15- мавзу: Тўлов баланси ва валюта курси. Режа
Валюта курсини аниқловчи омиллар
Download 39.89 Kb.
|
Тўлов баланси
15.7. Валюта курсини аниқловчи омиллар.
Валюта курси бир мамлакат валюта баxосининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланишини кўрсатади. Валюта курсларининг иккита бир-бирига қарама-қарши вариантлари мавжуд бўлади: 1) миллий валюталарнинг бир-бирига айирбошлаш курси, талаб ва таклиф билан аниқланадиган эгилувчан ёки сузиб юрувчи валюта курслари тизими; 2) қатиқ қайд қилинган валюта курслари тизими. Бунда валюта курслари талаб ва таклиф тебраниш натижасида ўзгаришга чет эл валюталари бозорининг амал қилишга давлатнинг аралашуви ёки бошқа механизмлар қаршилик кўрсатади. Эркин сузиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф таъсири остида аниқланади. Америка доллари Британия фунт стерленгига айирбошланиши мумкин бўлган курс ёки баxони қараб чиқамиз. Фунтга америкаликларнинг тушиб борувчи талаби шуни билдирадики, улар учун фунт ва демак британия товарларининг барча турлари арзон бўлади. Америкаликлар учун фунтнинг таклифи ўсса, доллардаги фунтнинг анча юқори баxосида британияликлар кўпроқ миқдордаги америка товарларини сотиб олишни хохлайди. Америка товарларини сотиб олиш учун биританияликлар фунтни валюта бозорига ташлайди, чунки улар авволо фунтни долларга айирбошлаши зарур бўлади. Эркин бозор кучлари таъсирида ўрнатиладиган валюта курслари ўзгариб туради. Фунтнинг доллардаги баxоси ошганда долларнинг қиймати пасаяди ёки доллар фунтга нисбатан қадрсизланади. Аксинча фунтнинг доллардаги баxоси пасайганда долларнинг қиймати ошади ёки доллар фунтга нисбатан қимматлашади. Валюта курсларининг ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Уларни қисқача қараб чиқамиз. 1. Истеъмолчи дидидаги ўзгаришлар. Истеъмолчиларнинг бошқа мамлакат буюмларига дидидаги ўзгаришлар, бу мамлакат валютасига талаб ёки таклифни xамда унинг валюта курсини ўзгартиради. 2. Даромадлардаги нисбий ўзгаришлар. Агар бир мамлакатда миллий даромаднинг ўсиши, бошқа мамлакатдаги бу кўрсаткичнинг ўсишидан устун бўлса, бунда унинг валюта курси пасаяди. Мамлакатнинг импорти унинг даромади даражасига тўғри боғлиқликда жойлашади. 3. Баxодаги нисбий ўзгаришлар. Агар бир мамлакат, масалан, АҚШ ички баxо даражаси тез eсса, бошқа мамлакат, масалан Буюк Британияда бу даража ўзгаришсиз қолса, бунда америкалик истеъмолчи нисбатан арзон британия товарини излайди ва шу билан фунтга талабни оширади. Аксинча британияликлар америка товарларини сотиб олишга кам мойил бўлади ва бу фунт таклифини пасайтиради. Фунтга талаб ўсиши ва таклиф пасайишининг бу уйғунлашуви долларларнинг қадарсизланишини келтириб чиқаради. 4. Нисбий реал фоиз ставкалари. Фараз қиламиз, АҚШ инфляцияни қувуб ўтиш мақсадида “қиммат пул” сиёсатини амалга ошира бошлайди. Натижада, реал фоиз ставкалари (инфляция суръатини xисобга олиб корректировка қилинган фоиз ставкалари) АҚШ да бошқа мамлакатлар, масалан Буюк Британияга қараганда кeтарилади. Британиялик жисмоний шахс ва фирмалар ишонч xосил қиладики, АҚШ молиявий воситаларни қўйиш учун жуда жозибадор ва қулай жойга айланади. Америка молиявий активларига талабнинг бу қўпайиши Англия фунти таклифнинг кенгайганлиги ва шу сабабли доллар қиймати ўсганлигини билдиради. 5. Олиб-сотарлик. Фараз қиламиз, АҚШ иқтисодиётида қуйидагилар кутилади а) Британияникига қараганда тез ўса бошлайди; б) Британияникига қараганда анча кучли инфляцияга дуч келади; в) Британияга қараганда анча паст реал фоиз ставкаларига эга бўлади. Бу прогнозлар келажакда доллар курси пасайиши, фунт курси эса, аксинча кўтарилишидан дарак беради. Демак, долларни ущлаб турувчилар уларни фунтга айлантиришга xаракат қилади ва шу билан фунтга бўлган талабни оширади. Бу алмашиш, доллар курсининг пасайишини ва фунт курсининг ошишини келтириб чиқаради. Download 39.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling