15-мавзу. Инженер-геологик қидирув ишлари


Download 27.71 Kb.
bet1/6
Sana14.12.2022
Hajmi27.71 Kb.
#1006051
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
15-mavzu


15-МАВЗУ. ИНЖЕНЕР-ГЕОЛОГИК ҚИДИРУВ ИШЛАРИ.
Р Е Ж А:
1.Табиий қурилиш ашёлари ҳақида тушунча, уларни қидириш усуллари, босқичлари, заҳираларини аниқлаш ва баҳолаш.
2.Табиий қурилиш ашёларни қазиб олишнинг муҳитга таъсири.
Табиий қурилиш хом ашёлари ҳақида умумий тушунча.
Табиий қурилиш хом ашёларидан халқ хўжалигида кенг фойдаланилади. Масалан, қум, гравий, чақиқтош, бетон тўлдиргичлари ва автомобил йўллари хом ашёлари сифатида; харсангтош-пойдевор қурилишида; мармартош, гранит, сиенит, вулкан туфлари - қоплама хом ашё сифатида; лёсс, гил -ғишт тайёрлаш ва тўғонлар қурилишида гидроизолястия хом ашёси сифатида ишлатилади.
ишларини бажаришда кўп миқдордаги табиий қурилиш хом ашёларига муҳтожлик сезилади. Масалан, 1 км узунликдаги, эни 7 м га тенг бўлган йўлгача 1600­,1700 м3 чақиқтош ва 1100-1200 м3 қум; 1 км узунликдаги чақиқтош ётқизилган йўлни асфалтлаш учун 200 м3 чақиқтош, 300 м3 қум, 100 т минерал порошоклар ва 80-90 т битум керак бўлади.
Шунинг учун ҳам қурилиш ишларини олиб боришда объектга яқин жойлашган табиий қурилиш хом ашёларидан кенг фойдаланишимиз лозим. Бундай хом ашёлар арзонга тушиши билан бирга, уларни қазиб олиш ва қурилиш объектига етказиш ҳам бир оз осон бўлади, натижада анча маблағ тежалади.
Қурилиш хом ашёси учун яроқли тоғ жинслари тарқалган майдонлар фойдали қазилмалар конлари деб аталади. Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олинадиган жой каръерлар дейилади.
Табиий қурилиш хом ашёлари конларини қидириб топиш учун иморат ва иншоотлар, автомобил ва темир йўллар, тўғонлар қуриладиган жойлар атрофида қидирув ишлари бажарилади. Қидирув ишлари шу иншоотлар қурилишини асослаш учун бажариладиган инженерлик-геологик ишлар билан бир вақтда олиб борилади. Агар фойдали қазилма ёки каръерлар мавжудлиги олдиндан маълум бўлса, у холда шу жойларда махсус текширув ишлари олиб борилади.
Қидирув ишлари ёрдамида фойдали қазилмаларнинг сифати, миқдори, совуққа чидамлилиги, зичлиги, ғоваклиги ва жойлашиш ҳолатлари аниқланади. Масалан, қумнинг гранулометрик таркиби, бир сифатлилиги, зарарли аралашмаларнинг (гил зарралари, гипс, слюда) бор-йўқлиги, гравийнинг петрографик таркиби, совуққа чидамлилиги ва бошқа таснифлари аниқланади.

Download 27.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling