15- мавзу: Тўлов баланси ва валюта курси. Режа


Тўлов балансининг номутаносиблигини тартиблаш усуллари


Download 39.89 Kb.
bet2/7
Sana04.02.2023
Hajmi39.89 Kb.
#1163606
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Тўлов баланси

15.3. Тўлов балансининг номутаносиблигини тартиблаш усуллари.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки “тўлов балансининг тақчиллиги” ёки тўлов баланси актив ифодалари жорий операциялар ва капитал xаракати бўйича баланснинг ижобий ёки саблий қолдиғи миқдорини билдиради. Расмий резервларнинг қисқариши (+) бу тақчиллик миқдорини ифодалайди, расмий резеврларнинг ўсиши (-) эса тўлов балансининг актив қолдиғи миқдорини кўрсатади. Провардида унинг барча уч бўлими суммаси “0”ни ташкил этиши лозим. Бу эса хорижий валюта таклифини ва унга мамлакатда бўлган талаб бараварлигини билдиради.
Давлатлар расмий резервлар ва қарзлар xисобига қоплаш қобилиятига эга бўлмаган тўлов балансининг катта доиравий тақчиллиги бўлган xолларда ўз валюталари девалвациясини амалга оширишлари мумкин. Бу импортнинг физик xажми қўпайишига ва оқибатда мамлакатга хорижий валюта тушумини ўсиши xамда тақчиллигини йўқотишга олиб келади.
15.4. Ўзбекистонда тўлов балансини ишлаб чиқиш тажрибаси.
Очиқ иқтисодиётли кўплаб мамлакатлар ўз тўлов балансларини ХВФ тавсия этган тарх бўйича ишлаб чиқардилар. Бу тарх ривожланган бозор муносабатлари шароитида амалга ошириладиган барча иқтисодий операцияларни амалга оширади. Тўлов балансининг маълумотлари мунтазам чоп этилади ва давлатнинг кредит қобилияти xақидаги гувоxнома сифатида халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг xукуматлари xамда тадбиркорлари томонидан кредитлаш ва молиялаштириш, молиявий, техника ва моддий ёрдам кўрсатиш масалаларини xал этишда қўлланилади.
Ўзбекистонда тўлов баланси фақат Республика мустақилликга эришгандан ва бозор муносабатларига ўтишидан кейин тйзила бошланди. Жаxон бозорида тенг xуқуқли шенрикчилик Республикани халқаро иқтисодий муносабатлар субъекти сифатида аниқ маълумотларни талаб этади, шунинг учун Республика тўлов баланси ХВФ тафсияларига жуда яқинлаштирилган тарх асосида тузилган.


15.5. Валюта курси тушунчаси ва валюта айирбошлаш зарурияти.
Халқаро валюта муносабатлари пулнинг халқаро тўлов оборотида амал қилиш жараёнида вужудга келади. У ташқи савдо билан бирга пайдо бўлди ва ривожланишнинг узоқ йўлини босиб eтди. Тарих давомида жаxон пули шакллари ва халқаро xисоб китоб шакллари ўзгарди. Бир вақтда валюта муносабатлари аxамияти eсди ва уларнинг нисбатан мустақил даражаси ошди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи xаракати мамлакатдан мамлакатга кeчадиган пул массасалари оқими ёрдамида амалга ошади. Бу xаракатни тартибга солиш зарурлиги халқаро валюта тизими ва жаxон валюта тизимларининг шаклланишига олиб келди. Валюта - бу мамлакатлар пул бирлиги (масалан, сўм, доллар, марка, фунт-стерлинг ва xоказо.) Жуда қисқа маънода - бу чет эл давлатларининг пул белгилари. Xар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга бўлади.
Миллий валюта тизими базасида жаxон бозори ривожланиши таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаxкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаxон валюта тизими амал қилади.
Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар оқими кўпайган сари пул воситаларини айирбошлаши xам тобора ошиб боради, узаро xисоб китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жаxон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг мақсади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, жаҳон валюта тизими бу халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишига ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Халқаро иқтисодий муносабатларининг таркибий қисми сифатида у қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халқаро пул бирликлари);
2. Валюта курсларини eрнатиш ва сақлаб туриш механизми;
3. Валюта бозорини ишлаш тартибини;
4. Халқаро xисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва қоидалари;
5. Валюта ёрдамида тартиблаш ва назорат қилиш тизимини;
6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жаxон валюта тизимининг барқарор фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилотлар тизимини (Халқаро валюта фонди, Умум жаxон банки, Европа миллий тикланиш ва тараққиёт банки).
Ҳозирги замонда халқаро xисоб-китобларда ва кредитлашда уч кўринишдаги пул воситалари ишлатилади:
- олтин, xозирда ўзининг асосий тўлов ва xисоб-китоб воситаси хусусиятини йўқотган бўлсада, аммо кўпчилик валюта заxираларининг сезиларли қисмини ташкил этади ва муxим ташқи савдо операцияларига хизмат қилиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлалитиди;
- жаxонда асосий eрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АҚШ доллари, Инглиз фунт-стерленги, Немис маркаси, Щвейцария франки, Япония йенаси ва бошқалар);
- халқаро пул бирликлари (ЕВРО, СДР, ЭКЮ). Улар миллий валюталардан фарқли равишда банкноталар кўринишидаги моддий шаклга эга эмас ва нақт пулсиз xисоб-китобларда ишлатилади. Уни ишлатиш шарти - шу пул воситаларини муомилага чиқарган ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар Марказий банкларининг махсус ҳисобларига ёзилган пули билан амалга оширилади. Бундай пул бирликлари жаҳон валюталари деб xисобланади. Улар барча мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. Хорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига, шунингдек мамлакат валюта захираларини яратишда қўлланилади.
Ҳалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-xисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб беришга керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви xисобланади.
Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилиятига тушинилади. Ҳозирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади. Эркин конвертирланадиган валюта бу амалда курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европо xамжамиятига аъзо мамлакатлар, Японияларнинг валюталарини киритиш мумкин.
Қисман конвертирланадиган валюта, бу фақат баъзи бир хорижий валюталарга алмаштириладиган ва xалқаро тўлов оборотини қисман қамраб оладиган миллий валютадир.
Конвертирланмайдиган валюта бу фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир.
Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг (яъни, шу мамлакатда яшаш жойи бўлган шахсларнинг) мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиш, уни ушлаб туриш ва у билан айрим операцияларни олиб боришни акс эттиради.
Ташқи конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатлариниг муҳим мақсади бўлиб xисобланади.

Download 39.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling