Стандарт мақсади - бу амалга оширилган аудиторлик текшируви натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлашга оид ягона тартибни ўрнатишдир. - Стандарт мақсади - бу амалга оширилган аудиторлик текшируви натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлашга оид ягона тартибни ўрнатишдир.
- Мазкур стандартнинг талаблари, аудиторлик текширувини ўтказишда ва хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тақдим этишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурийдир.
Аудиторлик ҳисоботи - хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишига тақдим этиладиган аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланадиган бошқа ахборотдан иборат ҳужжат. - Аудиторлик ҳисоботи - хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишига тақдим этиладиган аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланадиган бошқа ахборотдан иборат ҳужжат.
Аудиторлик ҳисоботи қуйидагилардан иборат: номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи" иккала ном ҳам бир хил кучга эга); - Аудиторлик ҳисоботи қуйидагилардан иборат: номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи" иккала ном ҳам бир хил кучга эга);
• кириш қисми; • таҳлилий қисм; • якуний қисм. - Молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) томонидан аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифаси имзоланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |