15-Амалий дренаж лойиҳаси


Download 1.62 Mb.
bet1/4
Sana29.03.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1306578
  1   2   3   4
Bog'liq
15-Амалий Деренаж лойихаси

15-Амалий. дренаж лойиҳаси


Дренажларни лойиҳалашда дастлабки материаллар сифатида қуйидаги маълумотлар бўлиши талаб қилинади:


- қурилиш майдонининг гидрогеологик шароити ҳақидаги техник хулоса;
- иморатлар ва Инженерлик коммуникацияларининг 1:500 м даги бош режаси;
- рельефни ташкиллаштириш лойиҳаси;
- бино ертўлалари ва полларининг тик режа бўйича белгилари;
- бино пойдеворининг қирқимлари;
- Инженерлик коммуникацияларининг бўйлама ва кўндаланг қирқимлари.
Дренажни ҳисоблашда қуйидаги омиллар инобатга олинади:
- аниқ майдон ёки лойиҳаланаётган иншоот заминидаги сизот сув сатҳининг туширилиши керак бўлган белгиси;
- Инженерлик текшириш ишлари асосида ўрганиладиган жойнинг табиий шароити, замини ва гидрогеологик ҳолати, сизот сувлари манбаларининг ҳаракати;
- сизот сув тарқалган майдон чегараси;
- майдонда сизот сув сатҳини пасайтириш ва қуритиш ишларини бажариш учун техник-иқтисодий талаблар асосида дренаж тизимини танлаш;
- дренаж тизимининг режа чизмаси, бўйлама қирқими, иншоот ва қурилмалар лойиҳаси;
- жойнинг гидравлик ва гидрогеологик ҳолати ҳисобга олиниб, дренаж тизими қувурлари ва коллекторларнинг диаметрлари, ўлчамларини ҳисоблаш билан биргаликда лойиҳаланадиган қўшимча элементлар, иншоот ва қурилмалар эътиборга олинади;
- тизмининг қурилмалари ишлаб чиқилади (қувур, сизиб ўтказгич, кузатиш қудуғи, насос станцияси ва ҳ.к.).
Дренаж тизимини лойиҳалашда қуйидаги материаллар бўлиши зарур: майдоннинг тузилиши хусусиятини белгиловчи Инженерлик -замин тасвири, материаллар, геоморфологик ва гидрогеологик шароит, гидроизогипс ва гидроизобат харитаси, сувли қатламидан 2-3 м чуқурликда жойлашган шурф-қудуқ ва бурғу қудуқ ҳақидаги маълумотлар. Тупроқ-замин тузилиши ва хусусияти, сув ўтказадиган ва сув ўтказмайдиган қатлам ҳолати, сизот сувлари сатҳи ва сувли қатлам қалинлиги, сизот сувлари ҳаракат тартиби, сизот сувнинг оқим тезлиги, сув берадиган манба, вақт ўтиши билан сизот сув сатҳининг ўзгариши. Сизот сувнинг кимёвий таркиби емирувчанлиги (ортиқча кислота, эркин кислород, углекислота ва ҳ.к.).
Лойиҳалаш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. дренажнинг жойлашиш ҳолатини кўрсатган ҳолдаги рельеф режаси, коллектор ва бошқа иншоотларнинг жойлашиши ва қамраб олиш майдони;

  2. дренаж ва коллектор тармоқларининг бўйлама қирқими;

  3. тармоқ элементлари қурилмалари, дренаж, коллектор, қудуқ ва ҳ.к. чизмалари;

  4. иншоотларнинг қурилиш чизмаси (насос станцияси ва ҳ.к.);

  5. ҳисоблаш шакли ва тушунтириш хати.

Сизот сувлар ёмғир ёғиши, дарё, кўл сувлари инфильтрациясидан ҳосил бўлса, бундай жойларда вертикал режалаштириш ҳамда оқова сувларни тартибга солиш ва бунда дренаж тизимини умумлашган ҳолда ечиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳозирги пайтда дренажлар тўлиғича автоматик ҳолда бошқарилиб турилади. Бу бошқаришнинг таянч хизмат кўрсатиш жойлари орқали боғланиб, вакуум қурилмалари, марказий насос ва бошқа қурилмалар ҳамда автоматик ҳолда сатҳни пасайтирувчи агрегатлардан иборат бўлади.
Дренаж тизимининг ҳисоби унинг қайси жойга жойлашиши ва қурилмасининг туридан қатъий назар қуйидаги тартибда бўлиши талаб қилинади:

  • гидрогеологик ҳисоб асосида дренаж ва коллекторларнинг сув сарфини аниқлаш, дренажга тушаётган сизот сувнинг депрессион эгрилиги аниқлаш;

  • гидравлик ҳисоб асосида сув қабул қилувчи қувурнинг сув ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш, унинг ўлчамлари (диаметри), қурилмалари ва ундаги сув оқими тезлигини аниқлаш.

Дренаждаги сизот сувларнинг сарфи ва қурилган депрессион эгриликлар энг мураккаб масалалар қаторидан ўрин олиб, уларнинг ечими қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

  • ётиқ ва тик дренаж тизими қурилмалари оралиғидаги ўзига хослик;

  • бир чизиқли ёки икки чизиқли дренаж тизимининг хусусиятларига қараб лойиҳалаш;

  • мукаммалашган ёки мукаммалашмаган дренаж тизимларидаги сизот сув сарфларини лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятлари;

  • сизот сувларнинг бир ва икки тарафдан келиб қуйилиш шартлари;

  • босимли ва босимсиз сизот сувларнинг бор ёки йўқлиги ва ҳ.к.

Дренаж тизимини ҳар бир аниқ ҳолат учун лойиҳалашда асосий вазифаларни бажарувчи қурилмаларни танлаш, унинг жойидаги хусусиятлари ҳамда танланган дренаж тизимининг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинади.
Бош дренаж шаҳар ҳудуди чегарасини атрофдан келадиган сизот сувлар таъсиридан сақлаш учун лойиҳаланади (4.12а - расм).
Бош дренаж ётиқ ҳолдаги қувур ва галереяли дренаж қурилмаларидан иборат бўлади. Сизот сувлар миқдори катта бўлганда ва сув ўтказмайдиган қатлам анча чуқурликда бўлса, тик ҳолатдаги тармоқли дренаж қурилади.
Дренаж заминнинг сув ўтказмайдиган қатлами устига ўрнатилган ҳолатда у сизот сувлар оқимини бутунлай ўзида ушлаб қолиш имкониятига эга бўлади.
Мукаммаллашган ҳолдаги қатламлар орасида жойлашган бош дренаждаги миқдори қуйидагича бўлади:


(4.20)

Формуладаги h0 – нинг қиймати жуда кичик эканлиги ҳисобга олинмаса, (4.20) формула қуйидаги кўринишга келади:




м3/кеча-кундуз.дренаж/га (4.21)


У – дисперссия эгрилигининг қиймати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
(4.22)


h0 – нинг қиймати ҳисобга олинмаганда
(4.23)


юқори қийматда бўлади.
Дренажнинг таъсир радиуси R – (депрессия оралиғи) босимсиз шароитда эмпирик формулага асосан:


, М (4.24)
Босимли шароитда қуйидаги формула асосида топилади:


, М (4.25)

Икки усулда ҳам олинган қийматлар аслига яқин бўлиб чиқади. Агар дренажда R – депрессия радиус қиймати сув оқимининг юқори чегарасидан ошиб кетса, унда ҳисоблаш формуласидаги L – қиймат ўрнига R қиймат қўйилади. R нинг қиймати замин турига қараб тажриба асосида қабул қилинади:





Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling