15-маъруза Транспорт воситалари тортиш сифатларини техник диагностикалаш воситалари режа: Тортиш сифатларини диагностикалаш усуллари Тортиш стендларининг таснифи Экологик меъёрлар Трансмиссияни диагностикалаш


Download 0.99 Mb.
bet3/3
Sana15.07.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1660407
1   2   3
Bog'liq
16-МАЪРУЗА


Экологик меъёрлар
Экологик меъёрлар ГОСТ 17.22.03-87 ва ГОСТ 21393-75да келтирилган. Охирги вақтда кўпгина давлатлар ишлатилган газлардаги заҳарли чиқинди моддаларни меъёрловчи халқаро стандарт -"Евро" қоидасига ўтмоқдалар (12-жадвал)


Заҳарли чиқинди моддаларнинг миқдорлари карбюраторли двигателларда газ анализатори ва дизел двигателларида тутун ўлчагичлар ёрдамида ўлчанади. Газ анализаторларининг ишлаш принципи чиқинди газлардаги маълум инфрақизил нурларни, тутун ўлчагичники эса чиқинди газларнинг оптик зичлигини таҳлил қилишга асосланган.


Трансмиссияни диагностикалаш
Трансмиссия узелларининг ишлаш қобилиятини умумий баҳолаш, транспорт воситаси тортиш сифатларини диагностикалаш стендларида баҳоланадиган эркин йўл, тезлаб кетиш вақти ва люфтлар йиғиндиси миқдорлари орқали аниқланади.
Трансмиссия узелларини диагностикалашда картер мойларининг таркибини аниқлаш, индикатор қурилмалари ёрдамида валларнинг айланиш сонини таққослаш ҳамда валларнинг тебраниш ва эгилиш қийматларини баҳолаш усуллари ҳам қўлланилади. Келажакда трансмиссиянинг иссиқлиги диагностикаланади, бунда диагностик параметр сифатида узелдаги иссиқликнинг ўзгариш характеридан фойдаланилади.


Қайтариш учун саволлар
1. Транспорт воситасининг тортиш сифатини қандай усуллар билан диагностикаланади?
2. Тортиш сифатини аниқлаш стенди қандай ишлайди?
3. Тортиш сифатларини диагностикалаш стендларининг таянч мосламалари қандай турларга бўлинади?
4. Юклама берувчи мосламаларнинг ишлаш принципи қандай?

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling