8-мавзу. Маъмурий бошқарув органлари раҳбарлигига даъвогар (номзод)ларни касбий ва шахсий сифатларини диагностикалаш


Download 156.74 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi156.74 Kb.
#1726039
Bog'liq
ММПЁ 8-маъруза


8-мавзу. Маъмурий бошқарув органлари раҳбарлигига даъвогар (номзод)ларни касбий ва шахсий сифатларини диагностикалаш
Касбни муваффақиятли амалга оширишга тааллуқли шахс хислатлари ҳақида гапирар эканмиз, авваламбор, муайян касб бўйича ишлаб чиқилган талабларни албатта инобатга олишимиз керак. Касб талабларига мос келиш даражасини аниқлашнинг энг оддий ва содда усули синов вазиятларини юзага келтириш, номзодни иш жойида синаб кўришдир. Лекин бу услубнинг бир неча камчиликлари мавжуд: [Биринчидан], маълумки, иш самарадорлиги ўзининг оптимал даражасига кўтарилиши учун мутахассис иш жойига яхши кўникиши лозим, яъни адаптация жараѐни тўла равишда амалга ошиши керак. Акс ҳолда, ходимга янги иш жойидаги ўзлаштирилмаган шароитлар халақит бериши мумкин. [Иккинчидан], инсонни ўрганувчи ҳар қандай фанлардан маълумки, киши синов вазиятида кузатув остида бўлар экан, унинг меҳнат кўрсаткичлари сезиларли равишда ўзгаради. Бу ўзгариш ижобий томонга ҳам, салбий томонга ҳам бўлиши мумкин.
Масаланинг яна бир томони борки, у ҳам бўлса ахлоқий мезонлар бўлиб, инсонни кузатув остига олиш, тажриба объекти сифатида кўриш меҳнатни бошқаришнинг гуманистик ѐндашувига тўғри келмайди. Шу сабабли, иложи борича касбларга доир пухта профессиограммалар ишлаб чиқиш ва иш жойларига номзодларни баҳолашнинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда иш юритиш лозим. Даъвогар (номзод)ларни ишга танлаш, профессиограммалар яратиш соҳасида маълумот берувчи манбалардан яна бири – у ѐки бу касбга оид иш жойлари тавсифномаларидир. Одатда бундай меъѐрий ҳужжатлар “Иш жойи меҳнат шарт-шароити харитаси” деб номланади ва саноат соҳасининг деярли ҳамма касблари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат сертификациялаш ва стандартлаш маркази томонидан ишлаб чиқилади.
Ушбу меҳнат шарт-шароити хариталарида ҳар бир мутахассисликка оид иш жойларининг қуйидаги омиллари бўйича инсон ҳаѐти учун зарар келтирмайдиган меъѐрий чегаралар келтирилган бўлиб, бу талаблар чегарасида яратилган тавсифлар, муайян касб профессиограммасини яратиш учун яхши маълумот манбаи бўлиб ҳисобланади. Иш шароити хариталарида қайд этилган меъѐрлар доирасида ҳаракат қила олишга мойиллик даражасини аниқлаш учун психология, физиология ва эргономика фанларида етарлича имкониятлар мавжуд.
Республикамиз иқтисодиѐтининг бозор муносабатларига ўтиши ишлаб чиқариш технологиялари ва менежмент соҳасидаги янгиланишни талаб қилади. Иқтисодий соҳага ажратилаѐтган йирик инвестициялар, бир томондан, технологик тизимни такомилаштиришни назарда тутса, иккинчи томондан мутахассис кадрларга қўйилаѐтган талабларнинг ошиши, мураккаб технологик жараѐнни малакали бошқаришни ҳам назарда тутмоқда. Шу муносабат билан, мутахассисларга қўйилаѐтган талабларнинг халқаро меъѐрларга яқинлашиб бориши ва касб эгаларининг ўз танлаган йўлларига содиқ ва эътиқодли бўлишлари давр тақозосидир. Шу маънода маъмурий бошқарув органлари раҳбарлигига даъвогар (номзод)ларнинг ҳам касбий тайѐргарлик даражаси энг аввало уларни билим, кўникма ва малакалари, ижодий салоҳияти ва ностандарт тафаккурида ўз аксини топувчи касбий лаѐқати билан баҳоланади. Шунинг учун ҳам бундай лаѐқат бозор муносабатлари шароитида касбий малакали мутахассис кадрлар тайѐрлаш заруриятини кучайтиради.
Фан доирасида буни қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, мутахассис фан-техника ва ишлаб чиқариш соҳаси бўйича кенг кўламдаги пухта тизимли билимга эга, иккинчидан, иш ўрни, шароити, технология ўзгаришига тез мослашувчан бўлиши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, маъмурий бошқарув органлари раҳбарлигига даъвогар (номзод) талаб даражасидаги сиѐсий, иқтисодий ва психологик билимлар билан қуролланган бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам, ўз касбининг моҳир усталарига айланган мутахассисларгина Ўзбекистоннинг истиқболли келажаги учун пойдевор яратишлари, замонавий технологиялардан унумли фойдалана олишлари ва ўз навбатида, устоз-шогирд анъаналарини давом эттирган ҳолда келажакда муносиб мутахасисларни тарбиялашлари мумкин. Замонавий психология фанида қатор диагностик ва коррекция методларидан фойдаланиб келинадики, улар ѐрдамида шахснинг турли жабҳаларда шаклланганлик даражасини аниқлаш, ундаги қобилиятларини махсус тренинг дастурлари ѐрдамида бирон касб профессиограммасига оид малакаларни шакллантириш имкони мавжуд.
Download 156.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling