15- мавзу: Тўлов баланси ва валюта курси. Режа


Download 39.89 Kb.
bet1/7
Sana04.02.2023
Hajmi39.89 Kb.
#1163606
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Тўлов баланси


15- МАВЗУ: Тўлов баланси ва валюта курси.
Режа:
15.1. Тўлов балансининг моҳияти.
15.2. Тўлов балансининг таркибий тузилиши.
15.3. Тўлов балансининг номутаносиблигини тартиблаш усуллари.
15.4. Ўзбекистонда тўлов балансини ишлаб чиқиш тажрибаси.
16.1. Валюта курси тушунчаси ва валюта айирбошлаш зарурияти.
16.2. Валюта бозори.
16.3. Валюта курсини аниқловчи омиллар.
16.4. Валюта курсини аниқлаш.
15.1. Тўлов балансининг моҳияти.
Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти шу жумладан ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида eз аксини топади. Xар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялар орқали амалга оширилади. Олиш - сотиш битими ҳисобланар экан, демак мамлакатнинг жаxон бозоридаги фаолиятининг натижалари провардида хорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун xам тўлов баланси - бу бир томонида четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томонда эса, четга чиқарадиган барча тўловлари кўрсатилган xужжатдир. Тушум (кредит) фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча хорижий валюталарни сотиб олиш (импорт) тўловлар ва хорижий валюта харажатлари билан (Дт) боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган xар қандай нарса тушинилади, яъни у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин.
15.2. Тўлов балансининг таркибий тузилиши.
Барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруxга бeлинади: жорий операциялар ва капитал xаракати билан боғлиқ опреациялар (1-жадвал). Жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти xисобланади, уларнинг фарқи ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. Бизнинг мисолда бу баланс салбийдир, яъни мамлакат товарларни четга олиб чиқишдан кўра кўпроқ олиб келади. (-80).
Жорий операцияларнинг кейинги моддаси бу хизматлар экспорти ва импортидир уларга транспорт, суғурта, сайёxлик хизматлари ва бошқалар киради. Товарлар билан операциялардаги каби хизматлар билан операцияларда xам мамлакат хорижий хизматларни кўпроқ олади, яъни мамалкатда яшовчилар хорижга четдан сайёxларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек мамлакатдаги тадбиркорларга хорижий транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш xажми, хорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар xажмига қараганда юқорироқ. Бу операция xам баланснинг салбий қолдиғига эга. (-2)
1-Жадвал.
Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (рақамлар шартли)





Моддалар номи

Кредит (+) ёки экспорт xисобига тушумлар

Дебит (-) ёки импорт натижа-сидага харажатлар

Соф кредит ёки соф дебит

I

Жорий операциялар счёти










1

Товарлар

+125

-205

-80

2

Ташқи савдо балансининг қолдиғи




3

Хизматлар

+35

-37

-2

4

Инвестициялардан даромадлар (фоизлар ва диведентлар)

+17


-10


+7


5

Пул eтказмалари

+1

-8

-7

6

Жорий опреациялар бўйича баланснинг қолдиғи





-82


II

Капитал xаракатининг счёти










7

Инвестициялар ва бошқа ўрта ва узоқ муддатли капитал

+90


-37


+53


8

Капитал xаракати баланснинг қолдиғи







+53


9

Жорий операциялар ва капитал xаракати бўйича баланснинг қолдиғи







-29

III

Расмий резервлар (олтин, СДР, ХВФ даги резервлар)

+29





+29


Инвестициялардан даромадлар фоизлар ва двидентлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. Агар хорижга қeйилган миллий капиталга чет элликларнинг амалга оширадиган бундай тўловларидан тушумлар мамлакат иқтисодиётига жалб этилган хорижий капиталдан бундай тўловлар миқдоридан кўп бўлса, унда соф даромад ижобий бўлади.(+7)


Пул ўтказишлар шу мамлакатларнинг хорижда яшаётган фуқароларига тўланидаган нафақаларни, муxожирларнинг хориждаги ўз қариндошларига пул ўтказишлари, турли кўринишдаги xукумат ёрдамларини ўз ичига олади. Жадвалдан кўриниб турибдики, хорижга жўнатилаётган пул ўтказишлар миқдори олинаётганга нисбатан юқори, яъни операциялар мамлакатдаги хорижий валюта заxираларини камайтиради. (-7).
Жорий xисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар тўлов балансини ташкил этади. Бизнинг мисолда у салбий (-82), бу эса шуни англатадики, мамлакатда импорт операциялари натижасида хорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортиқ бўлди. Ёки бошқача айтганда ушбу xолда мамалакат жорий операциялар бўйича тақчилликга эга. Уни қоплаш учун мамлакат ёки қарз олади (узоқ ва қисқа муддатли, ) ё ўз кўчмас мулкини (ер, бино ва молиявий активларини ( акция ва облигациялар) сотади.
Бироқ мамлакат жорий тўлов балансининг ижобий қолдиғига эга бўлиши мумкин. Агар унинг экспорт операциялари импорт операцяиларидан ортиқ бўлса, шундай xол юз беради. Бунда мамлакатда чет элда кўчмас мулкни сотиб олиш ёки бошқа мамлакатларга қарзга беришга йўналтирилиши мумкин бўлган хорижий валюта ортиқчалиги юзага келади. Инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни капиталлар ҳаракати xисобида акс эттирилади. Бу ерда моддий ва молиявий активларни (корхоналар, ер, уйлар, қиммат баxо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқалар) олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқимини акс эттиради. Агар бу активлар сотилса ёки экспорт қилинса, унда бу хорижий валютани мамлакатга келишини, тушумини кўпайтиради (+90). Бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боғлиқ операциялар xам амалга оширилади. Бунда мамлакатнинг тадбиркорлари хориждан акциялар сотиб олади, хорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар хорижий валюта заxираларини сарфлайди. Бу операциялар дебит кўринишида акс эттирилади (37). Капитал xаракати балансининг қолдиғи - бу уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+53).
Аввал айтиб eтилганидек, жорий операциялар бўйича баланс ва капитал xаракати баланси ўзаро чамбарчас боғланган. Бизнинг мисолда биринчисининг тақчиллиги (-82) капиталнинг соф оқиб келиши xисобига (+53) молиялаштирилади ва аксинча, агар жорий операциялар бўйича активга эга бўлса у xолда бир вақтда капиталлар баланси бўйича капиталларнинг соф келиб чиқиши амалга оширилган бўлади.
Шундай қилиб баланснинг бу икки бўлими бир-бирини тенглаштириб боради ва аслида xам бир-бирига тенг бўлиши керак. Бироқ амалда доимо тақчиллик ёки ортиқчалик юзага келади. Шунинг учун турли мамлакатларнинг Марказий банклари расмий резервлар деб аталувчи хоражий валюта заxираларига эга. Бу резервлар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал баланси номутаносиблигини бартараф этишда қўлланилади. Бизнинг мисолда бу номутаносиблик ёки қолдиқ (-29)ни ташкил этади ва расмий резервлардан тушумлар xисобига тартибга солинди. Резервлардан тушумлар кредит (+) устунида акс эттирилган, чунки мамлакатда хорижий валюта таклифини кўпайтириш бошқа xар қандай экспорт операциясига хосдир. Натижада тўлов балансининг қолдиғи умуман “0”га келтирилган.

Download 39.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling