15-мавзу. Аудиторлик текширувининг якуний босқичи режа


Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши


Download 18.54 Kb.
bet2/3
Sana05.05.2023
Hajmi18.54 Kb.
#1432330
1   2   3
Bog'liq
15-мавзу

Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши.

Амалга оширилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудитор аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаши лозим. Бошқа турдаги аудиторлик хизматлари кўрсатилганда ҳам аудиторлик ҳисоботи тайёрланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга солиш меъёрларнинг элементи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 мартда 1016-сон билан рўйхатга олинган Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (70-АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" ҳисобланади.
Стандарт мақсади - бу амалга оширилган аудиторлик текшируви натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлашга оид ягона тартибни ўрнатишдир.
Мазкур стандартнинг талаблари, аудиторлик текширувини ўтказишда ва хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тақдим этишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурийдир.
Аудиторлик ҳисоботи - хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишига тақдим этиладиган аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланадиган бошқа ахборотдан иборат ҳужжат.
Аудиторлик ҳисоботи қуйидагилардан иборат:
• номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи" иккала ном ҳам бир хил кучга эга);
• йўлланилаётган мижоз номи;
• кириш қисми;
• таҳлилий қисм;
• якуний қисм.
Молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) томонидан аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифаси имзоланиши лозим.
Аудиторлик ҳисоботи, буюртмачининг барча керакли бўлган реквизитлари қайд этилган ҳолда, аудиторлик текишируви буюртмачисига юборилади.




    1. Download 18.54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling