СИНЕРГЕТИКА ТУШУНЧАЛАРИ
Бифуркация
Иккиланиш нуқталари-
нинг мавжудлигини ҳам-
да ривожланиш давоми-
нинг ҳар хиллигини на-
зарда тутади. Уларнинг
фаолияти натижалари-
ни олдиндан башорат
қилиш қийин. И. Приго-
жиннинг фикрига кўра,
бифуркация жараѐнла-
ри тизимнинг мураккаб-
лашувидан далолат бе-
ради. Н. Моисеевнинг
фикрича, «ижтимоий
тизимнинг ҳар бир ҳола-
ти бифуркация
ҳолатидир».
Флуктуация
Флуктуациялар умумий
ҳолда таъсирлантиришни
англатади. Уларнинг икки
катта туркуми: ташқи муҳит
яратадиган флуктуациялар
ва тизимнинг ўзида вужудга
келадиган флуктуациялар
фарқланади. Баъзан флук-
туациялар жуда кучайиб,
тизимни тўла эгаллаб оли
ши ва моҳият эътибори би-
лан унинг мавжудлик тар-
тибини ўзгартириб юбори-
ши мумкин. Улар тизимни
унга хос бўлган.
Диссипатив тизим таъ-
сирлар тарқаладиган ти-
зим ҳисобланади. Умуман
олганда, бу флуктуация-
лар тўла қамраб олган
тизим хулқ-атворининг
хусусиятидир. Ҳар хил
таъсирларга ўта таъ-
сирчанлик ва бунинг на-
тижасида ҳаддан ташқа-
ри номувозийлик – дис-
сипатив тизимнинг асо-
сий хоссасидир.
Диссипатив тизим
24
Умумилмий тадқиқот методлари
Умумилмий тадқиқот методлари. Улар фалсафа билан махсус фан-
ларнинг фундаментал назарий-методологик қоидалари ўртасида ўзига
хос «оралиқ методология» бўлиб хизмат қилади. Умумилмий тушунча-
лар қаторига кўпинча «ахборот», «модель», «тузилма», «функция», «ти-
зим», «элемент», «оқилоналик», «эҳтимоллик» сингари тушунчалар ки-
ритилади.
Биринчидан, бир қанча хусусий фанлар ҳамда фалсафий категориялар-
нинг алоҳида хосса, белги ва тушунчалари умумилмий тушунчаларнинг
мазмунига «сингдириб» юборилганлиги, иккинчидан, (фалсафий кате-
гориялардан фарқли ўлароқ) математик назария ва символик мантиқ
воситалари билан уларни формаллаштириш, уларга аниқлик киритиш
мумкинлиги умумилмий тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларидир.
25
Do'stlaringiz bilan baham: |