Аудиторлик текширувининг якуний босқичи


Download 71.14 Kb.
bet1/4
Sana04.02.2023
Hajmi71.14 Kb.
#1158235
  1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу (2)

АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ ЯКУНИЙ БОСҚИЧИ

Режа .

  • Аудитор текширувининг ишчи файллари.
  • Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши.
  • Аудиторлик хулосасининг тузилиши.
  • Аудиторлик хулосаларининг турлари.

Аудитор текширувининг ишчи файллари.

    • Аудитор текширувининг ишчи файллари.
  • Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган аудит мажбурий ҳужжатлаштириш билан биргаликда, яъни мазкур аудит стандартига мувофиқ расмийлаштирилган аудитнинг иш ҳужжатларида ги олинган ахборотнинг акс эттирилиши орқали олиб борилиши лозим.
  • Аудит иш ҳужжатларига қуйидагилар киради:

а) аудит ўтказиш режа ва дастурлари;

а) аудит ўтказиш режа ва дастурлари;

б) аудиторлик ташкилоти томонидан фойдаланилган жараёнлар ва уларнинг натижалари баёни;

в) хўжалик юритувчи субъектнинг тушунтиришлари, изоҳлари ва аризалари;

г) хўжалик юритувчи субъект ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шу жумладан, фотонусхалари;

д) хўжалик юритувчи субъектни ички назорат қилиш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тизимининг тавсифи;

е) аудиторлик ташкилотининг таҳлилий ҳужжатлари;

ж) бошқа ҳужжатлар

Иш ҳужжатларининг шакли ва мазмуни қуйидаги омилларга бевосита боглиқ:

  • Иш ҳужжатларининг шакли ва мазмуни қуйидаги омилларга бевосита боглиқ:
  • а) олиб борилаётган ишнинг туси;
  • б) аудиторлик хулосасининг шакли;
  • в) хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти (бизнеси) туси ва мураккаблилиги;
  • г) хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати ҳолати;
  • д) алоҳида жараёнларнинг бажарилиши чогидаги аудиторлик ташкилоти ходимлари иши устидан раҳбарлик ва назорат қилишнинг зарур даражаси;
  • е) аудитни ўтказиш жараёнида ўзига хос аудиторлик усуллари ва технологияси.

Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши.

Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши.

  • Амалга оширилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудитор аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаши лозим. Бошқа турдаги аудиторлик хизматлари кўрсатилганда ҳам аудиторлик ҳисоботи тайёрланиши мумкин.
  • Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга солиш меъёрларнинг элементи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 мартда 1016-сон билан рўйхатга олинган Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (70-АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" ҳисобланади.

Download 71.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling