15-мавзу. Инженер-геологик қидирув ишлари
Download 106.81 Kb.
|
15-mavzu
Дастлабки қидирув ишлари.
Дастлабки кидирув ишлари қуйидаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида бажарилади: Фойдали қазилма тарқалган жойларнинг чегарасини ва фойдаланиш учун яроқли бўлган участкаларни аниқлаш; Фойдали қазилма тарқалган майдон юзасини ва захирасини хисоблаш; Фойдали қазилма хом ашёнинг сифатини аниқлаш; Фойдали қазилманинг жойлашиш шароитларини (ётиш чуқурлигини, қазилма устидан олиб ташланадиган фойдасиз жинслар қалинлиги, фойдали қатламлар йўналишини ётишини, қатламларнинг ётиш бурчагини, қалинлигини, ер ости сувларининг чуқурлигини ва хоказо) белгилаш; Фойдали қазилма хом ашёларини қазиб олиш ва манзилга етказиш усулларини аниқлаш. Фойдали қазилма жойлашган майдон чегарасининг тўғри аниқлаш уларнинг захирасини хисоблашда муҳим рол ўйнайди. Бунинг учун бурғу қудуқлари, шурфлар қазилади ва олдин қазилган қудуқларнинг маълумотлари, ҳамда мавжуд конларда очилмалар ўрганилиб, фойдали қазилма қатлами ва уни қоплаб турган қатламларнинг қалинлиги аниқланади. Қидирув ишларида қазиладиган бурғу қудуқлар ва шурфлар чуқурлиги қазилма қалинлигига қараб аниқланади. Уларнинг сони қазиб олинадиган хом ашё ҳажмига ва жой геологик тузилишининг мураккаблигига қараб белгиланади. Шунингдек, майдоннинг геологик, геоморфологик ва гидрогеологик шароитлари, олдин қай даражада ўрганилганлиги эътиборга олинади. Агар бу шароитлар олдин анча мукаммал ўрганилган бўлса дала ишларининг ҳажми камаяди. Дастлабки қидирув чоғида қазилма захираси аниқланадиган майдон чегараси оз сонли шурф ва қудуқлар ёрдамида ҳисобланади, лекин у аниқ маълумотлар бера олмайди. Шунинг учун захираларнинг аниқ чегараси ва миқдори муфассал қидирув ишлари жараёнида аниқланади. Дастлабки қидирув ишлари натижасида қуйидаги маълумотлар ва натижалар расмийлаштирилади: Аниқланган фойдали қазилма кони кўрсатилган йирик масштабли харита тузилади; Йўл трассаси ёки қурилиш объектининг харита-схемаси берилади; Фойдали қазилма конининг паспорти ёзилиб, унда қуйидагилар ўз аксини топади: захира хисобланадиган майдоннинг жойлашиш плани ва чегараси кўрсатилади; айрим шурф ва бурғу қудуқларидан олинган асосий маълумотлар жадвали тузилади; характерли йўналишлар бўйича геологик кесмалар ва колонкалар тузилади; айрим геометрик шакллар ва белгиланган чегаралари бўйича хисобланган захира миқдори жадвали берилади; каръердан фойдаланиш ва хом ашё ташиш шароитларини белгиловчи омиллар жадвали кўрсатилади; намуналар сифатини белгиловчи лаборатория анализлари натижаси жадвали келтирилади; кўрилаётган иншоотларни ёки автомобил йўлларини табиий қурилиш хом ашёлари билан таъминлаш имкониятларини ифодаловчи ҳисобот ёзилади. Download 106.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling