15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. Режа


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1021640
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик



15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. 
Режа: 
1. 
Диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик ва
мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти 
2. 
Миссионерлик ва прозелитизм. 
3. 
Диний ташкилот, диний конфессия, диний секта тушунчалари.  
4. Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари 
Таянч тушунчалар: Бағрикенглик, диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, мутаассиблик, диний 
экстремизм, террорчилик, миссионерлик, прозелитизм, диний ташкилотлар, диний конфессиялар, 
диний секталар. 
 
1. 
Диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, 
ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти 
Диний бағрикенглик турли динга эътиқод қилувчилар ўртасида ўзаро бир–бирини тушуниш, 
ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳининг устуворлигини англатади. У диний ташкилотлар
давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларининг тизимли ва тадрижий фаолияти, алоҳида 
олинган кишиларнинг бу борадаги талаблар, қоидалар ва қадриятларга оғишмай амал қилиши 
натижасида воқеликка айланади. 
Кишиларда виждон эркинлиги билан боғлиқ билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши 
учун зарур шароитларнинг яратилиши давлат томонидан жамиятда диний бағрикенглик муҳити 
устувор бўлишини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, эътиқодий 
асосдаги душманлик ва адоват уйғотадиган, ҳис–туйғуларни ҳақоратлайдиган ҳаракатлар, 
ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган реал механизмларнинг яратилгани ҳам диний 
бағрикенглик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Диний бағрикенгликнинг устуворлигига эришишда диний ташкилотларнинг мавжуд ҳуқуқий 
ҳужжатлар талаблари доирасида фаолият олиб боришининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Хусусан, 
яширин диний фаолиятга йўл қўйилмаслиги турли кўринишлардаги мутаассиблик ва 
экстремизмнинг олдини олишга, конфессиялар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат, тинчлик ва 
тотувликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, диндан давлатга ва Конституцияга қарши 
тарғибот олиб боришда, жамиятнинг маънавий–ахлоқий негизларини издан чиқаришга 
қаратилган, шахснинг шаъни ва қадр–қимматини камситувчи ва бошқа шунга ўхшаш хатти–
ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳам ниҳоятда муҳим ҳисобланади. 
Ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик баробарида ҳар қандай динга эътиқод қилиш инсоннинг 
конституциявий ҳуқуқи эканини англаш диний муросасизлик, нафрат ва зўравонликларнинг асл 
сабаблари, манбаалари ва илдизлари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ҳам шахсда диний 
бағрикенглик маданияти шаклланишида ўзига хос ўринга эга. 
Бошқа эътиқод шаклларига нисбатан нохолислик, паст назар билан қараш, уларнинг 
соҳибларига салбий муносабат тарихнинг ҳамма даврларида кўплаб фожиаларни келтириб 
чиқарганини инобатга оладиган бўлсак, бундай билимларнинг ҳаётий–амалий аҳамиятга 
эгалигини англаш мумкин. 
Диний ибодат, расм–русумлар ва маросимларга ётсираб қараш умуминсоний маданият ва 
маънавият ривожига салбий таъсир кўрсатган бўлса, диний заминдаги адоват ва душманлик, 
ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг бир бутунлиги, тинчлиги ва тараққиётига таҳдид 
солмоқда. Диний қарашларни мажбуран сингдириш йўлидаги уринишларнинг турли шакл–
шамойил касб этиб, кенгайиб бораётгани эса инсоннинг виждон эркинлиги билан ҳуқуқларини 
хавф остида қолдирмоқда. Буларнинг барчаси алоҳида олинган инсонда тегишли билимлар ва 
баҳолар билан бир қаторда фаол ижтимоий позицияни шакллантириш зарурлигини кўрсатади. 
Шу билан бирга, кишиларда юртимизда тарихан диний заминдаги адоват ва 
келишмовчиликлар бўлмагани, турли конфессиялар ва дин вакилларига нисбатан юксак эҳтиром 
ва ҳурмат, ўзаро муросада яшашга интилиш халқимизнинг асрлар оша камол топган 
фазилатларидан бири экани ҳақида тегишли билим, кўникма ва қадриятлар тизимини 
шакллантириш ҳам бағрикенглик маданиятини тарбиялашнинг зарурий шарти ҳисобланади. 
Бағрикенглик анъаналари қанчалик қадимий илдизларга эга бўлса, тоқатсизлик ва 
муросасизлик билан боғлиқ қарашлар ва ҳаракатларнинг илдизлари ҳам шунчалик қадимийдир. 



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling