15- мавзу: Тўлов баланси ва валюта курси. Режа


Download 39.89 Kb.
bet6/7
Sana04.02.2023
Hajmi39.89 Kb.
#1163606
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Тўлов баланси

Қисқача хулосалар.
1. Халқаро савдо ва молия операцияларида xар хил валюталар қeлланилади. Мамлакатнинг экспорт операциялари миллий валютага хорижда талабни ва бир вақтнинг ўзида хорижий валюта таклифини келтириб чиқаради. Импорт хорижий валютага ички талабни ва миллий валюта таклифини келтириб чиқаради. Бир валютанинг иккинчи бир валютага камайиши валюта бозорида амалга оширилади. Мамлакат ичкарисида резидентлар билан хорижий резидентлар ўртасидаги барча ишлар ушбу мамлакат тўлов балансида қайд қилинар экан.
2. Тўлов баланси бу бирор бир мамлакатда четдан келадиган барча тушумлар ва иккинчи томондан эса четга чиқадиган барча тўловлар кўрсатилган xужжат xисобланар экан. Бунда барча иқтисодий битимлар иккита гуруxга бўлиниб, жорий операциялар ва капитал xаракати билан боғлиқ операциялар деб аталар экан.
3. Тўлов балансининг тақчиллиги ёки тўлов баланси актив ифодалари жорий операциялар ва капитал xаракати бўйича баланснинг ижобий ёки салбий қолдиғи миқдорини кўрсатар экан, яъни, расмий резервларнинг қисқариши бу тақчиллик миқдорини ифодаласа, расмий резервларнинг ўсиши эса тўлов балансининг актив қолдиғи миқдорини кўрсатар экан.
1. Мамлакатлар ўртасида иқтисодий муносабатлар кучайган сари пул воситалари айирбошлаши xам тобора ошиб боради, ўзаро xисоб-китобларда номутаносиблик муаммолари пайдо бўлади. Буларнинг барчаси жаxон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Бунинг асосий мақсади эса мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Умуман олганда миллий валюта тизими базасида жаxон бозори ривожланиши таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаxкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шарти бўлган жаxон валюта тизими ташкил топар экан.
2. Халқаро валюта ёки халқаро тўлов-xисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви деб xисобланади. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушунилади. Xозирги кунда эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталар мавжуд экан.
3. Давлат валюта курсларини барқарорлаштириш учун эxтиёт (заxира) лардан фойдаланиш, савдо сиёсати, валютали назорат ва ички макроиқтисодий тартибга солиш усулларидан кенг фойдаланилади.
4. Валюта курсларининг тебраниб туришларини “харид қилиш лаёқатининг паритет” назарияси ёрдамида тушунтириб берилади. Бу назарияга кeра курсли нисбатларни аниқлаб бериш учун икки мамлакат истеъмол товарлари шартли “халтаси” баxоларни таққослашни талаб қилар экан.
5. Валюта курси бир мамлакат валюта баxосининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланишини билдиради. Валюта курсларининг иккита бир-бирига қарама-қарши вариантлари мавжуд, яъни миллий валюталарнинг бир-бирига айирбошлаш курси, талаб ва таклиф билан аниқланадиган эгилувчан ёки сузиб юрувчи валюта курслари тизими ва қайд қилинган валюта курслари тизимларидан иборат.



Download 39.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling