15-Амалий дренаж лойиҳаси
Тажриба асосида аниқланган дренажнинг депрессия радиус қиймати
Download 1.62 Mb.
|
15-Амалий Деренаж лойихаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айланма (контурли) дренаж
- 4.14-расм. Ҳалқасимон дренажнинг шакли
Тажриба асосида аниқланган дренажнинг депрессия радиус қиймати
4.4 - жадвал
Ётиқ ҳолдаги бош дренаж лойиҳасини тузишда қуйидаги амалларни аниқ бажариш талаб қилинади: дренажнинг тури ва унинг жойлашиш шаклини аниқлаш; таъсир радиусига боғлиқ ҳолда дренаж йўлагини белгилаш; умумий ҳолда майдон ва йўлаклар учун сув сарфини аниқлаш; дренаж диаметрлари ва унинг бўйлама қиялигини дренаж атрофидаги тўлдирувчи материал ва унинг оқим тезлигига қараб аниқлаш. Айланма (контурли) дренаж – якка тартибда бунёд этилаётган бинонинг заминидаги сизот сувлар сатҳини пасайтиришга мўлжалланади (4.14-расм). У иморатдан 5-8 м узоқликда жойлаштирилади. 4.14-расм. Ҳалқасимон дренажнинг шакли: а) – горизонтал кўринишдаги режа ва кесим; б) – тик кўринишдаги кесим; в) – худди шундай, умумлаштирилган; г) – б ва в қирқим бўйича режа; 1 – коммунал грунт сувларининг сатҳи; 2 – ҳимояланаётган объект; 3 – грунт сувларининг пасайтирилган сатҳи; 4 – дренаж; 5 – сув ўтказмайдиган қатлам. Айланма дренаж ҳисоби бир тармоқли бир тарафдан сизот сув қабул қилувчи бош дренаж ҳисобига ўхшаш бўлади. Бунда 1 м дренажда сизот сув сарфи Дюпи формуласи бўйича аниқланади (4.15-расм). м3/кеча-кундуз. (4.26) бу ерда, Н – сувли замин қатламининг қалинлиги, м; R – таъсир радиуси бўлиб, табиий сизот сув сатҳигача бўлган масофа, м. Сизот сув келаётган томон учун депрессион эгрилик ҳисоби қуйидагича бўлади: (4.27) Дренажлар бир бирига яқин масофада ва ер ости сув сатҳида жойлашса депрессион эгрилик горизонтал ҳолга келади. Бунда дренаж ўз фаолиятини йўқотади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling