15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. Режа
Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик
4. Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари
“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”нинг 29–моддаси 2–бандида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тан олиниши ва ҳурмат қилиниши ҳамда ахлоқ–одоб талабларидан келиб чиқиб, қонунда белгилаб қўйилган тартибда чекланиши мумкинлиги қайд этилган. “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт”нинг 18 моддаси 3–бандида ҳам “Дин ёки эътиқодга сиғиниш эрки қонунда белгилаб қўйилган ва жамоат хавфсизлигини сақлаш, тартиб, сиҳат–саломатлик ва ахлоқ–одобни сақлаш учун, айни вақтда бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини сақлаш учун зарур бўлган чеклашларгагина нозил бўлади”,– деган қоида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлаш зарур. Конституциямизнинг 61–моддасида виждон эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган яна бир қоида мустаҳкамлаб қўйилган: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди». Мазкур қоида қайси конфессияга мансублигидан қатъи назар, диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми тенглигини ва уларнинг ҳеч қайсига нисбатан бирон–бир имтиёз ёки чеклашларга йўл қўйилмаслигини белгилайди. Бу, ўз навбатида давлатга турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар, ҳар хил диний конфессияга мансуб ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тотувликни қарор топтириш имконини беради. Бу қоиданинг аҳамияти яна шундаки, у давлатнинг диний ёки даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятни қўллаб– қувватламаслигини белгилаб беради. Шу билан бирга, қайд этилган қоидага кўра, давлат диний ташкилотларнинг соф диний масалалари, ибодат ва расм–русумларга, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолиятига аралашмайди, бу уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холи ҳисобланади. Айни пайтда, диннинг давлатдан ажратилишининг ўзи демократиянинг энг ёрқин намунаси эканини ҳам ёдда тутиш зарур. Бундай ёндашув чуқур мазмунга эга. Зеро, шундай пайтдагина улкан куч–қудратга эга бўлган давлат органларининг диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятига аралашишига чек қўйилади. Аммо, диний ташкилотларнинг давлатдан ажратилгани диннинг жамиятдан ажратилганини англатмайди. Зеро, дин халқ, жамият маънавиятининг узвий қисми ҳисобланади. Давлат ўз хавфсизлигини, жамиятдаги барқарорлик, тенглик ва ҳамкорликни таъминлаш учун зарурий ҳуқуқий асосларни яратади ҳамда уларга қатъий риоя этилишини назорат қилади. Мамлакатимиз Конституциясининг 57-моддасида ана шундай ҳуқуқий асослар ўз ифодасини топган. Кенг қамровли ва чуқур мазмунга эга бўлган ушбу моддада конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи диний руҳдаги сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмалари, махфий жамиятлар ва уюшмаларнинг тузилиши ва фаолияти тақиқланган. Ўзбекистонда кишиларнинг виждон эркинлигини амалда рўёбга чиқариш, диний вазиятни тартибга солиш борасида тизимли ҳаракатлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида илк қадам сифатида 1991 йилнинг 14 июнида Республика Олий Кенгаши Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Ушбу Қонун 1993 йилда киритилган баъзи қўшимча ва ўзгартишлар билан 1998 йилга қадар амалда бўлиб келди. Қонуннинг ижросини таъминлаш ва тегишли назоратни олиб боришнинг амалий меҳанизми сифатида 1992 йил 7–мартда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида диний эҳтиёжларни қондириш, эркин ибодат қилиш, диний маросимларни нишонлаш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш, диний таълим муассасалари фаолиятига кенг йўл очилди. Диний ташкилотлар томонидан йўл қўйилаётган турли суиистеъмолликларга маълум даражада чек қўйилди. Шундай бўлсада, асрлар давомида ҳанафий мазҳабига эргашиб келган халқимизни чалғитиш, аҳоли орасида ақидапарастлик ва мутаассибликка асосланган қарашларни тарқатишга уринишлар содир бўлди. Натижада, диндорлар орасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Диний экстремистлар таъсирига тушиб қолган баъзи фуқаролар томонидан бир қатор оғир жиноятлар содир этилди. Яратилган имкониятларни суиистеъмол қилган айрим ноисломий диний ташкилотлар томонидан миссионерлик ҳаракатларини олиб боришга уринишлар кўпайиб борди. Қайд этилган ва бошқа бир қатор омиллар “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни диний соҳада юзага келган долзарб вазифаларни ҳал қилиш, мамлакатда тинчлик–тотувлик, хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишни ҳамда виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлар доирасини янада аниқ қилиб белгилашни тақозо қилди. Шу мақсадда 1998 йил 1 майда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Қонун кишиларнинг виждон эркинлигини ҳуқуқий кафолатлашга диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва дин муносабатларини тартибга солишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Қонунда Конституциямизда белгиланган виждон эркинлиги билан боғлиқ қоидалар ва тамойиллар янада конкретлаштирилди. Хусусан, ўша пайтда хорижлик фуқароларнинг диний ташкилотларга раҳбарлик қилиши кенг тарқала бошлаган эди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Қонунда тегишли диний маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари уларга раҳбарлик қилиши, диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди эса Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олиниши зарурлиги ҳақидаги қоида мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, бу даврда юртимизда диний фаолият билан шуғулланган кўплаб хорижлик фуқаролар яратиб берилган имкониятлардан очиқдан–очиқ миссионерлик мақсадида фойдалана бошлаган эдилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Қонуннинг янги таҳририда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишлари билан бир қаторда амалдаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, Қонуннинг янги таҳририда, аввалги матндан фарқли равишда фақат диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари томонидан тузиладиган муассасаларда диний таълим берилиши мумкинлиги, диний мазмундаги адабиёт, аудио ва видео маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертизаси асосида тайёрланиши ва тарқатилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамлаб қўйилди. Қонунда кўрсатилмаган баъзи ҳолатлар юз берган тақдирда аҳолининг конституциявий ҳуқуқларига оғишмай риоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан 1998 йил август ойида Адлия вазири бошчилигида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг амалга татбиқ қилиниши мониторингини олиб борувчи махсус ҳайъат тузилди. Шундай қилиб, Қонун талабларини амалга ошириш жараёнида юзага келган айрим масалалар ҳам одилона ҳал этилди. Масалан, баъзи диний жамоалар қонунда белгиланганидек, юз кишилик ташаббускорлар гуруҳини ташкил эта олмасликлари маълум бўлиб қолганда махсус ҳайъат қарорига кўра, бу муаммолар ўз ечимини топди. Юртимизда том маънодаги виждон эркинлигини таъминлаш учун яратилган ва яратилаётган ҳуқуқий асослар ҳақида гап кетар экан, ўтган йиллар мобайнида юртимизда дин соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганини ҳам қайд этиш лозим. Улар қаторида 2003 йил 22 августда қабул қилинган “Дин соҳасидаги маънавий–маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 364–сонли Қарори ўзига хос ўринга эга. Унга кўра, Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда талабаларнинг қабул қилинган давлат меъёрларига мувофиқ диний ва дунёвий билимлар олаётганини инобатга олиб, мазкур ўқув юртларининг битирувчиларига бериладиган дипломлар давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилди. Шундай ҳужжат (диплом)ларга эга бўлган шахсларга давлат олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилди. Ушбу далиллар ҳам фуқароларнинг виждон эркинликларини демократик тамойиллар асосида тўлиқ кафолатлаш борасидаги ишлар изчил амалга ошириб келинаётганини ва бунинг натижасида барча диний конфессиялар вакилларининг эмин–эркин эътиқод қилишлари учун етарли шарт–шароитлар яратилганини кўрсатади. Мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг у билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида яхлит тизим яратилган. “Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари, Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар қайд этилган қоидаларни ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжатлар бу тизимнинг асосини ташкил этади. Улар воқелик ўзгаришига мос равишда такомиллаштириб борилаётганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ва унинг амалда қатъий қўлланишини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”га хусусан, ноқонуний диний хатти–ҳаракатларнинг олдини олиш билан боғлиқ бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. Жумладан: – диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш; – диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш; Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling