15- мавзу: Тўлов баланси ва валюта курси. Режа
Download 39.89 Kb.
|
Тўлов баланси
15.8. Валюта курсини аниқлаш.
Барча xалқаро битимлар валюталарни айирбошлаш билан олиб борилади. ва xар қандай айирбошлашда бўлгани каби валюта баxосининг ёки валюта курсини аниқлаш зарурияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, валюта курси - бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баxосидир. Валюта курсини ўрганиш котировкалаш деб аталади. У тўғри ва тескари котировкалашга ажратилади. Агар хорижий валюта бирлигининг баxоси миллий валютада кўрсатилса, бунга тўғри котировкалаш деб аталади. Дунёнинг кўп мамлакатларида шу жумладан Ўзбекистонда xам тўғри котировкалаш қабул қилинган. Валюта бозоридаги талаб ва таклифни солиштириш натижасида валютанинг баxоси ёки курси аниқланади. Ўзбек сўмининг курси Ўзбекистон валюта биржасида ўрнатилади, унинг иштирокчилари бўлиб валюта операцияларини олиб бориш xуқуқига эга бўлган банклар xисобланади. Шу билан бирга, турли пул бирликлари учун валюта курсларини ўрнатиш жараёнида бозор кучларини таъсир этиш даражаси бир хил эмас. Бу таъсир кучига боғлиқ xамда курслари эркин сузиб юрувчи, чекланган сузиб юрувчи ва қайд этилган валюта курсларига ажратилади. Эркин сузиб юрувчи валюта курси шу валютага бўлган бозор талаби ва таклифи остида эркин ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, япон йени, ингилиз фунти стерленги курслари. Шу боис, бу валюталар жаxон валюта айирбошлашида кўпроқ ишлатилади. Чекланган сузиб юрувчи валюта курси унинг ўзгариши айрим хорижий валюталар ёки валюталар тўплами курслари ўзгаришига боғлиқ бўлишини кўзда тутади. Қайд этилган валюта курси, бу хорижий валютада ифодаланган давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баxоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Валюта курсининг экспорт ва импортга таъсири. Валюта курсининг товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучларнинг мамлакатлараро харакатини ўзига хос бошқариб турувчиси xисобланиб уни ўзгариб туриши мамлакатнинг ташқи иқтисодий оборотига xамда бутун макроиқтисодий вазиятга кучли таъсир қилади. Бу таъсирни шундай вазият мисолида кўриб чиқиш мумкин. Download 39.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling