15-мавзу. Инженер-геологик қидирув ишлари


Қурилиш материаллари ва уларни излаб топиш


Download 106.81 Kb.
bet5/6
Sana25.10.2023
Hajmi106.81 Kb.
#1720870
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
15-mavzu

Қурилиш материаллари ва уларни излаб топиш
Маълумки тоғ жинсларининг (ёки минералларнинг) ер шаридаги тўплами ва уларнинг амалий мақсадлар учун қазиб олиниши қурилиш материаллари кони деб аталади.
Конлардан тоғ жинслари табиий қурилиш материаллари сифатида ёки қурилиш материаллари тайёрлаш (ишлаб чиқариш) учун ҳом ашё сифатида ковлаб чиқарилади ва руда бўлмаган фойдали қазилмалар жумласига киради.
Тоғ жинслари, гранит, оҳактош, кум, шағал, мармар ва бошқалар бўлиши мумкин. Хом ашё сифатида қуйидагилар ковлаб олинади: мергель, гил, қумлоқ, тупроқ шағал қум ва бошқалар. Бу тоғ жинсларидан қурилиш материалларини ишлаб чикарилади, маргелдан цемент, гил ва қумлоқ тупргоқдан ғишт, тош ва қумлардан цемент билан биргаликда кафель конструкциялар, бетон қоришмалари тайёрланади.
Бу тоғ жинслари асосан очиқ усулда ковлаб олинади ва бу усул карьер усули дейилади, ковлаб олинадиган жой эса карьер деб аталади. Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш инженерлик-геологик ишлар жумласидандир, бу эса фойдали қазилма конларининг қурилиш объектларига яқин территорияларда топишга ва бу билан катта маблағ тежашга имкон беради.
Инженерлик-геологик ишлар натижасида қурилиш материали тарқалган майдон аниқлангандан сўнг излов ишлари ўтказилади. Излаш жараёнида қурилиш материалларининг тарқатиш шароити, сифати ва миқдори аниқланади.
Конларни қидириш. Районда ўтказиладиган геологик қидирув ишлари натижасида тузилган карта ва ҳисоботлар асосида райондаги қурилиш материалларининг излаш плани (лойиҳаси) тузилади ва шу план асосида иш олиб борилади. Излаш процессида қуйидаги инженерлик-геологик ишларнинг масалалари ҳал қилиниши лозим:

  1. Зарур бўлган қурилиш материалининг ўрганилаётган территотрияда мавжудлигини аниқлаш;

  2. Қурилиш материалларининг сифатини аниқлаш учун намуналар тўплаш;

  3. Қурилиш материалларининг таҳминан зонасини аниқлаш;

  4. Изланиш ишларининг танланган шу территорияда ўтказилиши маъқуллигини асослаш.

Агар ўрганилган территорияда изланиши ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлса, у ҳолда изланиш босқичида ўрганиш ишлари бошланади.
Қурилиш материалларини изланиш. Изланиш босқичида ўтказиладиган ишлар иккита: дастлабки ва тўлик турларга бўлинади. Дастлабки изланиш ишлари пайтида қуйидагиларни аниқлаш шарт:

  1. Қурилиш материаллари жойлашувининг геологик шароитини (етиш чуқурлигини етиш шакли, ер ости сувларини таъсири қурилиш материаллари қандай чуқурликда етганлигини (аниқлаш);

  2. Қурилиш материаллари тарқалиш чегарасини аниқлаш ва ковлаб олишга яроқли участкаларни белгилаш;

  3. Қазилма бойликлар миқдорини аниқлаш;

  4. Қазилма бойликларнинг сифатини аниқлаш;

  5. Қурилиш материалларидан фойдаланиш ва ковлаб олиш шароитини аниқлаш;

Техник-иктисодий анализ асосида шу районда қурилиш материаллари ковлаб олишнинг мақсадга мувофиқлиги асослангандан сўнг бир ёки бир неча участкада тўлиқ излаш талабларига жавоб берадиган ишлар олиб борилади. Бу ишлар зиммасига кўйидаги вазифалар юкланади: 1. қазилма бойликлар миқдорини аниқлаш; 2. қазилма бойлик тарқалган участканинг инженерлик-геологик ва гидрогеологик шароитини чуқур ўрганиш; 3. Қазилма бойликлар сифатини пухта ўрганиш.
Тўлиқ изланиш ишлари асосида қурилиш материалларини ковлаб олиш шароити асосланади, ковлаб олишда техникавий шароит аниқланади. Булар асосида эса қурилиш материалларини ковлаб олиш схемаси тузилади.

Download 106.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling