15-Мавзу: Мустақил Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқоролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни


Download 214.44 Kb.
bet1/4
Sana31.03.2023
Hajmi214.44 Kb.
#1313705
  1   2   3   4
Bog'liq
Taqdimot

Ўбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти

Ўзбекистон – мустақил давлат


1991 йил 25 августда Ўзбекистон Президентининг фармони эълон қилинди. Фармонга биноан Республика ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон ССРнинг қонуний тасарруфига олинди.
Республика ҳудудида жойлашган СССР ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Президентига бўйсундирилди. 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тарихий олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди ва уни мастақиллик тўғрисидаги қонун билан мустаҳкамлашни таклиф қилди.
Сессияда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш Баёноти» қабул қилинди. «Мустақиллик декларациясини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигини ва озод суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилади».

Олий Кенгаш сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида» қарор қабул қилинди. Мазкур қарорда:


1). Республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёноти тасдиқлансин ва ресрублика бундан буён Ўзбекистон Республикаси деб аталсин;
2). 1 сентябр Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгилансин ва 1991 йилдан бошлаб бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин, деб қатъий белгилаб қўйилди.

Олий Кенгаш сессиясида


«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Қонун қабул қилинди.
Бу Қонун 17 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берди.

Қонунда:


• Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга, мустақил, демократик давлатдир;
• Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир. У ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади;
• Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди, давлат чегаралари, ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас;
• Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, Республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади, деб қонунлаштирилиб, белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VII сессиясида 1991 йил 30 сентябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғриси»ги Қонунга Конституциявий қонун мақомини беришга қарор қилинди.
Қарорда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси моддалари «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг моддаларига зид келган ҳолларда мазкур Қонунга амал қилинсин, деб белгилаб қўйилди.
Шундай қилиб, халқимизнинг асрий орзуси, умидлари ушалди, рўёбга чиқди. Мамлакатимиз, халқимиз сиёсий мутеликдан, асоратдан қутилди. Дунё харитасида яна битта мустақил давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси мустақиллик эълон қилинган пайтда 21,5 млн кишини ташкил этарди. 2004 йил бошларига келиб аҳоли сони 25 млн.дан ортди. 2014 йилнинг бошларини бу кўрсаткич 30 млн. 500 мингга яқин кишини ташкил этди.

Download 214.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling