15-маъруза Транспорт воситалари тортиш сифатларини техник диагностикалаш воситалари режа: Тортиш сифатларини диагностикалаш усуллари Тортиш стендларининг таснифи Экологик меъёрлар Трансмиссияни диагностикалаш


Download 0.99 Mb.
bet2/3
Sana15.07.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1660407
1   2   3
Bog'liq
16-МАЪРУЗА

Инерция стендларида қувват тўғри узатмада, дросселнинг тўлиқ очилган ҳолатида, транспорт воситаси ғилдиракларининг бурчак тезланиши ҳамда тезлаб кетиш вақтини ўлчаган ҳолда аниқланади. Стендлар асосан транспорт воситасининг битта етакчи кўпригига мослаб чиқарилади, конструкциясида иккита етакчи кўприги бўлган транспорт воситалари учун стендни юклама мосламаси билан боғлиқ бўлмаган қўшимча барабанлар билан жиҳозлайдилар. Улар таянч барабанлари бўлиб хизмат қилади.

Стендлардаги чопиш барабанлари йўлни тақлид (имитация) қилади. Барабанлар якка ва қўшалоқ бўлиши мумкин. Автокорхоналарда асосан бир етакчи кўприкка мўлжалланган қўшалоқ барабанлар ишлатилади. Таянч-юритма мосламалари бир барабанли, айрим ясалган-ҳар бир ғилдиракка иккитадан, бир бутун қилиниб ясалган-иккала ғилдиракка иккита барабан ҳамда уч ёки тўрт барабанли бўлиши мумкин. Стенднинг битта чопиш барабани юклама мосламаси билан, иккинчиси-транспорт воситаси " ҳаракати" тезлигини ўлчаш мосламаси билан жиҳозланган. Юклама мосламаси транспорт воситаси иши режимларини барабанларни тормозлаб тақлид (имитация) қилади. Юклама мосламалари сифатида гидравлик, механик ва электр тормозлар ишлатилади. Инерцион стендларда тормозлайдиган юклама мосламалар йўқ. Уларнинг вазифасини барабанлар ва уларга бирлаштирилган маховикларнинг инерция массалари бажаради.


Транспорт воситаси тортиш - иқтисодий сифатини стендсиз диагностикалаш усуллари
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш биноларининг қимматлиги туфайли транспорт воситасининг тортиш-иқтисодий сифатини стендсиз диагностикалаш усуллари кенг тарқалмоқда. Бундай диагностикалашга қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) картер мойининг спектрал таҳлили;
б) ишлатилган газлар таркибининг тахлили;
в) тебранишлар (акустика) параметрларининг тахлили;
г) ишчи ҳажмлар зичлигининг тахлили (босимнинг ўзгариши, сийракланиш, газларнинг картерга ўтиб кетиши ва ҳ.к.)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling