Хххх – боб. Тупроқнинг ифлосланиши ва уларни муҳофаза қилиш


Download 33.89 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi33.89 Kb.
#1269841
Bog'liq
13-mavzu

ХХХХ – БОБ. Тупроқнинг ифлосланиши ва уларни муҳофаза қилиш


Тупроқнинг ифлосланиши – бу тупроқ таркибида кимёвий элементларнинг миқдори ошиши туфайли хосса ва хусусиятларидаги ўзгаришлар тушунилади. Ифлосланиш микроорганизмларга салбий таъсирга эга бўлгандагина ифлосланиш юз беради, деб ҳисобланади. Тупроқ ифлосланиши ундаги кимёвий элементларнинг миқдори қабул қилинган меъёрдан ошганидан содир бўлади.
Тупроқнинг ифлосланиши турли хил манбалар таъсирида содир бўлади. Бундан кўринадики, атроф-муҳит, жумладан, тупроқ қопламининг ифлосланишига олиб келувчи бир қатор омиллар давлат миқёсида ҳал этилади.
Тупроқ қопламининг ифлосланишида маиший ва хўжалик чиқиндилар, саноат корхоналари, транспорт (ер усти ва ҳаво) маеталларини қайта ишлаш, нефтни қайта ишлаш корхоналари ва ёқилғи қуйиш шахобчалари ҳамда қишлоқ хўжалик чиқиндилари асосий ўри тутади



Тупроқни ифлослантирувчи манбалар

Тупроқни ифлослантирувчи манбалар чиқарадига моддалар

Қишлоқ хўжалиги

Кимёвий моддалар: ўғитлар, пестицидлар

Кимё заводлари ва қайта ишлаш корхоналари

Органик бирикмалар: нефт, смола, сульфит, хлор кислоталари

ИЭС лар

Кокос ва кўмир, метан

Электр-энергетика

Металлар: мис (Cu), рух (Zn), никель (Ni)

Метал конлари, темир ва пўлатни қайта ишлаш

Заҳарли элементлар: кадмий(Cd), рубидий(Rb), симоб (Hg)

Тупроқнинг биосферадаги ўрни, бошқа табиий жисмлардан фарқи ва


хусусиятлари.
Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва уни муҳофазалаш, ҳозирги вақтдаги инсоният олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу муаммолар орасида тупроқ ҳимояси (муҳофазаси) алоҳида ўрин тутади. Агар инсоният ўзи учун зарур озиқ овқат маҳсулотларнинг 88% ини ердан олишини еътиборга олинса, унинг аҳамияти яққол кўринади. Ўтлоқлар ва яйловлар ҳисобидан олинадиган чорвачилик маҳсулотларини ҳам шу ҳисобга киритсак, бу рақам 98% дан ошади. Аммо тупроқнинг аҳамияти фақатгина озиқ овқат маҳсулотлари, саноат учун хом аше етиштириш билан чегараланмайди.
Тупроқнинг экологик жумладан, унинг қуруқлигидаги биогеосеноз системасидаги ва биосферадаги роли беқиёс.
Ер қуруқлик қисмининг ниҳоятда юпқа қатлами ҳисобланган тупроқ қоплами орқали ер пўсти, атмосфера, гидросфера ва тупроқда яшовчи кўп сонли организмлар орасидаги мураккаб модда ва энергия алмашиниш жараёни боради.
Ҳозирги замон таниқли эколог олимларидан бири Ж.Дорст (1968) таъкидлаганидек, «Тупроқ – бизнинг энг қимматли капиталимиз (бойлигимиз). Ҳаёт ва ер юзисидаги барча табиий ва сунъий биогеосеноз комплексининг бехатарлиги охир оқибатда ернинг энг юза қисмини ташкил этувчи, ниҳоятда юпқа қатламига боғлиқ».
Бундан тупроқ қопламининг муҳофазаси, ундан оқилона фойдаланиш ва унумдорлигини доим ошириб бориш соҳасида инсоният олдида катта масъулиятли вазифалар борлиги намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Х сессиясида (1998) қабул қилинган «Ер кодекси» да Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон Республикаси ҳалқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш,
ҳозирги ва келажак авлодлар манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда
оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш,
ер муносабатларини тартибга солиш зарурлиги кўрсатилган.
Тупроқнинг кишилар ҳаётидаги роли беқиёс. Айниқса ҳозирги вақтда аҳоли сонининг кўпайиши натижасида озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб бориши, ривожланиб бораётган саноатнинг турли тармоқларини хом аше билан таъминлаш зарурияти, қишлоқ хўжалик аҳоли пунктлари, йўллар, қурилиш, транспорт ва фойдали қазилма бойликлари ишлаб чиқаришни янада ривожланиши ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ерларни ўзлаштириш борасида кўплаб янги вазифаларни қўймоқда.
Тупроқ инсон тирикчилигининг моддий шароити ва меҳнат фаолиятининг обекти сифатида кўпгина қимматли хоссаларга эга. Қишлоқ хўжалигида тупроқ асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади. Тупроқ бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан қатор хусусиятлари билан фарқ қилади. Буларга: уни бошқа нарса билан алмаштириб бўлмаслиги, чегараланганлиги, бир жойдан иккинчи жойга кўчириб бўлмаслиги,
унумдорлик хоссаси ва х.к.
Тупроқнинг чегараланганлиги ўзлаштириш учун мўлжалланган майдонларнинг аста- секин камайиб бориши, планетамиздаги ҳамма майдонларда ҳам деҳқончилик қилиш мумкин эмаслиги, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳисобига ҳосилдорликни оширишни талаб этади. Қуруқликнинг 20 фоизи совуқ иқлимли, 20 фоизи қуруқ иқлимли, 20 фоизи нотекис, экин экиб бўлмайдиган тоғли, 20 фоизи яйлов, ўтлоқ ва пичанзорлардан, 10 фоизи кам қалинли майдонлардан ташкил топган.
Ҳайдаладиган майдонлар эса 10 фоизни ташкил этади холос.
Дуне бўйича ўзлаштириш мумкин бўлган ернинг потенсиал майдони 3,2
млрд. (баъзи олимлар ҳисобига кўра 5 млрд.) гектарга яқин. Ҳозирги пайтда ҳайдалиб экин экиладиган майдон 1,5 млрд. гектарни ташкил этади. Бу қуруқликнинг 10-11 фоизи, агар яйлов, ўтлоқ ва пичанзорлар (ўзлаштириш учун заҳира майдонлар)ни қўшсак, бу қуруқликнинг 30 фоизини ташкил этади. Ҳайдаладиган ерларнинг улуши турли мамлакат ва қитъаларда турлича бўлиб, улар ҳудудининг 1-4 фоизидан 30-70 фоизигачасини эгаллайди. ФАО экспертларининг фикрларига кўра ҳайдаладиган майдонларни 2 маротаба ошириш мумкин. Аммо бу, кўп маблағ талаб этадиган жуда қийин масала. Ғарб давлатларида 1 га ерни ўзлаштириш учун илгариги ҳаражатларга нисбатан ҳозирги кунда 20-25 маротаба кўпдир.
Деҳқончилик учун янги ерларни ўзлаштиришни кўпгина омиллар тақозо етади: қатор давлатлардаги очарчиликни тугатиш; аҳоли сонининг кўпайиши (ҳар 30-35 йилда 2 марта кўпаяди); биологик маҳсулотларга эҳтиёжнинг ошиши;
ҳайдаладиган ерларнинг эрозия, шўрланиш, ботқоқланиш, қурилиш ва бошқа
мақсадларга ажратилиши туфайли камайиши; Осиё, Африка, Жанубий Америка ва бошқа қитъалардаги кўпчилик мамлакатларда ҳосилдорликнинг (ўртача дуне даражасидагидан) пастлиги ва х.з
Тупроқлар сифатининг бузилиши, ер майдонларининг қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетиши, янги ерларнинг ўзлаштиришнинг жуда қимматлашиб кетиши,
ернинг чегараланганлиги ҳозир фойдаланиб келаётган тупроқларни муҳофаза қилиш
ва уларни маҳсулдорлигини оширишни тақозо қилади.
Тупроқ қатламининг бузилиш ва ифлосланиш сабаблари, турлари.
Тупроқ турли таъсирлар натижасида тез бузиладиган ва амалда деярли тикланмайдиган табиий ресурсдир.
Тупроқ бузилиши ва ифлосланишининг сабаблари кўп бўлиб, тупроқнинг регионал ва экологик-географик хусусиятларини эътиборга олмаган ҳолда кишиларнинг юритадиган ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти билан боғлиқ.
Тупроқ деградасияланиш (бузилиш) жараёнларининг таснифи.
Хўжалик фаолияти натижасида тупроқ кўп ҳолларда ўзининг унумдорлигини йўқотади, бузилади (деградасияга учрайди) ёки тўлиқ емирилади. Бу, кишиларнинг фаолияти самарасиз ва экологик асосланмаган пайтда содир бўлади.
Тупроққа инсон таъсирининг салбий экологик оқибатларини олдини олиш учун тупроқдан расионал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалаларига энг жиддий еътибор бериш зарур.
Тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан расионал фойдаланиш – бу, ерларни ҳимоялаш, яхшилаш ва расионал фойдаланишга, тупроқ унумдорлигини оширишга ва умуман биосфера барқарорлигини сақлашга йўналтирилган тадбирлар системасидир.
Тупроқлар деградасияси (структура ҳолати, кимёвий таркибининг ёмонлашуви ва унумдорлигининг йўқотилиши) ва тўлиқ емирилиши табиий ходисалар (тупроқпайдо бўлиш жараёни шароитларининг табиий ўзгариши, вулканлар отилиши,
довуллар) туфайли ҳам, шунингдек ва кишиларнинг хўжалик фаолияти натижасида ҳам содир бўлиши мумкин.
Тупроқлар деградасияси ва тўлиқ емирилиши ходисаларини бир нечта асосий
гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Тупроқ биоенергетик режими ва экосистеманинг бузилиши:
- тупроқ деградасияси (ўсимликлар қопламини йўқотиши натижасида тупроқни
ҳаётсиз, ўлик ҳолатга олиб келиниши);
- тупроқнинг дегумификасияси (тупроқнинг гумусни йўқотиши);
- тупроқнинг толиқиши ва камбағаллашуви (фақат бир турдаги қишлоқ хўжалик
екинларининг узоқ давр экилиши натижасида тупроқда содир бўладиган жараёнлар).
2. Тупроқ горизонтлари ва тупроқ профилининг патологик ҳолати (нормал ҳолатини
йўқотиши):
- тупроқнинг экосистема фаолиятидан ажратилиши ва чиқиб кетиши (тупроқнинг
саноат эрозияси (шаҳарлар, поселкалар, йўллар, электр ўтказувчи ва алоқа
линиялари, труба ўтказилиши, карерлар, сув омборлари, ахлат хоналар учун
ажратилиши));
- тупроқнинг сув ва шамол эрозияси (дефлясия)(тупроқ устки қатламининг сув
ва шамол таъсирида емирилиши);
- структурасиз қобиқ ва жуда зичланган горизонтларнинг ҳосил бўлиши. (тупроқни
«физик етилиш» дан юқори намликда оғир техника билан ишлов берилиши туфайли
структурасини йўқотиши ёки ўта зичланиши; эскидан ҳайдаланадиган
майдонларда зич ҳайдов ости қатламнинг ҳосил бўлиши; иккиламчи шўрланиш
ва шўртобланиш).
3. Тупроқ сув ва кимёвий режимининг бузилиши:
- тупроқнинг қуруқлиги ва чўлланиши ( умумбашарий муз давридан кейинги
чўлга айланиш жараёни, шунингдек кишиларнинг нотўғри хўжалик фаолияти
таъсири);
- сел тошқинлари ва сурилмалар (тоғли туманларда ўсимликлар қоплами
йўқотилишининг оқибати);
- иккиламчи шўрланиш (нотўғри суғориш оқибати);
- тупроқнинг табиий ва иккиламчи кислоталаниши;
- тупроқнинг ўта қуруқлашиши (нотўғри ўтказилган қуритиш мелиорасиянинг
оқибатлари).
4. Сувомборлари суви томонидан тупроқларнинг сув босиши, емирилиши ва
шўрланиши. Сув омборларини барпо этилиши умумий сув таъминотини яхшилаш
билан бирга, тупроқ қопламининг деградасияланишига сабаб бўладиган баъзи
салбий жараёнлар комплексининг ривожланишига: қайир ва қайир усти
террасаларининг сув босиши, сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши ва тупроқларнинг
ботқоқланиши, қирғоқларнинг абразияси (емирилиши) ва делталарнинг
шўрланиши, ювилиши ва денгиз қирғоқлари тупроқларининг йўқотилиши, сув ва
тупроқларнинг ифлосланиши ва содали (ишқорли) шўрланиши, оқар сувлардаги
лойқаларнинг ушлаб қолиниши, сув ҳароратининг пасайиши ва х.з. ларга олиб
келади.
5. Тупроқнинг ифлосланиши ва кимёвий заҳарланиши:
- саноат таъсирида тупроқ ифлосланиши (буғлар, аерозоллар, чанглар ёки эриган
полютант бирикмаларининг атмосфера ёғинлари билан чўкишини оқибатлари);
- қишлоқ хўжалиги таъсирида тупроқ ифлосланиши (пестисидларнинг нотўғри
қўлланилиши, минерал ва органик ўғитлар, чорва фермалари чиқиндилари ва суюқ
оқиндиларининг нормадан ортиқ солинишининг оқибатлари);
- тупроқнинг радиоактив ифлосланиши.
Тупроққа таъсир этиш натижасида юзага келадиган салбий оқибатлардан бири
тупроқнинг сув ва шамол эрозияси жараёнларидир. Ўрта Осиёнинг пахтачилик
раёнларида ирригасия эрозияси натижасида 300-400 минг тонна пахта ҳосили кам
олинади. Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган майдонларда тупроқнинг қайта
(иккиламчи) шўрланиш ва ботқоқланиши каби салбий жараёнлар ривожланиб
бормоқда. Дунё бўйича суғориладиган ерларнинг деярли 40 фоизи турли
даражада шўрланган. Ҳозирги вақтда жаҳон деҳқончилиги шўрланиш натижасида
ҳар йили 200-300 минг гектар энг қимматли суғориладиган ерларни йўқотмоқда.
Умуман тупроқнинг қайта шўрланиши натижасида дунёнинг турли
мамлакатларида 25 млн. гектар ер қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетган
(В.А.Ковда, 1974). Бу жараён Ўзбекистонда ҳам кенг авж олган. Турли
даражада шўрланган ерлар майдони 1968 йилдагига нисбатан 1987 йилга келиб
770 минг гектарга кўпайди ва 1990 йилда 1970,7 минг гектар (Ўзбекистоннинг
барча суғориладиган ерлари 4,2 млн.га)ни ташкил этади. Ернинг қайта
шўрланиши туфайли жумҳуриятда 167,8 минг гектар майдон яроқсиз ҳолда
келган. 600 минг гектар ер ботқоқланган. Кўпинча бу ҳол ерни нормадан
ортиқча суғориш, коллектор-зовур системаларининг ёмон ишлаши туфайли
юзага келади.
Бугунги кунда республикамизда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғини
таъмирлаб, мелиоратив ҳолатини яхшилаш талаб этилади.
Сунъий сув ҳавзаларининг кейинги йилларида кўп вужудга келтирилиши натижасида,
дарё водийларидаги структурали ерлар унумдорлиги ва ўтлоқлар маҳсулдорлиги
камайиб кетди.
Фойдали қазилмаларни очиқ ҳолда қазиб олиш натижасида тупроқ қопламининг
бузилиб йўқолиши кучайиб бормоқда.
Кейинги йилларда Ер шарида майдонларнинг саҳроланиш жараёни,
кучаймоқда. Ҳозир қитъалар юзасининг 36-40 фози чўлга айланган. Ҳар йили
25 млн. гектар ер саҳроларга айланмоқда.
Гумус тупроқ унумдорлигини белгиловчи муҳим омилдир. Лекин кейинги йиллари
тупроқнинг ҳолати ниҳоятда ёмонлашуви натижасида Ўрта Осиёнинг
пахтачилик раёнларида тупроқ чириндиси қарийиб 40-50 фоизга камайди.
Таркибида 1,5-2 фоиз гумус бўлган суғориладиган тупроқларда фақатгина 0,7-0,9
фоиз чиринди қолди, холос. Натижада тупроқнинг физик хоссалари ёмонлашиб,
ерга солинадиган минерал ўғитларнинг самарадорлиги камайиб кетди. Тупроқда
гумуснинг камайиб кетиш жараёни (дегумификасия) кўплаб мамлакатларда ҳам кенг тарқалган. Айрим жойларда ҳар йили гектарига 1,5 тоннадан 8
тоннагача гумус йўқолмоқда.
Тупроқ дегумификасияси – органик моддалар миқдори ва захирасининг
камайиши. Дегумификасия тупроқлар ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалигида
фойдаланилганда кузатилади. Атроф муҳитнинг ўзгариши барча тупроқ
системасининг қайта тузилишига олиб келади. Қўриқ тупроқларда: органик
моддаларнинг тушиши – гумусга айланиши – гумуснинг минералланишида
мувозанат барқарор. Асрлар давомида ҳукм сурган ушбу барқарорлик тупроқлар
ҳайдалиб ўзлаштирилгунга қадар сақланади. Барқарорликнинг кескин бузилиши
маданий ўсимликлар қолдиқлари ва илдиз системалари тўпланишининг камайиши
билан боғлиқ. Бу албатта дегумификасия жараёнини келтириб чиқаради.
Турли тупроқларда дегумификасия суръати бир хил эмас. Гумусга бой бўлган
тупроқлар кам гумусли тупроқларга нисбатан, гумусни кўпроқ йўқотиши
қадимдан маълум. Тупроқларда гумус миқдорининг камайиши билан
дегумификасия суръати пасаяди. Бундан хулоса қилиш мумкинки,
деҳқончиликда, вужудга келган деҳқончилик маданиятига мос ҳолда, албатта
тупроқ гумусли ҳолатининг барқарорлик даври бошланади.
Дегумификасия жараёнининг ривожланиши алмашлаб экишдаги қатор оралиги
ишланадиган экинлар ва ёппасига экиладиган экинларнинг нисбатига, кўп йиллик
ўтлар майдони, органик ва минерал ўғитлар қўлланилишининг салмоғига
боғлиқ.
Тупроқни гумусни йўқотишдан муҳофаза қилишда қуйидаги тадбирлар тавсия
етилади: кўп миқдорда органик ўғитлар солиш, кислотали тупроқларни оҳаклаш,
алмашлаб экишда кўп йиллик ўтлардан фойдаланиш, алмашлаб экишда чопиқ
қилинадиган экинлар ва ёппасига экиладиган экинлар нисбатини тартибга солиш,
еҳтиёткорлик билан тупроққа ишлов бериш.
Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришда минерал ўғитларнинг роли беқиёс.
Минерал ўғитлар экинлар ҳосилдорлигини 30-50 фоизга оширади ва унинг иқтисодий
самараси юқори. Аммо ўғитлар нормадан ортиқ ишлатилса ва фойдаланиш
технологияси бузилса, тупроқ ифлосланади ва унинг таркибида зарарли бирикмалар
кўпайиб кетади. Минерал ўғитлар билан бирга тупроққа кўп миқдорда фтор каби
зарарли аралашмалар радиоактив элементлар, шунингдек, технология самарасини
ошириш учун қўшиладиган бошқа бирикмалар келиб тушади.
Мутахасисларнинг бахолашларича, МДҲ даги ҳайдаладиган ерларнинг 90
фоизига яқини азот билан ўғитланиши лозим. Аммо ортиқча азот бериш хавфли.
Азот ўғит билан нитрат, аммоний амид формасида ерга тушади. Ўрта
Осиёнинг юқори карбонатли тупроқлари шароитида азотли ўғитлар тез
минераллашиб, тупроқнинг пастки қатламларига тушади, ер ости сувлари ва
ҳавзаларга бориб қўшилади. Мавсумда пахта майдонларига кўпроқ солинган
азотдан 10-12 фоизи коллектор-зовур тармоқларига бориб тушади. Тупроқда
нитратнинг кўп тўпланиши, озиқ овқат махсулотлари ва ичимлик суви таркибида
ҳам белгиланган нормадагидан ортиб кетишига, одамлар ва ҳайвонларнинг
заҳарланишига олиб келади. Қуруқ моддасида 0,2-0,5 фоиз азот нитрати бўлган
ўсимликлар хавфли ҳисобланади. Шунинг учун экинларнинг ҳар гектарига кўп
миқдорда азот солиш зарарлидир.
Аммиакли азот миқдорининг кўпайиб кетиши чорвачилик чиқиндилари ва шаҳар
оқава сувларидан нотўғри фойдаланилганда вужудга келади. Аммиакли азот ҳам
кўчиш қобилиятига эга. Сувга тушиб, у хлорланишга тўсқинлик қилади,
нитратларгача оксидланиб, сувда эриган кислородни бириктиради, натижада
гидробионтлар (сув ҳайвонларива ўсимликлари) учун кислород етишмаслигига ва
сувларнинг ифлосланишига олиб келади.
Бундан ташқари, ортиқча азот ўсимликларда генератив органлар ҳисобига
вегетатив органларининг кўпроқ ўсишига олиб келади, ўсимликларнинг паст
температурага таъсирланувчанлигини оширади.
Фосфорли ўғитларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, уларнинг таркибида фтор
аралашмалари, радиоактив элементлардан уран, радий ва стронсийнинг борлигидир.
Тупроққа 3 с суперфосфат билан бирга 1,5-10 кг гача стронсий ҳам келиб тушиши
мумкин (С.Г.Скоропанов, 1980). Фосфоритда 3,5 – 4 фоизгача фтор мавжуд.
Ж.Сатторов маълумотлари (1990) бўйича, Қоратов фосфоритларидан тайёрланган
бир тонна аммофос таркибида 164 кг фтор бор. У қўшсуперфосфатда 80, оддий
суперфосфатда 122 кг ни ташкил этади. Олимнинг ҳисобича, кейинги уч беш
йилликда Ўзбекистоннинг далаларига ўғитлар билан биргаликда 1 млн тоннадан
зиёд фтор келиб қўшилган. Бундан ташқари йирик саноат марказлари, жумладан,
алюминий, эмал, ойна, ўғит ишлаб чиқарадиган химия корхоналаридан
чиқадиган заҳарли газлар таркибида фтор ва бошқа моддалар кўп бўлиб, теварак-
атроф тупроқларига келиб тушади. Бу ерларда ўсимлик ва тупроқдаги фтор миқдори
нормадагидан 10-100 баравар кўп бўлиши мумкин.
Тупроқда фторнинг ниҳоятда кўпайиб кетиши унинг ўз-ўзидан тозаланиш
хусусиятини пасайтиради. Ўсимликларда модда алмашинуви бузилади, баргларнинг
нафас олиши, фотосинтез жараёнининг тезлиги пасаяди. Ҳайвонларда флюороз
касаллиги юзага келади. Фторнинг кўпайиши одамлар саломатлигига ҳам катта
таъсир этади.
Фосфорли ўғитларни нотўғри қўллаш тупрокнинг фосфорланишига (фосфорнинг
йиғилиб қолиши) олиб келади. Далалардан азот ва фосфор бирикмаларининг сизот
сувларига, уердан – атрофдаги сув ҳавзаларига кўчиши, уларнинг
евтрофикасиясига сабаб бўлади.
Калий хлорид каби, калийли ўғитларнинг ортиқча қўлланилиши, кўпчилик қишлоқ
хўжалик экинларига салбий таъсир этадиган, хлор ионининг тупроқда тўпланиши содир
бўлади.
Тупроқларни муҳофаза қилиш тадбирлари.
Тупроқларни ортиқча ўғитдан муҳофаза қилишда қуйидаги тадбирларни қўллаш
зарур: таъсир кучини узоқ сақлайдиган гранулланган ўғитларнинг янги
шаклларини ишлаб чиқиш, комплекс ўғитлардан фойдаланиш, ўғитлашда янги
прогрессив технологияларни қўллаш, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилиш
ва х.з.
Ҳозирги вақтнинг долзарб вазифаларидан бири, тупроққа фосфорли ўғитлар билан
бирга келиб қўшиладиган радий, уран ва торийнинг табиий радиоактив изотоплари -
радионуклеидлари билан ифлосланиш хафвини тадқиқот қилишдан иборат. Кўпгина
руда конларининг фосфоритларида бу элементларнинг миқдори, уларнинг тупроқдаги
кларк миқдоридан анча кўп бўлиши мумкин. Атроф-муҳитни ўсимликлардан
ортиб қолган ўғитлар билан мумкин қадар кам ифлослантирадиган, лекин иложи
борича юқори ҳосил олишни таъминлайдиган ўғит нормаларини аниқлаш, шу
мақсадда тупроқдан кўчиб юрувчи озиқ моддалар миқдорини ҳамда
ўсимликларнинг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўғитлар дозаси
ва қўлланиш муддатини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун ўғитлардан оқилона
фойдаланиш мақсадида тупроқларни агрокимёвий диагностикадан ўтказишни
ташкил этиш керак.
Ўғитлардан тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштириладиган экинлар эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда фойдаланилганда, ўғитлар ортиқча ишлатилмайди ва кам
исроф бўлади. Экологик жиҳатдан тоза ўғитлардан юқори нормада ишлатилганда
ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади. Масалан, Голлландияда экологик жиҳатдан анча
тоза минерал ўғитлар гектарига 800 кг гача дозада ишлатилиб, гектаридан 70 с
гача ғалла ҳосили олинади.
Кейинги йилларда Дуне миқёсида пестисидлардан фойдаланиш кўпайиб
бормоқда.
Пестисидлар – бегона ўтларга (гербисидлар), ўсимликлар замбуруғли касалликлари
(фунгисидлар) ва ҳашаротларга (заосидлар, инсектисидлар ва х.з.) қарши курашда
қўлланиладиган заҳарли дорилар (химикатлар) дир.
Қишлоқ хўжалигида ўсимликлар хашаротлари ва касалликларига қарши кураш
воситаси сифатида қўлланиладиган, барча заҳарли дорилар, ҳайвонлар ва инсонлар
учун кўп ёки кам даражада заҳарлидир. Уларни кенг миқёсда қўллаш нафақат
ўсимликларга, балки Ердаги барча тирик мавжудотларга таъсири кучайиб
бормоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, пестисидларнинг фақат камгина қисми
ҳақиқатан ҳам йўқ қилинадиган организмларга бориб етади. Уларнинг кўп қисми
еса фойдали, шу жумладан тупрокда яшайдиган организмларга таъсир қилади.
Заҳарли химикатлар тупроқнинг микрофлораси ва микрофауналарига таъсир этади,
метаболизм (моддалар ўзгариши, алмашиниши) махсулотларининг кўп ҳосил
бўлиши ва ажралиб чиқиши содир бўладиган, биокимёвий ва микробиологик
жараёнларнинг сезиларли ўзгаришига сабаб бўлади. Шу билан бирга тупроқ
органик моддалари – клетчатка, оқсил, шакарлар парчаланиш жараёнларининг
йўналиши ва жадаллиги ҳам ўзгаради. Пестисидлар қишлоқ хўжалик
махсулотларининг сифатини ҳам пасайтиради.
Биосенозларда физиологик актив бирикмаларнинг мунтазам қўлланилишининг
оқибатларини ўрганилганда уларнинг тўлиқ парчаланиши ёки захарсиз
комплексларга айланиши туфайли зарар етказмайдиган бирикмаларга айланиши
аниқланган. Ушбу ходиса детоксикасия деб номланади. Қишлоқ хўжалиги ер
майдонларидан фойдаланишнинг барча системалари тупроққа тушадиган барча
биосидларнинг тўлиқ ва тезда детоксикасияланишига йўналтирилган бўлиши керак.
Одатда детоксикасия омилларининг физикавий, физик-кимёвий ва биологик
группалари ажратилади. Физикавий омилларга биосидларнинг юқори дисперслиминераллар ва тупрок органик коллоидлари томонидан ютилиши, уларнинг буғланиб
кетиши ва термик парчаланиши. Ушбу жараёнлар тупроқ хоссалари, адсорбентлар
табиати ва хусусияти, иқлим ва экологик омилларга боғлиқ. Физик-кимёвий
омиллардан энг асосийси фитопарчаланиш (фотолиз), қайсики бунда асосий таъсир
етувчи омил қуёш радиасиясининг узун тўлқинли ултробинафша нурлари
ҳисобланади. Фотолиз натижасида кўпгина пестисидлар кам заҳарли маҳсулотларга
трансформасияланади. Тупроқ ва сув муҳитида пестисидларнинг кимёвий
ўзгариши асосан, гидролитик ва оксидланиш жараёнларидан иборат. Тупроқда
пестисидларнинг биологик ўзгариши ва парчаланиши асосан микробиологик
детоксикасия билан боғлиқ. Аниқланганки, пестисидларнинг микробиологик
парчаланиши тупроқ детоксикасиясининг асосий йўли ҳисобланади.
Микробиологик фаолиятнинг барча турдаги кучайиши захарли химикатларнинг
тупроқдан йўколишига таъсир этади. Тупроқда заҳарли химикатларнинг
микробиологик парчаланиши гумус миқдори ва бошқа омилларга боғлиқ.
Тупроқ микроорганизмларининг ривожланиши учун қулай шароит пестисидлар
биологик детоксикасиясини жадаллаштиради.
Тупроқдаги пестисидлар зарарини пасайтириш қисман агротехник тадбирлар – ишлов
бериш, суғориш ва ўғитлар қўллаш, навлар ва экинларни танлаш, токсикантларни
қўллаш усуллари, унинг чуқурлиги муддатини тартибга солиш орқали эришилади.
Чопиқ қилинадиган экинлар майдони ва шудгорланган далаларда аерасия
яхшилиги туфайли пестисидлар детоксикасияси чамаси, донли экинлар даласига
нисбатан, анча жадал содир бўлади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки илдиз ва
туганак мевалилар, бошқа экинларга нисбатан заҳарли химикатларни катта
миқдорда сингдиради ва олиб кетади.
Бугунги кунда заҳарли химикатларни қўллашдан тўлиқ воз кечиш қийин. Аммо
нормасини белгилашда, ташишда, сақлашда ва х.з. ларда жуда эҳтиёткорлик
зарур. Пестисидлардан расионал фойдаланишда препаратлар сарфини камайтириш,
қўллаш муддатлари ва усулларини оптималлаштириш, муҳит ва инсонга кўпроқ
зарар етказмайдиган препаратларни танлаш, фитофагларнинг экологик ва иқтисодий
зарар етказиш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишлов беришни камайтириш асосида
амалга ошириш лозим.
Тоза агросенозлар ва ланшафтларни барпо этишда асосий шароит – заҳарли
химикатлар қўллашни мунтазам қисқартириш, юқори техника, ўсимликларни
биологик ҳимоялаш воситаларидан ва касалликлар ва хашаротларга чидамли
навлардан фойдаланишдан иборат.
Оғир металлар (ОМ) – атомлар массаси 50 дан зиёд массасининг атом бирлигини
ташкил этувчи Д.И. Менделеев даврий системасидаги 40 дан ортиқ кимёвий
елементлардир (Пб, Зн, Cд, Ҳг, Cу, Мо, Мн, Ни, Сн, Cо ва х.з.). «Оғир
металлар» тушунчаси қатъий эмас, чунки оғир металларга кўпинча атом
массаси 50 дан кам массасининг атом бирлигига эга, нометал элементлар,
масалан Ас, Се, баъзан ҳатто Ф, Бе ва бошқа элементлар ҳам киритилади.
Оғир металлар орасида, кўпгина тирик организмлар учун биологик муҳим,
микроелементлар ҳам бор. Улар энг муҳим физиологик жараёнлар
биокатализаторлари ва биорегуляторларининг зарур ва алмаштириб бўлмайдиган
компонентлари ҳисобланади. Аммо биосферанинг турли хилдаги обектларида оғир
металларнинг ортиқча миқдори тирик организмларга салбий ҳатто заҳарли таъсир
кўрсатади.
Тупроққа тушадиган оғир металларнинг манбалари табиий (тоғ жинслари ва
минералларнинг нураши, эрозион жараёнлар, вулканлар фаолияти) ва техногенли
(фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, ёқилғиларни ёндириш,
автоуловлар, қишлоқ хўжалигининг таъсири ва х.з.) ларга бўлинади. Қишлоқ
хўжалиги ерлари, атмосфера орқали ифлосланишидан ташқари, пестисидлар, минерал ва
органик ўғитлар қўлланилганда, оҳакланганда, оқова сувлардан
фойдаланилганда оғир металлар билан яна ўзига хос ифлосланади. Қайта
ишланмаган оқова сувлар чўкмасидан ўғит сифатида фойдаланишдан олдин,
унинг таркибидаги оғир металлар борлигини кимёвий анализ қилиш йўли билан
аниқлаш керак. Бундай чўкмаларнинг (қуруқ модда ҳисобига) ҳар
килограммида қурғошин 1200 мг, кадмий – 20, хром – 1200, мис – 1200,
никел – 200, симоб – 25 ва рух – 3000 мг дан ошмаса ўғит сифатида
фойдаланиш мумкин.
Оғир металлар тупроқ юзасига турли шаклларда тушади. Булар эрийдиган ва
амалда эримайдиган оксидлар ва металларнинг турли тузлари (сулфидлар, сулфатлар,
арсенийлар ва бошқалар). Рудаларни қайта ишлайдиган ва рангли металлургия
корхоналари – атроф муҳитни ифлослантирадиган асосий манба – металларнинг кўп
қисми (70-90%) оксидлар шаклида бўлади.
Ерга тушадиган оғир металларнинг катта қисми тупроқнинг гумусли горизонтида
ушланиб қолинади. Оғир металлар тупроқ заррачалари юзасида ютилади, тупроқ
органик моддалари билан бирикади, жумладан элементар – органик бирикмалар,
темир оксидларида аккумулясияланади, лойли минераллар кристалл панжаралари
таркибига киради, аморфли алмашиниш натижасида хусусий минераллар ҳосил қилади,
тупроқдаги намлик таркибида эриган ҳолатда, тупроқ ҳавосида газ ҳолатида
бўлади, тупроқ биоталарининг таркибий қисми ҳисобланади.
Оғир металлар ҳаракатланиш даражаси нокимёвий шароит ва техноген таъсирига
боғлиқ. Оғир гранулометрик таркиб ва органик моддаларнинг юқорилиги оғир
металларнинг тупроқ томонидан кўпроқ ўшланиб қолинишига олиб келади.
пҲ катталигининг ошиши катион ҳосил қиладиган металлар (мис, рух, никел, симоб,
қўрғошин ва х.з.) нинг ютилувчанлигини кучайтиради ва анион ҳосил қилувчи
(молибден, хром, ванадий ва х.з.) ларнинг харакатчанлигини оширади.
Оксидланиш шароитларнинг кучайиши металлар миграсион қобилиятини оширади.
Пировардида кўпчилик оғир металларни бириктириш қобилияти бўйича тупроқлар
қуйидаги қатор бўйича жойлашади: бўз тупроқлар > қора тупроқлар > чимли-
подзол тупроқлар.
Тупроқ, табиий муҳитнинг бошқа компонентларидан фарқли улароқ нафақат
ифлосланиш компонентларини геокимёвий аккумулясиялайди, балки яна
кимёвий элементлар ва бирикмаларни атмосфера, гидросфера ва тирик организмлар
орқали ташишини назорат қилувчи, табиий буфер сифатида намоён бўлади.
Оғир металлар биосферада кўп тўпланганда тирик организмлар мутаносиблиги
бузилиб, ҳар хил салбий оқибатлар келиб чиқади. Тупроқда микробиологик ва
биокимёвий жараёнларнинг йўналиши ва интенсивлиги ўзгаради, тупроқ
унумдорлиги пасаяди. Оғир металларнинг дозаси юқори бўлса, ферментларнинг
фаолияти ва тупроқда ҳаво алмашинуви пасаяди. Кўпгина экинларнинг оғир
металлар (кадмий, қўрғошин, симоб, рух, никел) га нисбатан таъсирчанлиги
аниқланган. Бу элементлар кўпайса, ўсимликлардаги фотосинтез жараёнига салбий
таъсир қилади, ундаги азот алмашинуви бузилади, ўсимликлар хлороз касаллигига
чалинади, баргида қўнғир доғлар пайдо бўлиб, пояси қийшаяди.
Тупроқни оғир металлардан муҳофаза қилиш қуйидагилардан иборат. Энг аввало
тупроқни оғир металлар билан ифлосланишга йўл қўймаслик мақсадга
мувофиқдир, чунки уларни тупроқдан йўқотиш – бу жуда мураккаб вазифа.
Агарда ифлосланиш содир бўлган бўлса, унда тупроқни санасия қилиш
(«соғломлаштириш») талаб этилади. Оғир металлар билан ифлосланган тупроқни
санасия қилиш бўйича икки хил ёндошиш мавжуд. Биринчиси тупроқни оғир
металлардан тозалашга йўналтирилган. Тозалаш ювиш йўли билан, оғир
металларни тупроқдан ўсимликлар орқали ажратиб олиш, тупроқнинг ифлосланган устки
горизонтини олиб ташлаш ва х.з. лар билан ўтказилиши мумкин. Иккинчи
ёндошиш оғир металларни сувда эримайдиган ва организмлар томонидан
ўзлаштираолмайдиган шаклга ўтказиб, тупроқда мустаҳкам ўрнатишга
асосланган. Бунинг учун тупроққа органик моддалар, фосфорли минерал ўғитлар,
ион алмашинадиган смолалар, табиий сеолитлар (сувли алюмосиликатлар гуруҳига
мансуб минераллар), қўнғир кўмир сочиш, тупроқни оҳаклаш ва х.з. лар
тавсия этилади. Аммо оғир металларни тупроқда бириктиришнинг ҳар қандай усули
ўзининг таъсир этиш муддатига эга. Эртами ёки кечми оғир металларнинг бир
қисми яна тупроқ эритмасига, у ердан эса тирик организмларга ўтабошлайди.
Хуллас, фан-техника тараққиёти шароитида инсон билан тупроқ ўртасидаги
боғланиш мураккаблашиб боради, тупроқни муҳофаза қилиш ва унумдорлигини
ошириб бориш тадбирларини ривожлантиришда қишлоқ хўжалик ходимлари буни
еътибордан четда қолдирмасликлари лозим.
Ҳозирги вақтда тупроқнинг турли даражада ифлосланишига чидамлилигини, ўз-ўзини
тозалаш қобилиятини кўрсатувчи махсус карталар тузилиб, шу асосда
раёнлаштириш схемаси тавсия этилади. Шунга асосан тупроқларни муҳофазалаш
тадбирлари ишлаб чиқилган.
Download 33.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling