- 15-маъруза
- Рангли тасвирларни илғаш
- Рангли тасвирларнинг асосий параметрларидан бири бўлиб, унинг рангдорлиги ҳисобланади. Улар қуйидагича синфланади:
- Бинар (фақат иккита ҳолат).
- Ярим тонли (маълум рангдаги тонларда ифодаланган тасвир).
- Рангли (кўп рангли).
- Визуал ахборотни рангли тасвирлар тўлиқроқ узатади, шу сабабли бундай тасвирларни ҳосил қилиш муҳим масала ҳисобланади.
- Рангли тасвирларни илғашда қўлланиладиган асосий принцип, дастлабки тасвирдан маълум узунликдаги тўлқинни ажратиб олиш ва сўнгра уларни сезгир элементлар ёрдамида детекторлаш орқали амалга оширилади.
- Ёруғликни алоҳида рангли ташкил этувчиларга ёйиш учун ёруғлик оқимининг тўлқин хоссаларидан фойдаланилади.
- Ихтиёрий рангни изоҳлаш учун учта “базис” ранглар комбинациясидан фодйланиш мумкин. Бир нета базис мавжуд бўлиб, шулардан RGB (Red-Green-Blue: Қизил-Яшил-Кўк) базис кенг қўлланилади. Мазкур базис адаптив деб аталади, чунки натижавий ранг базис ташкил этувчиларини қора фонда қўшиш орқали ҳосил қилинади.
- Кейинги машҳур базис CMYK (пурпурный, ҳаворанг, сариқ, қора). Мазкур базис субтрактив деб аталади, чунки базис ранглари оқ рангдан стандарт RGB базисни айириб ташлаш орқали ҳосил қилинади.
- Телевидениеда рангли тасвирларни шакллантиришнинг классик усулларидан бири бўлиб айланувчан уч рангли ёруғлик фильтрли дискларни қўллаш ҳисобланади. У қизил, кўк ва яшил дастлабки тасвир спектрларини кетма-кет ўтказади.
- Мазкур тизим ранг аниқлашнинг учта бир хил рангли тизимни дихром кўзгулар тизимдан ўтказиш орқали ҳосил қилинади. Объектдан келаётган ёруғлик 1-кўзгуга тушади, у кўк ташкил этувчини ёруғлик-сезгир қурилма (трубкага) акс этади. Оқимнинг қолган қисми кўзгудан сингиб ўтади ва 2-кўзгуга етади, у қизил ташкил этувчини акс эттиб, яшил ташкил этувчини ўтказади. Натижада тасвир барча учта ранга сезгир трубкалардан параллель равишда шаклланади.
- Рангларни илғашнинг мазкур усули самарали ҳисобланади, лекин трубка растрларини аниқ оптик ва электр жиҳатдан мувофиқлаш талаб этилади. Чунки ички носозликлар аниқликни йўқолишига ва рангли оконтовкаларни юзага келишига олиб келади.
Параллель тизим - Мозаик фильтрлар қўлланиладиган бир матрицали тизимлар кенг қўлланилади. Матрицанинг ҳар бир пиксели ёруғлик фильтрига эга бўлиб, улар аниқ берилган тартибда алмашади. Ёруғлик фильтрларини жойлаштиришни турли усуллари мавжуд бўлиб, Байер усули кўп ишлатилади. Унда яшил фильтрларнинг кўп учраши инсон кўзининг хоссалари билан боғлиқ.
Уч матрицали тизимлар - Мазкур тизимда ёруғлик оқимини алоҳида ташкил этувчиларга ажратиб ва турли йўналишларда оғдирадиган дихром призмалар қўлланилади.
- Ҳар бир ташкил этувчи алоҳида матрица томонидан қайд этилади, сўнгра 3 та мос пикселларнинг қийматларини қўшиб ягона рангли тасвир ҳосил қилинади.
Уч матрицали тизимлар - Мазкур тизим 3CCD (учта ЗААга асосланган) ёки 3CMOS (учта КМОП-матрицага асосланган) деб ҳам аталади.
Foveon X3 - Янги Foveon X3 технологияси кремнийни турли чуқурликларда турли узунликдаги тўлқинларни ютиш хоссасига асосланган. Кремнийда оптик диапазондаги ёруғликни ютиш коэффициенти тўлқин узунлигига монотон боғлиқ бўлиб, спектрнинг кўк қисми юқоридаги юпқа қатламда (қалинлиги 0,4 мкм), яшил – ўртадаги қатламда (2 мкм), қизил эса пастки қатламда (2 мкмдан ортиқ) ютилади. Яъни R-G-B ларга ажратиш қатламларда амалга оширилади. Номидаги «Х3» тузилманинг «уч ўлчовли»гини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |