15-Mavzu: Hayvonlarning psixik faoliyatini ontogenezda rivojlanishi. Hayvonot olamida psixik funksiyalar evolyutsiyasi. Qiyosiy psixologiya. Mavzu rejasi
Эрта постнатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши
Download 107.23 Kb.
|
15-мавзу умумий
Эрта постнатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши
Органик оламнинг тарихий ривожланиши билан танишилса, организмлар оддийдан мураккабга, такомиллашмаган форма-лардан такомиллашган формаларга томон ривожланганлиги намоён бўлади. Бу, айниқса, палеонтология далилларини таҳ-лил қилганда кўзга яққол ташланади. Архей эрасида ҳаётнинг Ҳеч қандай излари учрамаса, протерозой эрасига келиб, умурт-қасиз ҳайвонлар ва сувўтларнинг турли даражада ривожланган формалари учрайди. Палеозой эрасида умуртқалилар ри-вожланиб, ўсимликлар ва ҳайвонлар такомиллашиб, қуруқда яшашга ўтганлиги маълум бўлди. Кейинги эраларда организм-ларнинг такомиллашиши янада давом этди. Одатда, организмларнинг оддийдан мураккабга томон ри-вожланиши прогресс термини билан ифодаланади. Бироқ про-гресс тушунчаси унинг туб моҳиятини очиб бермайди. Уму-ман, организмларнинг тузилиш даражасини ифодаловчи мезон-лар ҳали яхши ишлаб чиқилмаган. Масалан, тўрт оёқли судра-либ юрувчилардан илонларнинг келиб чиқишини прогресс ёки регресс деб ҳисоблаш мумкинми? Шунга кўра, «прогресс» му-аммоси Дарвин учун жуда мураккаб, организмларнинг тузилиш даражаси ҳақидаги мулоҳазалар эса нисбатан, чалкаш бўлиб туюлган. Шунинг учун у ўз асарларида жуда «такомиллашган мавжудотлар» иборасини ишлатмасликка ҳаракат қилган. Чун-ки кўп ҳолларда организмлар бирор қисмининг прогрессив ўз-гариши бошқа қисмининг регрессив ўзгариши билан узвий боғ-лиқ бўлади. Бу эса прогресс мезонлари ҳақидаги масаланинг мураккаблигига сабаб бўлади. Прогресс ҳақидаги тушунчага дастлаб Дарвин илмий томондан ёндашган олимдир. У прогрессив ривожланишнинг асосий омилларидан бири табиий тан-ланиш бўлиб, у маълум муҳит шароитида организмларнинг такомиллашувига сабаб бўлади, дейди. Дарвин фикрича, орга-низмларнинг рақобат қилиш қобилияти турли органларининг дифференцияланиш ва ихтисослашиш даражаси прогресс мезон-ларидан бири ҳисобланади. Лекин бу мезонлар прогресс тушун-часи учун етарли эмас. Чунки улар прогрессив эволюциядаги қарама-қаршиликларни ифодалай олмайди. Бирор орган тузилишининг мураккаблашуви даражаси эво-люцион прогрессни аниқлаш учун ишончсиз мезон ҳисобланади. Чунончи, баъзи бир бошоёқли моллюскалар кўзининг тузилиши сут эмизувчилар кўзининг тузилишига нисбатан анчагина му-раккаб. Шунга кўра, бошоёқли моллюскалар сут эмизувчилар-га қараганда такомиллашган деб айтиб бўлмайди. Бу эса орга-низм гуруҳларининг тузилиши «юқори» даражада эканлигини аниқлаш учун, унинг тўплаган ахборот запас ҳажми, онтоге-незнинг автономизацияси, индивидларининг яшаб қолиши, уму-мий активлигининг ортиши диққат марказида турмоғи керак-лигидан далолат беради. Органик оламда прогрессив ривожланишнинг ҳар хил шакл-лари мавжуд. Уларга чекланмаган, биологик, морфологик-фи-зиологик прогресслар киради. Прокариотлардан тортиб бир қанча эволюцион жараёнлар туфайли сут эмизувчилар ва ни-ҳоят одамзотнинг келиб чиққанлиги чекланмаган прогрессга мисол бўлади. Албатта бу тарихий ривожланиш бир қанча органик формаларнинг пайдо бўлиши, алмашинуви орқали амалга ошган. Материя ҳаракат формасининг бундай юқори босқичга ўтиши тирик табиат ривожланишининг биргина шохобчаси-да амалга ошган. Органик олам тарихий ривожланишинингбошқа шохобчалари эса ривожланишнинг у ёки бу даражасида тўхтаб қолган. Маълумки, эралардан эраларга, даврлардан даврларга ўт-ган сари органик оламнинг хилма-хиллиги орта борган. Бу эса организм гуруҳлари яшаётган биотик муҳитнинг мураккабла-шувига сабаб бўлган. Бундай ўзгарган шароитда яшашга мос-лашган организмлар пайдо бўлар экан, улар аввало кам сонда, кўзга ташланмайдиган ҳолатда бўлиб, кейинчалик сон жиҳат-дан кўпайиб, ҳукмрон ҳолатга ўтган. Худди шундай ҳолатни силур даврида жағсизлар, девонда балиқлар, карбонда сувда ва қуруқда яшовчилар, пермьда судралиб юрувчилар, мезозой ва кайнозойда сут эмизувчилар синфига мансуб бўлган ҳай-вонларда кўриш мумкин. Янги пайдо бўлган организм гуруҳ-лари биосферада ҳукмрон ҳолатни эгаллаши учун улар шу ердаги мавжуд турлар билан рақобатда бўлиши ва уларга нис-батан бир қанча афзалликларга эга бўлиши керак эди. У ёки бу ҳайвон, ўсимлик гуруҳлари чекланмаган прогресс асосида ривожланиши учун асосий тўсиқ тор доирадаги ихтисослашиш-дир. Тарихий ривожланишда организмларда тор доирадаги ихтисослашишнинг таркиб топмаслиги учун яшаш муҳити тез-тез ўзгариб туриши керак эди. Бундай шароитда яшаган орга-низмларда тор доирада ихтисослашиш амалга ошмаган ва улар х.ар гал ўзгарган яшаш шароитига тузилишининг мураккабла-шуви билан жавоб қайтарган, оқибатда улар эволюциясида чекланмаган прогресс мунтазам равишда амалга оша борган. Чекланмаган прогресс организмлар тузилишининг такомилла-шуви билан бир қаторда популяция таркибининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлган. Чунончи.бирҳужайралиорганизмлар популя-циясида индивидлар орасидаги муносабат жуда суст, ҳар бир организм мустақил равишда муҳитнинг ўзгаришига жавоб беради. Пода ёки гала бўлиб яшовчи, тузилиши мураккаб бўл-ган ҳайвонлар популяциясида эса ҳар бир индивиднинг муҳит ўзгаришига жавоб реакцияси ҳар хилдир. Уларнинг баъзилари муҳитга бевосита эмас, балки билвосита боғлиқ бўлади. Чунон-чи, ёш организмлар озиқ топишда, душмандан ҳимояланишда бевосита иштирок этмаслиги шулар жумласидандир. Популя-цияда рўй берган бундай ўзгариш индивидни муҳитнинг тобели-гидан, тасодифий ноқулай шароитдан ҳимоя қилишга қаратил-ган. Ф. Энгельс «Табиат диалектикаси» деган асарида ҳар қан-дай мосланиш бир вақтнинг ўзида ҳам прогресс, ҳам регресс бўлиши мумкин, деб қайд қилган. Бу билан прогресс ва регресс доим ўзаро боғлиқлигини таъкидлайди. Шу билан бир вақтда Энгельс прогресс тушунчаси мосланиш тушунчаси билан узвий боғлиқлигини ҳам кўрсатиб ўтган. Органик оламдаги прогресс муаммоси биринчи марта Се-верцов томонидан мукаммал ўрганилган. У эволюцион назария учун энг қийин бўлган: « Нима учун ҳозирги вақтда тузилиши жуда мураккаб бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар (сут эмизувчилар, қушлар, гулли ўсимликлар) билан бир қаторда, жуда қадим замонда пайдо бўлган тузилиши оддий организмлар '(бактериялар, содда организмлар) мавжуд? Нима сабабдан ай-рим организмлар тарихий ривожланишда такомиллашиб кет-ган-у, бошқалари эса содда тузилишини сақлаб қолган?» деган муаммоларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Юқоридаги масалаларни ҳал қилишда, аввало, эволюция жараёнида рўй берадиган биологик прогресс ва морфологик-физиологик прогресс тушунчалари фарқланиши зарурлигини таъкидлади. Биологик прогресс деганда, Северцов турнинг авж олиб ривожланишини, кенг тарқалишини, равнақ топишини тушунган, яъни: 1) турга мансуб индивидлар сони ортади; 2) натижада тур кенг тарқалиб, янги ареалларни ишғол қила-ди; унинг ареали кенгаяди; 3) янги систематик гуруҳлар пайдо бўлади ва интенсив дивергенция рўй беради. Ҳозирги вақтдаги гулли ўсимликлар, суякли балиқлар, ҳушлар ва сут эмизувчи-лар биологик прогрессга мисол бўлади. Чекланмаган прогрессда органик олам гуруҳларида инди-видлар миқдори ҳамма вақт орта бермайди. Қўп ҳолларда «ту-бан» организмлар миқдор жиҳатдан юқори тузилишга эга организмларга нисбатан кўп сонда бўлади. Юқори тузилишга эга организмлар такомиллашгани учун миқдор жиҳатдан кўп бўлиш ҳисобига эмас, балки индивидлари яшовчанлигининг ортиши ҳисобига гуллаб-яшнаган. Бироқ бундай йўл катта гу-руҳлар таққосланганда кўзга ташланади. Айрим турларнинг яшаш учун курашдаги муваффақияти кўп ҳолларда популяция-да индивидлар, тур доирасида популяциялар миқдорининг ор-тиши, ареалининг кенгайиши билан боғлиқ. Download 107.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling