини текширишга мустақил экспертларни жалб қилишга имкон берадилар.



Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling